Ўқув қўлланма
Download 457 Kb.
|
geosiesat-uv-llanma
биринчидан, жамиятдаги сиёсий, иқтисодий, маънавий, маърифий ислоҳотларни тарғиб ва таҳлил этади;
иккинчидан, жамиятдаги турли қатлам фикрини ифодалаш баробарида ижтимоий фикрни шакллантиради ва йўналтиради. Демак, мамлакатдаги ижобий ўзгаришлар, иқтисодий юксалишлар Оммавий ахборот воситаларининг мавқеи ва даражасини белгилайди. Ўз ўрнида ахборот воситаларининг эркин ва мустақил фаолиятини таъминламай туриб демократик ўзгаришларга эришиб бўлмайди. Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ 9-сессиясида жамиятимиз олдидаги муҳим стратегик вазифалар, давлат сиёсатининг устувор йўналиш ҳамда тамойилларини кўрсатиб, фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришдаги муҳим устувор йўналиш сифатида сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш эканини шундай таҳлил этади: “Жамиятимизни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янгилаш борасидаги тўртинчи ва ўйлайманки, энг муҳим устувор йўналиш – бу инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек, ошкораликни, жамиятда ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамойилларни сўзда ёки қоғозда эмас, амалий ҳаётда жорий қилишдир, десак ҳар томонлама тўғри бўлади”.8 Оммавий ахборот ҳукумат ва халқ ўртасида воситачи сифатида сиёсий партиялар, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ижтимоий мувозанатни сақлайди. Оммавий ахборот воситалари давлатнинг сиёсатини, муайян масалалар бўйича, нуқтаи назарини, шу йўлдаги Фармон, қарор ва қонунларни халққа етказади. Ўз навбатида халқ давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидан бохабар бўлади, уни таҳлил этиб, ўзига яраша хулоса чиқаришга интилади, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олишга ҳаракат қилади. Демак, оммавий ахборот воситаларининг мавжудлиги боис жамиятда халқ ҳокимияти ва инсон ҳуқуқлари таъминланади. Кенг жамоатчиликка таъсири, муайян ахборот ёки маълумотни зарурий даражада етказиш, аудиторияни қамраб олиши, жамиятда кечаётган воқеа ва ҳодисаларни тўғри талқин этиш, тарғибу ва ташвиқ қилиш жиҳатидан оммавий ахборот воситалари турли даражага эга. Рус олими Е.Старобинский таъбири билан айтганда, ҳар соҳа ўзига яраша ахборот воситасини, ҳар бир бозор эса тарғибот шаклини танлайди. Кишиларнинг айрим қатлами эса ўзига мос арзон, сифатли ва қулай воситани танлаб, кўпроқ маълумот олишга интилади.9 “Деловой мир” журнали таҳлилига кўра, аҳолига тез таъсир қилиши, қисқа фурсатда маълумотларни етказиш бўйича телевидение, барча ёшдаги кишиларни жалб этиши, таъсирчанлиги бўйича радио қулай ва арзон ахборот воситаси саналар экан. Ижтимоий-сиёсий воқеликни тарғиб этиш ва муайян ғоялар талқинини етказишда радионинг мавқеи юқори баҳоланган.10 Демак, мамлакатдаги ислоҳотлар жараёнида радио ва телевидение, газета ва журналнинг ўзига хос алоҳида ўрни мавжуд. Оммавий ахборот воситалари ичида телевидение ва радио кучли мафкуравий таъсир ўтказадиган воситадир. Улар бир томондан журналист ва мутахассислар кўмагида тарғибот олиб боради, сиёсий, иқтисодий, хуқуқий муаммоларни таҳлил этади. Иккинчи томондан ҳар бир фуқарога ўз фикрини айта олишга имкон беради. Ахборот тарқатишда телевидение ва радио Download 457 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling