Ўқув йили учун тўлов контракт асосида бакалавр тайёрлаш тўғрисида


III.ТАЪЛИМ ТЎЛОВИНИНГ МИҚДОРИ, ТАРТИБИ ВА ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ


Download 84.77 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana05.04.2023
Hajmi84.77 Kb.
#1275577
1   2   3   4   5
Bog'liq
TMC

III.ТАЪЛИМ ТЎЛОВИНИНГ МИҚДОРИ, ТАРТИБИ ВА ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ
3.1. 2022-2023 ўқув йилида таълим тўлови 1 2 000 000
_ сўмни ташкил этади.
3.2. Институт янги харажатларни ҳисобга олган ҳолда ушбу шартномага қўшимча келишув
тузиш мажбурияти билан хизматлар нархини ўзгартиришга ҳақли.
3.3. Ўқиш учун тўлов камида 50% миқдорида шартнома имзоланган/олинган кундан бошлаб
5 банк куни ичида, қолган суммани 2023 йилнинг 15 мартигача тўланади.
3.4. Тўлов куни институтнинг банк ҳисоб рақамига маблағ келиб тушган кун ҳисобланади.
3.5. Талаба ўқиш учун тўлиқ тўловни олдиндан тўлаш ҳуқуқига эга.
3.6. Талабанинг ўқиши учун тўлов ҳам жисмоний ҳам юридик шахслар томонидан амалга
оширилиши мумкин. Талаба ва талабанинг ўқиши учун ҳақ тўлаган шахс (кейинги ўринларда
Тўловчи деб юритилади) ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
қонунчилиги талабларига мувофиқ шакллантирилиши керак.
3.7. Талаба ва Талабанинг ўқиши учун ҳақ тўлаган шахснинг юридик мажбуриятлари икки
томоннинг алоҳида ўзаро келишувлари билан тартибга солинади, уларни амалга ошириш учун
институт ҳеч қандай мажбурият ва жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
3.8. Айрим ҳолларда Талаба ўқиш учун ҳақ тўлаш муддатларини институт билан келишиш
ҳуқуқига эга.
3.9. Талабани талабалар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ тўловнинг биринчи қисми
тўлангандан кейингина амалга оширилади.
3.10. Агар Талаба ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати давомида ёмон ўқиши, ички
тартиб қоидаларини, ўқув жараёнини бузганлиги учун ўқиши тўхтатилган ёки ўқишдан
четлатилган бўлса, бу уни ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича молиявий мажбуриятлардан озод
этмайди.
3.11. Хизмат кўрсатиш жойи институт ҳудуди ҳисобланади. Айрим ҳолларда (мамлакатдаги
сиёсий ёки эпидемиологик вазият туфайли) Институт ўқиш шаклини онлайн режимга
ўзгартириш ҳуқуқига эга. Ўқиш шаклини онлайн режимга ўзгартириш тўлов миқдорига таъсир
қилмайди.
3.12. Талаба шартнома тўловини амалга ошириш учун ҳомийларни жалб қилиш ҳуқуқига
эга. Ҳомийларни жалб қилиш ушбу Шартномага қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.
3.13. Шартнома тўлови шартнома имзолангандан (қабул қилингандан) кейин ёки ўқиш учун
рўйхатдан ўтиш муддати тугаганидан кейин 10 иш кунидан кечикиб амалга оширилган
тақдирда, бу Талабанинг Институтга қабул қилинишини кафолатламайди. Тўлов муддати
тугагандан сўнг, Талаба институтга кириш учун ариза бериш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда,
Талабани қабул қилиш ҳуқуқи институтда қолади.
3.14. Институт ташаббуси билан Талаба талабалар сафидан четлаштирилса, талаба
томонидан илгари тўланган маблағ қайтарилмайди.

Download 84.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling