Ўқув йили учун тўлов контракт асосида бакалавр тайёрлаш тўғрисида
Download 84.77 Kb. Pdf ko'rish
|
TMC
- Bu sahifa navigatsiya:
- VII.ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
VI.ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Талаба мол-мулк, жиҳозлар, ўқув қуроллари ва ҳоказога моддий зарар етказган тақдирда институт олдида тўлиқ моддий жавобгарликни ўз зиммасига олади. 6.2. Ушбу шартноманинг 3.3-бандга мувофиқ ўқиш учун тўлов кечиктирилган тақдирда: 6.2.1. Талабанинг институтга кириши чекланади; 6.2.2. Тўхтатилади: институт томонидан академик хизматлар кўрсатиш; Талабани имтиҳонларга киритиш; ҳар қандай академик маълумотномалар/сертификатлар бериш; 6.2.3. Талабанинг И'К-картаси блокланади; 6.2.4. Талаба 2.1.5-бандга мувофиқ талабалар сафидан чиқарилиши мумкин. 6.3. Талаба ушбу Шартнома бўйича тўловлар манбаси(лари) ҳисобланади ва шартноманинг 3.3-бандда кўрсатилган шартларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавобгардир. 6.4. Институт Талабанинг ўқиши учун маблағларни тўлашда йўл қўйилган хатолар учун жавобгар эмас ва уларни қайтариб бермайди, шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 6.5. 'азкур шартноманинг 2.4.7-банди талаблари бузилган тақдирда, ушбу Шартномага биноан, талаба кейинги ўқув йилигача ўқишдан тўхтатилади ва бу ўқув йили учун тўланган сумма Талабанинг ёзма аризасига биноан қайтарилади. 6.6. Ушбу шартноманинг 2.4.7-банди талаблари бузилган тақдирда, ушбу Шартнома бўйича Талаба учинчи шахслар томонидан тақдим этилган мажбуриятлар учун қонунга мувофиқ фақат жавобгар бўлади. 6.7. Талабани ўқишдан четлаштириш ёки талабалар сафидан чиқариш Талабани кўрсатилган академик таълим хизматлари учун ҳақ тўлаш мажбуриятидан озод этмайди. 6.8. Томонларнинг ушбу Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади. VII.ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР 7.1. Имтиҳон натижалари институтнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Агар талаба имтиҳонларни топширмаса ёки имтиҳонда қатнашмаса, у имтиҳонларни қайта топшириш учун институт тарифларига мувофиқ қўшимча тўловни тўлаши ва талабалар билан ишлаш бўлимига (ТИБ) тўловни тасдиқловчи ҳужжатни (тўлов квитансияси ва/ёки тўлов топширикномасини) қайта имтиҳонлар бошланишидан 10 кун олдин тақдим этиши шарт. 7.2. Талаба қайта тайёрлашга (Remodule) юборилган тақдирда янги тўлов шартномасини имзолаш ҳуқуқига эга. 7.3. Талабага ўқиш давридаги стипендия тўлови таъминланмайди ва институт томонидан тўланмайди. 7.4. 'азкур Шартноманинг 1-бандида назарда тутилган мажбуриятлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ, бевосита ёки онлайн тарзда тақдим этилиши мумкин. Академик таълим хизматлари онлайн тарзда тақдим этилган тақдирда, талаба техник ва телекоммуникация алоқалари ҳолатининг сифати учун шахсан жавобгардир. 7.5. Ушбу Шартнома томонлар бир ўқув йили учун унинг предметида кўрсатилган мақсадлар учун ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунига қадар, лекин 2022 йил 30 сентабрдан кечиктирмай тузилади. 7.6. Ўқиш даврида ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб нусха кўчириш учун талаба ёки бошқа шахсга расмий ҳужжатларнинг асл нусхалари, шу жумладан ўрта ёки ўрта махсус таълим муассасасининг битирув ҳужжатлари (аттестат/диплом/сертификат) топширилмайди. 7.7. Институт Талабани Институтда ўқиш муддати тугаганидан кейин ишга жойлаштириш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди. 7.8. Ўқув тўловлари ва уларни қайтариш билан боғлиқ барча банк хизматлари талаба томонидан тўланади. 7.9. Ушбу Шартномага киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар, агар улар томонлар томонидан ёзма шаклда расмийлаштирилган, имзоланган/муҳрланган бўлсагина амал қилади. 7.10. Томонлар шартномада институт факсимилесини тегишли имзо сифатида тан олишга келишиб олдилар. 7.11 Ушбу шартномадан келиб чиқадиган ҳар қандай низо ёки келишмовчиликларни томонлар музокаралар йўли билан ҳал қилишга интилади. Келишувга эришилмаган тақдирда, низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади . Download 84.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling