Ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 ни ташкил этган


Download 36.97 Kb.
bet1/2
Sana27.12.2022
Hajmi36.97 Kb.
#1069620
  1   2
Bog'liq
679 17.08.2019



[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.09.00 Ўрта таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 ни ташкил этган.
2019-2020 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфларига келадиган ўқувчилар ҳисобига Тошкент шаҳри умумтаълим мактабларида таълим олиши кутилаётган ўқувчилар сони 450 минг нафарга етади ва натижада қўшимча умумтаълим мактабларида қўшимча 140 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж юзага келади.
Ҳозирги кунга келиб Тошкент шаҳрида 266 та умумтаълим мактабининг навбатлилик даражаси нормал, қолган 37 тасида жойлашув ўрнининг номутаносиблиги натижасида навбатлилик даражаси нормал даражада эмас ёки айрим умумтаълим мактабларида бу кўрсаткич 2 дан юқорилигича қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ умумий ўрта таълим сифатини янада ошириш, Тошкент шаҳрининг ўзига хос хусусиятларини, шаҳар аҳолисининг ва замонавий шаҳарсозликка қўйилаётган талабларнинг йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактаблардаги ўқувчилар сонини белгиланган меъёрларга мослаштириш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ва меҳнатини рағбатлантириш, ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари ва халқаро талаблар асосида замонавий илм-фан ютуқларини эгаллашларини таъминлаш учун яратилган шароитларни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:
2019 йилда қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобига Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳрида қурилган маҳаллалар учун янги мактаб қуриш, мавжуд мактабларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш мақсадида:
2019 йил якунига қадар марказлаштирилган инвестиция харажатларини ошириш ҳисобига қўшимча 400,0 млрд сўм (жумладан, 260 млрд сўм республика бюджетининг қўшимча даромадлари — Марказий банкнинг фойдаси, 100 млрд сўм — Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадлар режаси ошириб бажарилиши ва 40,0 млрд сўм — республика бюджетидан — Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига бюджетдан 2018 йилда ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобига) ажратилишини таъминласин;
2020 йилда ажратилиши режалаштирилаётган 400,0 млрд сўм маблағни молиялаштириш манбаи юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
3. Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича қуйидагилар буюртмачи этиб тайинлансин:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси — қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ўқув таълим-таъминот» давлат унитар корхонаси — жиҳозлаш ишлари бўйича.
Бунда:
қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш учун жорий йилнинг охиригача қисқа муддат қолаётганини инобатга олган ҳолда, бош пудратчи, бош лойиҳачи ва жиҳозлар етказиб берувчи ташкилотларни тендер савдолари ўтказилмасдан етарли ишлаб чиқариш қувватлари ва тажрибага эга бўлган пудратчи ташкилотлар орасидан энг мақбул таклифлар танлови орқали танлаб олиш йўли билан аниқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифига розилик берилсин;
умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш марказлаштирилган инвестициялар орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилиши инобатга олинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган умумий ўрта таълим муассасалари жиҳозларининг эргономиклиги, қўллашда қулайлиги ва фойдаланишда хавфсизлигини, жиҳозларга қўйилган техник талабларни ва дизайнини қайта кўриб чиқсин ва илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда такомиллаштирилишини ва жиҳозланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда қуриш-таъмирлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва техник топшириқларини ишлаб чиқишда бино фасадларига замонавий дизайн, энергияни тежайдиган ва узоқ муддат хизмат қиладиган қурилиш ва пардозлаш материалларидан, шу жумладан, устувор равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар материалларидан фойдаланилишни назарда тутсин;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йилда ажратиладиган 400 млрд сўм маблағ ҳисобидан янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган ва жиҳозланадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг манзилли рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари илғор мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган талаблар асосида ишлаб чиқилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:
ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ назарда тутилган бино ва иншоотлар белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилиб олинишини ҳамда улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари биноларидан Тошкент шаҳридаги ўқувчилари сони белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган умумий ўрта таълим муассасалари учун қўшимча бино сифатида фойдаланиш учун бериш, зарур ҳолларда янги умумий ўрта таълим муассасаларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган биноларда ўқиётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар ушбу биноларда ўқув жараёнини давом эттирадилар.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги аввал умумий ўрта таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатган ҳамда бугунги кунда бўш турган ёки фойдаланилаётган давлат мулки объектларини аниқласин, уларни 2020 йил 1 сентябрга қадар босқичма-босқич бўшатиш ҳамда улар негизида умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини тиклаш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартларида ва хусусий шаклда нодавлат таълим муассасалари тармоғини янада кенгайтириш чораларини кўрсин.
Бунда, 2020 йилдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий ўрта таълим мактабларини хусусий сектор вакилларига қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш, бошқариш, фойдаланиш ва сақлаш учун бериш усулларини амалиётга жорий қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларини хусусий сектор вакилларига давлат-хусусий шериклик шартларида ва хусусий шаклда бериш даврида ушбу таълим муассасасида таълим олаётган ўқувчиларнинг таълим олишлари билан боғлиқ харажатларни бюджетдан молиялаштириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда амалиётга жорий қилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларини олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш, олий тоифали ўқитувчилар сонини ошириш, бир нафар ўқитувчига тўғри келадиган ўртача ўқувчилар улушини босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш дастурини ишлаб чиқсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида педагогика соҳасига мойиллиги, қизиқиши бўлган юқори синф ўқувчилари учун касбга йўналтириш ишларини жонлантириш мақсадида «Ёш педагог синфлари»ни ташкил этиш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.

Download 36.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling