Ўқув фанидан 4-маъруза Эҳтимоллар назарияси ва математик статистикадан


Download 498.5 Kb.
bet3/4
Sana14.05.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1461014
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу эхтимоллар назарияси masala 2022

Тасодифий ҳодисаларнинг турлари

  • Агар A ва B ҳодисалар бир вақтда рўй бериши мумкин бўлмаса, яъни A*B=V, у ҳолда A ва B ҳодисалар биргаликда бўлмаган ҳодисалар дейилади.
  • Масалан, ўйин соққасини бир марта ташлашда мумкин бўлган исталган очконинг тушиши ( A ҳодиса) бошқа сондаги очконинг тушиши ( B ҳодиса) билан биргаликда эмас. Жуфт сондаги очко тушиши (C ҳодиса) тоқ сондаги очко тушиши ( D ҳодиса) билан биргаликда эмас.
  • 2. Агар тажриба натижасида A,B,C,…, L ҳодисалардан биттаси рўй бериши ва фақат биттасининг рўй бериши муқаррар ҳодиса бўлса, у ҳолда бу ҳодисалар ягона мумкин бўлган ҳодисалар дейилади.
  • Масалан, иккита пул-буюм лотереяси сотиб олинганда қуйидаги ҳодисалардан биттаси ва фақат биттаси албатта рўй беради: «ютуқ бир билетга чиқмади, иккинчисига чиқди», «ютуқ иккила билетга ҳам чиқди», «ютуқ иккала билетга ҳам чиқмади». Бу ҳодисалар ягона мумкин бўлган ҳодисалардир.
  • 3.Агар A, B, C, D, ..., L ҳодисалардан ҳеч бирини бошқаларига нисбатан мумкинроқ дейишга объектив сабаблар бўлмаса
  • улар тенг имкониятли ҳодисалар дейилади. Масалан, симметрик танга ташлашда гербли ва рақамли томон тушишидан иборат Г ва Р ҳодисалар тенг имкониятли ҳодисалар. Чунки танга бир жинсли
  • материалдан тайёрланган, тўғри цилидрик шаклга эга. Ўйин соққасини бир марта ташлашда у ёки бу сондаги очколар тушишидан иборат бўлган ҳодисалар тенг имкониятли ҳодисалар.
  • 4. Агар тажриба натижасида A, B, C, D,..., L ҳодисалардан ҳеч
  • бўлмаганда биттаси рўй берса, яъни
  • A+ B+C+D+...+ L =U
  • бўлса, у ҳолда бу ҳодисалар ҳодисаларнинг тўла гуруҳини ташкил
  • қилади дейилади.

Кўпроқ ҳодисаларнинг тўла гуруҳини ташкил қилувчи ўзаро биргаликда бўлмаган ҳодисаларнинг қизиқтиради.

  • Кўпроқ ҳодисаларнинг тўла гуруҳини ташкил қилувчи ўзаро биргаликда бўлмаган ҳодисаларнинг қизиқтиради.
  • Масалан, ўйин соққасини бир марта ташлашда мос равишда 1, 2, 3, 4, 5, 6 очколарни тушишидан иборат бўлган ҳодисалар тўплами E1, E2, E3, E4, E5, E6 ва танга ташлашда герб ва рақам томон тушишдан иборат бўлган Г ва Р ҳодисалар тўплами биргаликда бўлмаган ҳодисаларнинг тўла гуруҳини ташкил қилади.
  • 5. Тўла гуруҳ ташкил этувчи ягона мумкин бўлган иккита
  • ҳодиса қарама-қарши ҳодисалар дейилади. Қарама-қарши ҳодисалардан бири A деб белгиланса, иккинчисини À билан белгилаш қабул қилинган.
  • Масалан, нишонга қарата ўқ узишда ўқнинг нишонга тегиш
  • ва тегмаслик ҳодисалари қарама-қарши ҳодисалардир. Агар A нишонга тегиш ҳодисаси бўлса, у ҳолда À нишонга тегмаслик ҳодисаси бўлади.

Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling