Ўқув қўлланма
Аввало, сиёсий жараёнларда иштирок этиш, унинг асл мақсад-моҳиятини англаш учун фуқаронинг хабардорлик даражасини оширади; Иккинчидан
Download 457 Kb.
|
geosiesat-uv-llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
- Биринчиси
Аввало, сиёсий жараёнларда иштирок этиш, унинг асл мақсад-моҳиятини англаш учун фуқаронинг хабардорлик даражасини оширади;
Иккинчидан, ўтиш даври, тўғрироғи аста-секин иқтисодий юксалиш бўлаётган бир паллада пайдо бўлаётган муаммоларни таҳлил этишда муҳим вазифани амалга оширади; Учинчидан, мафкуравий курашлар кучаяётган, ислом динига сиёсий тус берилаётган, “ислом дини” ниқоби остида ўзининг қабиҳ – қўпорувчилик ниятини амалга ошираётган террорчилар гуруҳларининг кирдикорларини очиқ-ойдин таҳлил этишда иштирок этади; Тўртинчидан, дунё ҳамжамиятининг дардига айланган диний ақидапарастлик, терроризм, сепаратизм иллатларини бартараф этишда телерадиоканаллар самарали ахборот тарқатади. Бугунги иллатларнинг туб илдизини, аниқроғи ахборот тарқатиш манбаларини қўпориб ташлаш хусусида Ўзбекистон Президенти шундай ёзади: “Биз фақат терроризмнинг ташқи кўринишларига, бегуноҳ одамларни отадиган, портлатадиган ва ўлдирадиган кимсаларга қарши курашиш билангина бу офатни бартараф этиб бўлмаслигини бир неча бор таъкидлаганмиз. ²аётнинг ўзи шуни кўрсатмоқдаки, авваламбор, ушбу бало-қазонинг бирламчи манбаларига қарши курашиш даркор. Яъни ислом динини сиёсатга айлантираётган, ёвузлик ва террорчилик мафкурасини яратаётган кўплаб радикал ва экстремистик марказларнинг биринчи навбатда ёшлар онгини заҳарлаб, зомбига айлантириб, улардан террорчилар тайёрлаш бўйича конвеер ташкил этаётган, халифалик тузишда турли хом-хаёлларни амалга оширишга уринаётган қабиҳ кишиларнинг илдизини қирқиб ташлаш керак”.11 Кўриниб турибдики терроризм ва диний ақидапарастлик айнан ахборот воситасида тарқатилади. Ахборот воситасида амалга ошириладиган ҳар қандай қўпорувчилик, хоҳ сиёсий, хоҳ иқтисодий, хоҳ ҳарбий ё мафкуравий бўлмасин давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатади, ислоҳотлар жараёнини сустлаштиради. Улкан миқдордаги иқтисодий зарар келтиради, давлатлар ўртасидаги муносабатларни салбий тарафга ўзгартиради, миллатлар, диний-этник гуруҳлар орасидаги зиддиятни кескинлаштириб, келиштириб бўлмайдиган даражага келтиради. Бу турли миллат, элат, диний конфессия, мазҳаб ва йўналишларга мансуб бўлган, турли дунёқарашу тафаккур вакиллари яшайдиган Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон давлати учун ниҳоятда хавфлидир. Демократия тамойилларини ёйиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, глобаллашув жараёнини тезлаштириш, динларни такомил топтириш, нодавлат ташкилотлар фаолиятини дунё бўйлаб ёйиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш баҳонасида “Гегемонлик” ғоясини сингдиришга интилаётган баъзи бир давлатлар оммавий ахборот воситаларидан ўз мафкурасини сингдиришда фойдаланмоқда. Аслида терроризм, диний ақидапарастлик, мутаассиблик, гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши курашда оммавий ахборот воситалари, айниқса, радио ва телевидениея асосий ташвиқот қуроли бўлиши керак. Аммо ғарблик сиёсатшуносларнинг фикрича, телевидения ва радио террорчиларнинг одамлар билан мулоқот қиладиган оддий воситага айланиб қолди12. Бу жараён Европадаги ахборот воситаларида кўпроқ сезилади. 1972 йил 5 сентябрда Германиянинг Мюнхен шаҳрида XX олимпиада ўйинлари бўлаётган бир вақтда Арабистондаги “қора сентябрь” экстремистик ташкилоти исроиллик спортчиларни аввал гаровга олиб, сўнгра отиб ташлаган эди. Бу қонхўрликнинг вақти, жойи, шакли тасоддифий эмас, олдиндан режалаштирилган. Дунё ҳамжамиятининг диққатини Араб - Исроил можаросига қаратиш асосий мақсад ҳисобланиб, оммавий ахборот воситалари тарғибот манбаига айланганди. Ахборот тарқатиш усули билан нафақат махсус контртеррористик ҳаракатлар ўтказишни қийинлаштириш ёхуд терроризм ғоясини тарғиб қилиш, балки жиноий ҳаракатлар тайёрлаш тактикаси ва террористик мақсадларни амалга ошириш ҳам мумкин. Масалан, 1986 йилда бир гуруҳ уюшган жиноятчилар Швед бош вазири У.Тельманни ваҳшийларча ўлдиришади. Оммавий ахборот воситалари эса бош вазир ўлими тафсилоти ва тактикасини бутунича эълон қилади. Орадан бир қанча вақт ўтмай худди шу сценарий асосида банк директори З.Марбий ўлдирилади. Мамлакатлардаги ҳарбий хизматчилар, махсус хизмат вакиллари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар, йирик сиёсатшунос олимлар оммавий ахборот воситаларини ҳар қандай ҳолатда ҳам террорчиларга минбар сифатида бермаслик тарафдоридирлар. АҚШ Мудофа Вазирлиги 1991 йилда 14 январда “Оммавий ахборот воситалари учун асосий қоида ва кўрсатмалар” ни қабул қилиб, одамларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ахборотни тарқатишни таъқиқлаб қўйди. 1996 йил Москвада бўлиб ўтган “Терроризмга қарши кураш”, 1997 йилда Санкт-Петербургда ўтган “Халқаро терроризм ва янги ўлчовлар” халқаро анжуманларда муҳим масала бўйича бир тўхтамга келинди: террористик ва антитеррористик ҳаракатларни ёритиш билан боғлиқ маълумотларни олиш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқларини қонунан чегаралаш зарур. Россия Федерацияси Президенти 1996 йил 7 мартда “Терроризм билан курашни кучайтириш хақида” Фармон қабул қилиб, Бош Прокуратурага терроризм билан боғлиқ воқеаларни оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилишида Россия Федерацияси қонунчилигининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш борасида тавсия ҳам берган. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, терроризм ва унинг оқибатларини ахборот воситасида ёритиш, тарғиб ва таҳлил этишда икки тенденция кўзга ташланади: Биринчиси – ахборот терроризм иллатини бартараф этиш, унинг олдини олиш, манба ва илдизларини қуритиш жараёнида тарғибот манбаи. Иккинчиси – ахборот антитеррористик актларни ўтказишда халақит бериш баробарида уюшган жиноятчилар гуруҳи ва оқимларининг реклама манбаига айланмоқда. Кейингиси Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига тааллуқли эмас. Сабаби – биринчидан, истиқлолнинг дастлабки куниданоқ Ўзбекистон давлати терроризм, диний ақидапарастлик, мутассибликнинг оғир оқибатларини англаб, ахборот воситаларида Афғонистон, Тожикистон мисолида айта бошлади. Download 457 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling