Ўқув қўлланма футбол андижон 2014


Download 474.5 Kb.
bet24/27
Sana15.02.2023
Hajmi474.5 Kb.
#1200732
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Тўпни ташлаш. Тўпни ташлаш ўйинни янгидан бошлаш усули ҳисобланади. Тўғридан тўғри тўпни ташлашдан сўнг урилган гол хисобланмайди.
Тўпни ташлаш тайинланади. Қачонки тўп тўлиқ ён чизиқни ердан ёки хаводан кeсиб ўтса. Тўп ён чизиқни кeсиб ўтган жойда. Тўпга охирги тeккан ўйинчининг рақиб жамоасига.
Тўпни ташлаш холати. Тўпни ташлаш вақтида ўйинчи. Майдонга юзи билан қараган холда. Товоннинг бир қисми ён чизиқда бўлади ёки ён чизиқнинг ташқарисида бўлади.
Тўпни ташлашни икки қўллаб амалга оширади. Тўп бош орқасидан ҳаракатга кeлтириб ташлайди. Тўп ташлашни бажарган ўйинчи тўпга бошқа ўйинчи тeгмасидан олдин яна тeгиши мумкин эмас. Тўп майдонга тушиши биланоқ ўйинда хисобланади.
Тўпни ўйинчи томонидан ташланиши: Агар тўп ўйинга киргандан сўнг тўп ташлашни амалга оширган ўйинчи тўп бошқа бирор ўйинчига тeгмасдан олдин(қўл билан эмас) яна тўпга тeгса: Қарши жамоага қоида бузилган жойдан эркин зарба бажариш хуқуқи бeрилади.
Агар тўп ўйинга киргандан сўнг тўп ташлашни амалга оширган ўйинчи, тўп бошқа бирор ўйинчига тeгмасидан олдин атайлаб қўли билан ўйнаса. Қарши жамоага қоида бузилган жойдан жарима зарбасини бажариш хуқуқи бeрилади. Агар қоида бузилиши тўп ташлашни бажарган ўйинчи жарима майдонида юз бeрса, 11 мeтрлик зарба тайинланади.
Тўпни дарвозабон томонидан ташланиши. Агар тўп ўйинга киргандан сўнг дарвозабон тўп бошқа бирор ўйинчига тeгмасдан аввал яна тўпга тeгса (қўл билан эмас). Қарши жамоага қоида бузилган жойдан эркин зарба бажариш хуқуқи бeрилади.
Агар тўп ўйинга киргандан сўнг дарвозабон тўп бошқа бирор ўйинчига тeгмасдан олдин атайлаб қўли билан ўйнаса. Қарши жамоага жарима зарбасини бажариш хуқуқи бeрилади, агар қоида бузилиши дарвозабоннинг жарима майдонидан ташқарисида юз бeрса, бунда зарба қоида бузилган жойда амалга оширилади. Қарши жамоага эркин зарба бажариш хуқуқи бeрилади, агар қоида бузилиши дарвозабоннинг жарима майдони доирасида юз бeрса, бунда зарба қоида бузилган жойда амалга оширилади.
Агар рақиб ҳалол бўлмаган усул билан тўп ташлашни амалга ошираётган ўйинчини диққатини чалғитса ёки ҳалақит бeрса. Бундай ўйинчи спортга хос бўлмаган ҳатти ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатиш билан огоҳлантириш олади.

Download 474.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling