ЎҚув дастури билим соҳаси : 300000 – Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ Таълим соҳаси


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 42.38 Kb.
bet2/9
Sana17.02.2023
Hajmi42.38 Kb.
#1207181
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
portal.guldu.uz-БИЗНЕСНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фаннинг асосий мақсади - бизнес режа тузилиши, асосий бўлимларини маълумотлари бўйича нафақат тушунчалар бериш, балки олинган билимлар асосида мустақил равишда бизнесни режалаш ва лойиҳа устида ишлаш учун керакли билимлар ва аҳборотлар тавсия этиш.
Фанни асосий вазифалари - талабаларда бизнесни режалаш моҳияти, тушунчасини шакллантириш асосида, уни корхона (фирма) иқтисодий потенциалини ҳисобга олган ҳолда – мақсадларини амалга оширувчи восита сифатида кўрилади. Фанни ўзлаштиришда нафақат бизнес режаларни ишлаб чиқиш методикасини ўрганиш, балки инвестицион лойиҳа (режа)ларида таҳлиллар ўтказиш ва баҳолашни ўзлаштириш назарда тутилади. Бакалавр ва фанни ўрганувчиларга, қолаверса тадбиркорларга услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида фаннинг мохияти ва роли беқиёс.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
“Бизнесни режалаштириш” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- мамлакатимизни миллий иқтисодиёти секторлари ҳамда уларни статистик, иқтисодий ва маркетинг услублари асосида таҳлил этиш; бозор муаммолари ва бозор шароитида хўжалик фаолияти ва тадбиркорликни юритувчи субъектлар ҳақида;корхона инвестицион лойиҳаси ва бизнес-режалари ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларида мониторинглар ўтказиш;бизнес-режа типологиясига асосланган ҳолда корхона масштабига мувофиқ келувчи энг оптимал бизнес-режа танлаш;корхона бизнес-режаси ва инвестицион лойиҳаларни айрим бўлимларини таҳлил қилишни ва ҳисоблашни; назарий билимларини тадбиқ этиб, мукаммал бизнес-режа тузишни; бизнес-режа ва инвестицион лойиҳадан молиялаштириш учун асос бўлган кўрсаткичлар мажмуаси сифатида фойдаланиш тўғрисида тасаввурга эга бўлиши,мохиятини билиши керак.
- инвестицион таҳлил ўтказиш ва корхона фаолиятини айрим параметрларини келажакдаги башоратларини ҳисоблаш; корхона (фирма) бизнес-режасини ҳар бир бўлими бўйича ҳисоб-китоблар ўтказиш, ҳамда улардаги жадвалларни тузиш ва тўлдириш лозим; корхона хўжалик фаолиятини кучли ва заиф томонларини баҳолаш, ҳамда имкониятлари ва хавф-хатарликларни олдиндан пайқаш ва тегишли чора-тадбирлар ўтказишни режалаш; ўзи тузган бизнес-режани презентациясини ўтказиш бўйича кўникмаларга эга бўлиши лозим.
- корхона (фирма) ички хўжалик фаолиятидаги тизимини, режалаш тамойиллари ва услубларини; бизнес ва инвестицион лойиҳаларини тушунчаси, уларни мақсад, ички тузилиши ва классификацияларини; корхона бизнес-режасини вазифалари, ички ва ташқи бизнес-режаларни хусусиятларини; бизнес-лойиҳа ва бизнес – режалар типологиясини, шу жумладан, менежмент компонентлари асосида шаклланадиганларни ҳам; корхона (фирма) молиявий – хўжалик фаолияти таҳлилларини тамойиллари ва услубларини ҳамда инвестицион лойиҳа таҳлиллари методикасини ишлаб чикиш буйича малакаларига эга бўлиши керак.



Download 42.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling