ЎҚув дастури билим соҳаси : 300000 – Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ Таълим соҳаси


Download 42.38 Kb.
bet1/9
Sana17.02.2023
Hajmi42.38 Kb.
#1207181
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-БИЗНЕСНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
БИЗНЕСНИ РЕЖЕЛАШТИРИШ”
фанининг


ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси : 300000 – Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ
Таълим соҳаси: 340000 – Иқтисод ва бизнес
Таълим йўналиши: 5340400 – Бизнесни бошқариш (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2012 йил “___”________даги “____” -сон мажлис баёни билан маъқулланган.


Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди.


Тузувчи:
Муратов Р.С. – “Халқаро бизнес” кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди.
Тақризчилар:
Раимова Д.- “Avestа Trust” МЧЖ бош мутахассиси
Имамов Х. – “Avesto Group” компанияси бош мутахассиси

Фаннинг ўқув дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Ўқув-услубий кенгашининг 2012 йил “___” _________даги “___” -сонли мажлис баёни билан тавсия этилган.


Кириш
Иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича дастурларни амалга оширишимизда хорижий мамлакатларнинг илғор технологияларига асосланган инвестицияларига эҳтиёж мавжуд. Қолаверса, жаҳон бозоридаги талабнинг пасайиб бориши маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналаримизни экспорт кўламига жиддий таъсир кўрсатади.
Шунга асосланган ҳолда, ҳукуматимиз томонидан инқирозга чоралар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур дастурда талабни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор молиявий имтиёзлар ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминловчи чора-табдирлар мажмуи ўз аксини топди. Бу борада Президентимиз И.Каримов ўз асарида: “Алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган навбатдаги энг муҳим устувор вазифа — қишлоқда турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартиришга қаратилган узоқ муддатли ва бир-бири билан чамбарчас боғлиқ кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми, ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликлари ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир” деб таъкидлаб ўтдилар.1
“Бизнесни режалаштириш” курсида - фанни назарий асослари, мақсади, вазифалари, бизнес фаолиятини амалга оширишда, хусусан глобал молиявий-иқтисодий инқирози шароитида бизнес-лойиҳа ва бизнес-режани зарурлиги, тузиш технологияси ва тегишли бўлимларини ишлаб чиқишнинг ўзига хос томонлари ёритилган. Шунингдек, амалиётда қўлланилаётган инвестицион лойиҳа хамда бизнес режанинг намунавий шакллари, уларни тўлдириш тартиби шу фанда ўз ифодасини топган.



Download 42.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling