ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Download 1.44 Mb.
bet31/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

II парча

Ундан кейин одамлар, эркаклар ва аёллар тўда бўлиб, исломга эътибор бердилар. Шундай қилиб Макка бўйлаб исломнпнг шуҳрати тарқалди ва ҳамма у ҳақда фикр килди.


Ундан кейин Оллоҳ ўз элчисига одамларга ўзининг оллоҳнинг элчиси эканлигини баён қилишни ва парчани Оллоҳга сигинишга чақаришни буюради. Муҳаммаднинг ўз элчилигини яширганига уч йил бўлди. У буни токи О.тлоҳ очишга буюрмагунча сир сақлаб турди.
Муҳаммаднинг маслакдошлари тоат-ибодат қилиш учун ғорларга кетдилар. Улар тоат-ибодат қилиш учун яшириндилар.
Бир куни Сад Ибн Абу Ваққов Муҳаммаднинг сафдошларидан бир гуруҳи билан ғорларнинг бирига келганда, у ерда ўз худоларига сиғинаётган кўп худоликлар уларни кўриб қолдилар. Улар буларни камситиб, ҳақорат қила бошладилар ва икки ўртада тўқнашув бошланиб кетди. Бу исломда биринчи қон тўкилиши эди.
Қуръон83дан

Қуръон (арабча — «ўқиш») — мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлиб (христианларнинг Инжили каби) гўёки Оллоҳ томонидан Муҳаммадга хабар қилинган ҳикоялардан, насиҳатлардан, қоидалардан ва бошқалардан иборатдир.


Қуръон классик араб тилида ёзилган бўлиб, бир-бири билан мутлақо боғлиқ бўлмаган 114 та боб (сура) дан иборатдир.
Қуръонда VII асрга келиб араб ерларида мавжуд бўлган ижтимоий ва сиёсий муносабатлар акс этган.
Қуръон бобларида хусусий мулкчилик, жамиятнинг ҳоким синфларга ва уларга қарам бўлган синфларга бўлиниши ҳикоя қилинади. Қўшинларни ташкил қилиш ва ҳарбий ўлжанинг бўлиниши ҳақида гапирилади.
8-сура 1-оят. Улар сендан ўлжа ҳақида сўрайдилар, айтгил: «Ўлжа худонииг ва унинг элчисининг ихтиёрида».
8-сура 42-оят. Шуни билингки, ўлжага тушган нарсанинг барчасидан бешдан бир қисми худо йўлига, худо элчисига ва унинг қариндошларига, етимларга, камбағал йўловчиларга берилиши керак.
9-сура 123-оят. Динга ишонувчиларнинг барчаси юришга чиқиши шарт эмас. Ҳар бир наслдан қандайдир бир гуруҳ тақводорлик ишларига ўрганиши ва бу ишларни ўз халқига тарқатиш учун юришга чиқса бас.
43-сура 31-оят. Биз улашиб берамиз... бу ўткинчи дунёда, айрим кишилар бошқаларни ўзларига қарам ҳолда тутиб туришлари учун мартаба жиҳатидан» бошқалардан устун тутади.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling