Ўқув адабиётлари


Стратегик режалаштириш ва унинг афзалликлари


Download 0.58 Mb.
bet5/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

Стратегик режалаштириш ва унинг афзалликлари.

Стратегик режалаштириш булимининг роли ва вазифалари ахборотлар туплаш ва уларни ишлаш, стратегияни хар йили кайта куриб чиқиш тизимини яратиш ва келажакда уни бошкаришдан иборат булади. Директорлар кенгаши мухим стратегик йуналишларни куриб чикади ва юкори бошкарув тизими тавсия этган стратегик режаларни расмий жихатдан тасдиклайди. Мана шу маросим давомида кенгаш охир-окибатда кабул килинган стратегия учун жавобгар булади.


Директорлар кенгашининг вазифаси - бу барча корхоналар етарли даражада тахлил килиб ва куриб чикилганлигига хамда таклиф этилган стратегик чора-тадбирлар мавжуд вариантлардан энг яхшиси эканлигига ишонч хосил килишдан иборатдир.
Стратегик режалаштиришнинг афзалликлари:
1.Ишни ташкил этишни стратегиянинг «биз нима килиш учун харакат килаяпмиз ва нимага эришяпмиз?» деган асосий аспектга йуналтирилганлигини таъминлаш;
2.Вужудга келаётган узгаришлар, янги имкониятлар ва тахдид солаётган тенденцияларга менежерларнинг янада аник реакция курсатиш зарурияти;
3.Капитал куйилмалар ва персонал сонини кенгайтиришнинг мукобил вариантларини бахолаш, яъни ресурсларни стратегик асосланган ва юкори рентабелли лойихаларга окилона йуналтириш имконияти;
4.Бошкаришнинг барча даражалари рахбарларини карорларини бирлаштириш имконияти;
5.Фаол рахбарликка яхши имкониятлар яратадиган ва узгаришларга пассив реакция курсатиш тенденцияларига каршилик киладиган мухитни яратиш.



  1. Компанияни бошқаришда директорлар кенгашининг ўрни ва вазифалари

Юқорида кўриб ўтилган стратегик бошқариш вазифаларининг хар бири доимий тахлил ва қарорлар қабул қилишни талаб этади: ишни белгиланган йўналишда давом эттириш керакми ёки унга ўзгартиришлар киритиш керакми? Чунки стратегик менежмент доимий харакатдаги жараёндир.



  1. Бу беш вазифа бир‑биридан ажралган холда бўлмай , улар ўзаро узвий богланган. Масалан, компаниянинг миссияларига боглиқ масалалар мауйян мақсадлар билан жипс богланган;

  2. бу беш вазифа алохида холда амалга оширилмайди;

  3. стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш огир жараён хисобланади ва менежерлардан турли хил харакатларни талаб қилади;

  4. стратегик менежментга доимий етарли эътибор бериш стратегияни такомиллаштириш зарурияти ва уни амалга ошириш усулларини янгилаш стратегиянинг сифати, самарадорлигини ошириш учун хар бир ходимдан талаб қилинади.

Стратегик бошқарувнинг асосий босқичлари.
Стратегик бошқарувнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:
1. Бизнес сохасини аниқлаш ва фирманинг асосий мақсадини ишлаб чиқиш.
2. Фирманинг асл мақсадини алохида узоқ муддатли ва қисқа муддатли фаолият мақсадларига айлантириш.
3. Фаолият мақсадларига эришиш стратегиясини белгилаш.
4. Стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
5. Фаолиятни бахолаш, вазиятни кузатиб бориш ва унга тузатишлар киритиш.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling