ЎҚув дастурлари тўплами тошкент 2020 Ўзбекистон республикаси


Электр тармоқ ва жихозларини ишлатиш ва таъмирлаш ишлари


Download 4.7 Mb.
bet46/98
Sana12.11.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1767979
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   98
Bog'liq
2021-05-01608cf4635b8f68363 Elektr uskunalarini ta’mirlash va ularga xizmat ko‘rsatish bo‘yicha elektrmontyor (tarmoqlar bo‘yicha)

Электр тармоқ ва жихозларини ишлатиш ва таъмирлаш ишлари

18.



Кучланиши 1000 В гача бўлган ҳаво электр ўтказиш линияларини ишлатиш ва таъмирлашни ўрганиш.

Кабел электр линияларини ишлатишни ўрганиш.



Электр тармоғи линияларини кўрикдан, синовдан ўтказиш ва таъмирлаш муддатлари билан танишув. Ҳаво электр ўтказиш линиясини ишга қабул қилиш, линияни юклама токи бўйича иш режимига риоя қилиш, ҳаво электр ўтказиш линиясини кўрикдан ўтказиш, бунда симларнинг салқилигини, улар орасидаги ва симлар билан ер орасидаги масофа текширилиши керак. Ўтказгичларнинг ташқи изоляцияси, воронкалар ўтказгичнинг девордан ўтиш қисми, изоляторлар ўтказгичларнинг махкамланганлик мустахкамлиги, таянчлардаги ёзувлар ва огохлантирувчи плакатларнинг холатини текшириш. Химоя қилинаёт тармоқ токига химоялаш аппаратларининг ўрнатмаларининг тўғри келишлигини текшириш. Химоя аппаратларининг танловчанлигин текшириш. Таъмирдан чиқган электр тармоғининг бўлагини кучланишга улашдан олдин синчковлик билан кўрикдан ўтказиш. Линияда ўтказиладиган ўлчов ва текшириш ишларини ўрганиш, линияни қўриқлаш, ҳаво электр ўтказиш линияларида иш олиб борилаётганда риоя қилиниши керак бўлган техника хавфсизлиги билан танишув.
Кабел линияларини кўрикдан, синовдан ўтказиш ва таъмирлаш муддатлари билан танишув. Кабел электр ишлатиш линиясини ишга қабул қилиш, кабел линиясини юклама токи бўйича иш режимига риоя қилиш, кабел линияларини ишлатиш. Кўрикдан ўтказиш, бунда: кабелларни корозиядан химоя қилиш мақсадида кабелларнинг зирхини, кабелнинг қўрғошин қобиғининг очилиб қолиш холатини текшириш ва локлар ёки мойли краскалар суркаш. Кабелларнинг холатини даврий равишда кўрикдан ўтказиш орқали назорат қилиш. Кабел трассасини кўрикдан ўтказишда кабел ётқизилган хандақлар устидан ер қазиш ишлари бажарилмаётганлиги, дарахт ўтқазилмаганлиги, чиқиндилар ташланмаганлиги текширилади. Кабел қудуқларининг қопқоқлари борлиги, кабел каналларининг усти ёпилганлиги, уларнинг ёритилганлиги ва шамоллатиш тизимининг созлиги текширувдан ўтказилади. Адашган токлар ва уларни ўлчаш, кабел линиясини емирилишдан ҳимоя қилиш, кабел линиясини профилактик синовдан ўтказиш, кабел линиясидаги шикастланганлик жойини аниқлаш, кабелнинг шикастланган жойининг изоляциясини куйдиришни ўрганиш.

6

А

3

19.

Кучланиши 1000 В дан юқори бўлган тарқатиш қурилмаларини ишлатиш ва таъмирлаш.

Тарқатиш қурилмаларининг электр жиҳозларини ишлатиш ва синовдан ўтказиш, “Электр жиҳозларини синовдан ўтказиш кўлами ва нормалари” ҳамда “Техник ишлатиш қоидалари” га (ПТЭ) асосан синовдан ўтказиш. Реле ҳимояси қурилмалари ва ўлчов асбобларини ишлатиш, ўлчов асбобларининг расмий идора ва давлат текширувидан ўтказилиши, тезкор узиб-улаш ишлари, заминлаш қурилмаларини ишлатиш, тарқатиш қурилмаларнинг таъмирлаш турлари, кўлами ва муддатлари, таъмирлашга тайёрланиш чора-тадбирлари ва уни ташкил этиш, аппаратлардаги носозликлар ва уларни бартараф этиш, коммутацион аппаратларни таъмирлаш ва синовдан ўтказиш, реле ва ўлчов асбобларини таъмирлаш.

6

А

3

20.

Кучланиши 1000 В гача бўлган тарқатиш қурилмаларидаги юргизиш, химоя қилиш ва ростлаш аппаратларини ишлатиш ва таъмирлаш.

Кучланиши 1000 В гача бўлган аппаратларни ишга туширишдан олдин синовдан ўтказиш кўлами ва нормалари. Кучланиши 1000 В гача тарқатиш қурилмаларини, юргизиш ва ҳимоя қилиш аппаратларини ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш. Кучланиши 1000 В гача бўлган юргизиш ва ростлаш аппаратларида учраб турадиган носозликлар, кучланиши 1000 В гача бўлган тарқатиш қурилмаларининг аппаратларини таъмирлаш ва таъмирдан кейин синовдан ўтказиш. Кучланиши 1000 В гача бўлган тарқатиш қурилмаларида иш олиб боришда техника хавфсизлиги.

6

А

3

21.

Трансформатор элементларининг ишлаши.

Куч трансформаторларини ишга туширишдан олдин синовдан ўтказиш, трансформаторнинг юкламасини ҳароратини ва изоляциясини қопиш, трансформаторни қуритиш, трансформаторнинг мойига қўйиладиган талаб, мойни қуритиш, тозалаш ва тиклаш. Куч трансформаторларда учраб турадиган носозликлар, трансформаторни жорий ва капитал таъмирлаш муддатлари ва кўлами. Трансформаторни бўлакларга бўлиш, трансформаторнинг чулғамларини таъмирлаш ва таркиб сингдириш, қуритиш, пўлат ўзакларининг носозликлари ва уни таъмирлаш. Трансформаторни таъмирдан кейин синовдан ўтказиш.

6

А

3

22.

Электр машиналарни ишлатишга туширишдан олдин синовдан ўтказиш кўлами ва нормалари

Электр машинани ишга тушириш, электр машинанинг юкламасини ва ҳароратини назорат қилиш, электр машинанинг чулғами изоляциясини қуритиш, машинанинг ток йиғувчи қурилмаси ва подшипникларини ишлатиш, машинани ишлатиш жараёнида вужудга келадиган носозликлар ва уларни бартараф этиш, ишлатилаётган машинага техник хизмат кўрсатиш. Электр машиналарни таъмирлаш турлари ва таъмирлашни ўтказиш муддатлари, жорий ва капитал таъмирлашларнинг кўлами. электр машиналарни бўлакларга бўлиш. Машиналарнинг чулғамларини қайтадан ўраш, машиналарнинг электромеханик қисмини таъмирлаш. Электр машиналарни таъмирдан кейин синовдан ўтказиш. Электр машиналарни таъмирлаш бўйича хужжатлар.

6

А

3





Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling