Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Фан дастур 3 03 Материалшунослик ва РТТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- билиши ва улардан фойдалана олиши ;
2 3 I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Ушбу фан барча жараёнини ўзида мужасамланлантирган бўлиб, амалда рангтасвир таг асосидан бошлаб лабаратория жараёнида грунтлар классификациясини ўзлаштириб, қадимий мумтоз ва хозирги замон юксак тасвирий санъат асарларидан нусха кўчириш каби масалаларни қамраб олади. Материалшунослик,рангтасвир техника ва техналогияси жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. “Материалшунослик, рангтасвир техникаси ва технологияси” фани итисослик фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 1-курсдан бошлаб ўқитилиши мақсадга мувофиқ.“Дастгоҳли рангтасвир” бўлими бакалавриат таълим йўналишларида чуқур ўқитилади. Мазкур фан бошқа мутахасислик фанларнинг амалий ва услубий фан сифатида ўқитилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги мутахасислик фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади. II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда “Материалшунослик, рангтасвир техника ва техналогияси” тарихидаги тарақиёт босқичларини, умум жаҳон ва ўзимизни буюк рангтасвирчи рассомларни асарлари барча жараёнини тахлил қилиш, иш усулини англаб олиш, аниқлаш бўйича билим кўникмасини ҳосил қилишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, бадиий ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий ва ижодий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба: - Рассомларини ўзига хос усули, тажрибаси орқали ортирган ишлаш услуби, нозик техник техналогик сирларини рассом фойдаланган турли бўёқларни, ўзаро қориштириш натижасида пайдо бўлган тусларни, амалиётда лозим бўлганда қўллаш тажрибаси тўғрисидаги тасаввурга эга бўлиши; – Материалшунослик, рангтасвир техника ва техналогияси ривожланиш тарихи, назарияси рангтасвирлаш жараёнида техник ва техналогия жараённи яъни ривожланиш босқичлари уйғониш давр рассомлари ишлаш услубларнидан бошлаб то замонавий рассомларни асарларини ишлаш услубларини билиши ва улардан фойдалана олиши; 4 - Мумтоз ва замонавий рассомларни нусха кўчириш орқали олган билим кўникма тажриба махоратига эга бўлиш натижасида, бадиий асарлар яратиш жараёнида қўллаб фойдалана олиши янгиликлар кириштиш, муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling