Ўқув адабиётлари


‑Мавзу: Стратегия яратишнинг вазифалари


Download 0.58 Mb.
bet8/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

2‑Мавзу: Стратегия яратишнинг вазифалари
Режа:

  1. Стратегик кўришни шакллантириш.

  2. Компания мақсадларини ўрнатиш.

  3. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли мақсадлар.

  4. Стратегияни ишлаб чиқиш.

  5. Компания стратегиясининг шаклланишига таъсир этувчи омиллар.

  6. Стратегия яратишга турли хил ёндошувлар.

  7. Fалаба қозониш стратегиясини белгиловчи мезон.

8. Стратегия яратишда миссия, мақсадлар, стратегиялар бирлиги.
9. Ғолиб стратегия мезонлари. Мувофиқ келиш даражаси. Рақобат курашида устунлик. Ишларнинг жадаллашуви.
10. Стратегик менежментни жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ишлаб чиқиш.



  1. Стратегик кўришни шакллантириш

Компания менежерларининг «ташкилот фаолиятнинг қандай турлари билан шугулланмоқчи ва келажакда қандай бўлмоқчи?» - деган масалага қарашлари стратегик кўриш дейилади. Стратегик кўриш - «биз киммиз, нима қиляпмиз, нима қилмоқчимиз» деган саволларга жавоб беради. Баъзан компаниялар ўзининг вазифасини нотўгри белгилаб, уни фақат фойдада ифодалайдилар. Бироқ фойда компания бажарадиган ишнинг натижасидир. Фақат фойда олишга қаратилган компаниянинг миссияси корхоналарни бир‑биридан фарқлаш имконини йўқотади. Вахоланки, хар бир компания ўзининг қиёфасига - имиджига эга бўлиши керак.


Яхши ўйлаб кўрилган стратегик кўриш ва компания миссиясини асослаш қуйидаги 3 та жихатдан иборат:

  1. компания бизнеснинг қайси сохасида ишлаётганлигини тушуниш;

  2. компаниянинг стратегик кўриши ва миссиясини аниқ, лўнда ва илхом билан тушунтириб бериш;

  3. компания стратегик кўриши ва миссиясини ўзгартириш хақида ўз вақтида қарор қабул қилиш;

Фаолият доирасини тўғри аниқлаш учун қуйидаги омилларни хисобга олиш лозим:

  1. ахолининг эхтиёжи, яъни нима ишлаб чиқариш керак

  2. харидорлар гурухи, ёки товарни ким учун ишлаб чиқарамиз

  3. техник ва функционал ижро, яъни харидорлар эхтиёжини қандай қондирамиз

Шундай қилиб, биринчи масалани тўғри хал килиш учун «нимага бўлган эхтиёжни, қандай қилиб ва кимнинг эхтиёжини қондирамиз» - деган саволларга жавоб топиш лозим.
Фаолият доирасини белгилаш 2 хил бўлади:

  1. умумий

  2. деталлаштирилган

Умумий белгилашга мисол: ичимликлар, мебел, халқаро почта хизмати, саёхатлар ва туризм. Деталлаштирилган белгилашга мисол: алкоголсиз ичимликлар, спорт пойафзали, офис учун мебел, жўнатмаларни тунда етказиб бериш, Кариб денгизида пляж ташкил этиш ва хоказо.




  1. Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling