Ўқув фанидан 4-маъруза Эҳтимоллар назарияси ва математик статистикадан


Тасодифий ҳодисалар устида амаллар


Download 498.5 Kb.
bet2/4
Sana14.05.2023
Hajmi498.5 Kb.
#1461014
1   2   3   4
Bog'liq
2 мавзу эхтимоллар назарияси masala 2022

Тасодифий ҳодисалар устида амаллар

  • 1. Агар A ҳодиса рўй беришидан B ҳодисанинг ҳам рўй бериши келиб чиқса, у вақтда A ҳодиса B ҳодисани эргаштиради дейилади ва қисқача A ⸦ B деб ёзилади.
  • Масалан, шошқол тошни ташлаганда A ҳодиса деб 2 очко тушишини, B ҳодиса деб жуфт очко тушишини белгиласак, у вақтда A ҳодиса рўй беришидан B ҳодисанинг ҳам рўй бериши келиб чиқади.

Тасодифий ҳодисалар устида амаллар

  • 2. Агар A ⸦ B ва B ⸦ A , яъни A ҳодиса B ҳодисани
  • эргаштирса, ва аксинча, B ҳодиса A ҳодисани эргаштирса, у ҳолда A ва B ҳодисалар тенг кучли (тенг) дейилади ва A =B деб белгиланади.
  • 3. A ва B ҳодисалардан ҳеч бўлмаганда бирининг рўй беришидан иборат бўлган ҳодиса A ва B ҳодисаларнинг йиғиндиси дейилади ва A+B деб белгиланади.
  • 4. A ва B ҳодисаларнинг иккаласи бир вақтда рўй беришидан иборат ҳодиса A ва B ҳодисаларнинг кўпайтмаси дейилади ва A*B деб белгиланади.

Тасодифий ҳодисалар устида амаллар

  • 5. A ва B ҳодисалардан A рўй бериб, B рўй бермаслигидан иборат бўлган ҳодиса A ва B ҳодисаларнинг айирмаси дейилади ва A/B (ёки A-B) деб белгиланади.

Тасодифий ҳодисалар орасидаги юқорида киритилган

  • Тасодифий ҳодисалар орасидаги юқорида киритилган
  • тушунчаларни қуйидаги шакл ёрдамида тушунтириш қулай. Шарт-шароит квадратга нуқтани таваккалига ташлашдан иборат бўлсин.

A ҳодиса деб ташланган нуқтанинг катта айлана ичига тушишини, B ҳодиса деб кичик айлана ичига тушишини белгилаймиз.

  • A ҳодиса деб ташланган нуқтанинг катта айлана ичига тушишини, B ҳодиса деб кичик айлана ичига тушишини белгилаймиз.
  • У ҳолда A, B, A + B, A* B, A - B ҳодисалар танланган нуқтанинг
  • тегишли шакллардаги штрихланган соҳаларга тушишидан иборат.
  • Берилган шарт-шароитда бирор ҳодисанинг рўй бериш- бермаслигини билиш учун аввал шу шарт-шароитни амалга ошириш керак бўлади. Берилган ана шу шарт-шароитни амалга ошириш тажриба (синаш, кузатиш) дейилади. Шундай қилиб, биз ҳодисани тажриба натижаси сифатида қараймиз.

Download 498.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling