Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)


Download 1.42 Mb.
bet3/9
Sana06.11.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1750298
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.05.-Гигиена.-Тиббий-экология

III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)


1-мавзу. Гигиенанинг предмети ва вазифалари
Гигиенанинг предмети ва вазифалари. Тиббий экология. Тиббий таълим тизимида гигиенанинг тутган ўрни. “Аҳоли саломатлиги” тушунчаси, саломатлик кўрсаткичларининг яшаш шароитларига боғлиқлиги. Атроф муҳит ва экологик омиллар ҳақида тушунча. Гигиенада қўлланадиган текшириш усуллари.


2-мавзу. Ҳаво муҳити ва унинг гигиеник аҳамияти. Қуёш радиациясининг гигиеник аҳамияти
Атмосфера ҳавосининг физикавий хоссаларига гигиеник таъриф. Атмосфера тузилиши ҳақида тушунча. Атмосфера ҳавосининг физикавий хоссаларини биологик ва умумсанитар аҳамияти: ҳарорат, намлик, ҳавонинг харакат тезлиги, барометрик босим ва ҳавонинг электрланганлик ҳолати. Ҳавонинг кимёвий таркиби ва биологик хоссаларига гигиеник таъриф. Ҳавонинг кимёвий таркиби, унинг таркибий қисмларини физиологик ва санитар аҳамияти. Ҳаво муҳитининг биологик хоссалари ва аэроген инфекциялар тўғрисида тушунча. Ҳаво муҳити ифлосланишининг экологик аҳамияти. Қуёш радиациясининг гигиеник аҳамияти. Қуёш радиациясининг оптик қисмига сифат ва миқдорий таъриф, унинг жадаллигига таъсир кўрсатувчи омиллар. Инфрақизил, кўринувчи ва ултрабинафша нурларга физикавий таъриф ва уларнинг биологик аҳамияти. Иқлим ўзгариши


3-мавзу. Сувнинг саломатлик омили эканлиги. Аҳолининг сув таъминотини гигиеник асослари. Аҳолининг сув таъминотини ташкил қилишга бўлган гигиеник талаблар
Сувнинг физиологик ва гигиеник роли, унинг эпидемиологик аҳамияти. Аҳолининг сув таъминотини дунё муаммоси эканлиги. ЎзР ҳудудидаги сув манбаларига гигиеник таъриф ва экологик муаммолар.
Сув истеъмоли меъёрлари тўғрисида тушунча. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбаларига бўлган умумий талаблар. Ичимлик сувининг сифатига бўлган гигиеник талаблар. Ичимлик сувини сифатини яхшилаш усулларига умумий таъриф. Ичимлик сувининг сифатини яхшилашдаги асосий ва ёрдамчи усуллар.


4-мавзу. ЎзР да санитария-эпидемиология хизматини ташкил қилишнинг асослари
Санитария ташкилотларини шаклланишининг асосий босқичлари. ЎзР да санитария-эпидемиология хизматининг умумий таркиби. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари (ДСЭНМ). ДСЭНМ нинг таркиби ва унинг асосий вазифалари. Огоҳлантирувчи ва жорий санитария назоратлари ҳақида тушунча. 2015 йилдаги “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида Қонуни”га умумий таъриф.



Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling