Дастур номи
|
Компрессор ва насос қурилмалари машинисти
|
Ажратилган соат
|
192
|
Мавзулар сони
|
32
|
Дастурнинг мақсади
|
Нефт ва газ саноатида нефт ва газни ташиш учун қўлланиладиган технологик ускуналар ва агрегатларни тузилиши ва умумий фаолияти. Технологик ускуналар ҳақида умумий маълумотларни ишлатишни ва таъмирлаш кўникмаларини шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1.Насос қурилмаларни монтаж ишларини бажаради;
2.Насос қурилмаларни масофали бошқариш жараёнларини ўрганади.
3.Насос қурилмаларга назорат ўлчаш воситаларни ўрнатиш жараёнларини ўрганади.
4.Назорат-ўлчов воситаларни монтаж ва демонтаж қилади.
5. Насос қурилмаларида ёрдамчи жихозларига хизмат кўрсатади.
|
Билимлар
|
Катта оператор раҳбарлигида асосий ва ёрдамчи ускуналарга, ортиқча босимли ва ростлаш арматураси қурилмаларига, шамоллатиш ва совутиш тизимларига хизмат кўрсата билиш;
Намуна олиш, аппаратларни тозалаш ишларини бажариш ва чилангарлик ишини баража билиш;
Иш сменасини қабул қилиш ва топширишни билиш;
Амалий иш фаолиятида иқтисодий билимларини қўллай билиш.
Технологик қурилмалардаги аппаратларга хизмат кўрсатиш, автоматика ва назорат – ўлчов асбобларини кўрсаткичларига қараб агрегатларни иш режимини солиштириш.
|
Кўникмалар
|
Реагенталар сарфини ҳисоблаб бориш;
Технологик қурилмаларни таъмирлашда қатнашиш;
Асосий ва ёрдамчи ускуналарга хизмат кўрсатиш;
Намуна олиниши, аппаратларни тозалаш ишларини бажаришини ва чилангарлик ишини баражаши;
Технологик қурилмалардаги аппаратларга хизмат кўрсатиш, автоматика ва назорат – ўлчов асбобларини кўрсаткичларини таъмирлаш.
|
|