Ўқув адабиётлари


Стратегик гурухлар картасини


Download 0.58 Mb.
bet19/58
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1275179
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58
Bog'liq
маъруза матни

Стратегик гурухлар картасини- тузиш тартиби қуйидагича:

  • Тармоқдаги фирмаларнинг бир биридан фарқлантирувчи белгилари аниқланади.

  • Картанинг ўқлари бўйлаб турли характеристикаларни жуфтлиги туширилади.

  • Картага фирмалар 2 ўзгарувчан кўрсаткичларга асосан жойлаштирилади.

  • Битта стратегик зонага кирган фирмалар стратегик гурухга бирлаштирилади.

  • Хар бир стратегик гурух атрофида айлана чизилади. Айлананинг диаметри хар бир стратегик гурухнинг бозордаги ўрнига пропорционал бўлади. Ана шу кўрсаткичлардан фойдаланиб стратегик гурухларнинг 2 ўлчамли картасини тузиш мумкин.

Бир тармоқда фаолият курсатаётган фирмаларнинг нисбий рақобат позицияларини урганиш учун стратегик гурухлаш жараёнларидан фойдаланилади.
Бир стратегик гурухдаги компаниялар махсулотлар диапазонининг кенглиги, товар харакати каналларидан фойдаланиш усуллари; ухшаш технологик ёндашувлар, вертикал интеграцияланиш даражаси, сервиснинг ва технологик хизмат курсатиш характери каби турли белгилар буйича бирлашишлари мумкин. Тармоқда бозорга нисбатан стратегик ёндашувлари бир хил булган битта стратегик гурух мавжуд булиши мумкин.
Стратегик гурухлар харитасини тузиш ва фирмаларни у ёки бу гурух таркибига киритиш қуйидагича амалга оширилади:

  1. Тармоқдаги фирмаларни бир-биридан фарқловчи рақобатли характеристикалар аниқланади ( нарх, сифат, фаолият географияси, интеграция даражаси, махсулот номенклатураси ва хоказо).

  2. Фирмаларнинг холати икки чизиқли чизмага жойлаштирилади (танлаб олинган хусусиятлари бўйича).

  3. Бир стратегик сохага тўгри келадиган фирмалар аниқланади.

  4. Хар бир гурухнинг тармоқдаги умумий савдо хажмидаги улуши аниқланади.

Шундай қилиб, тармоқни стратегик гурухлашнинг юқорида айтиб утилган икки ўлчовли харитаси ясалади.(8-расм).
Агар жиддий тафовутлар иккитадан ортиқ бўлмаса, бир неча харита тузиш мақсадга мувофиқдир.
Турли стратегик гурухлар бир‑бирига қанчалик яқин жойлашган булса, улар уртасидаги рақобат шунчалик кучли булади. Энг яқин рақобатчиларнинг феъл‑атворини урганиш мухимдир. Рақобатчиларнинг стратегиясини, уларнинг келгусида қандай йул тутишини билмай туриб, улар билан муваффақиятли рақобатлашиш мумкин эмас. Рақобатчилар нима қилмоқда ва нима қилмоқчи - бу саволларга жавоб топиш компаниянинг стратегик фаолияти учун нихоятда мухимдир, акс холда у хар доим мудофаа позициясида булишга мажбур булади.
Рақобатчиларнинг стратегиялари 3.2-жадвал ёрдамида аниқланади. Одатда, рақобатчиларнинг мақсадлари ва стратегиялари хақидаги маълумотларни ушбу жадвал ёрдамида умумлаштириш муайян рақобатчилик хатарлари ва позицияларини бахолаш учун етарлидир.
Фирмаларнинг рақобатдаги келгуси позицияларини бахолаш учун эътиборни уларнинг бозордаги уз ахволини яхшилаш имкониятларига қаратиш лозим. Агрессив рақобатчилар янги стратегик ташаббуслар манбаидирлар. Ўз мақсадига эришган рақобатчилар узларининг хозирги стратегиясини амалга оширишда давом этадилар. Безовта ва молиявий жихатдан оғир ахволда қолган рақиблар хужумчи ёки мудофаачи сифатида янги‑янги стратегик хатти‑харакатларга утишлари мумкин. Шу муносабат билан узингизни ушбу компания менежерларининг урнига қўйиб куришингиз ва уларнинг қандай йул тутишларини мулохаза қилиб куришингиз мумкин.




  1. Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling