Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Download 4.32 Mb.
bet1/6
Sana30.10.2023
Hajmi4.32 Mb.
#1734872
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
343 elektr mashinalari va TR ekspluatatsiya




  1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Ушбу фан жамиятнинг иқтисодий негизи, унинг таркибий қисмлари, умумиқтисодий қонунлар ва категориялар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари, иқтисодий ўсиш каби масалаларни қамраб олади. Жамиятда мавжуд иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради.


“Электр машиналари ва трансформаторларнинг эксплуатацияси” фани ихтисослик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 4-курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Электр машиналари ва трансформаторларнинг эксплуатацияси” фани дастури ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар дойирасида бакалавриат таълим йўналишларида ҳам ўқитилади. Мазкур фан мутахасислик фанларидан бири бўлиб ўз назарий ва услубий асосига эга, ўз ривожида аниқ йўналишдаги мутахасислик учун замин бўлиб хизмат қилади.

  1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

Фанни ўқитишдан мақсад – микромашиналар бўйича йўналиш профилига мос, таълим стандартида талаб қилинган замонавий билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашдир, талабаларга ўзининг фикр-мулоҳаза, хулосаларини асосли тарзда аниқ баён этишга ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, масалаларини еча олиш ишлаш принциплари ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба:

  • электр машиналари ва трансформаторларнинг эксплуатацияларининг халқ хўжалигидаги ўрни, моҳияти ва ижтимоий ахамияти тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;

  • электр машиналари ва трансформаторларнинг эксплуатацияларининг турлари бўйича кўрсаткичларини ва тавсифларини назарий ва тажриба йўли билан олиш ва тахлил қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • талаба электр машиналари ва трансформаторларнинг эксплуатацияларини қўллаш, ишлатиш ва фойдаланиш ҳақидаги кўникмаларига эга бўлиши керак.




Download 4.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling