ЎҚув-методик қЎлланма ўзсср халқ таълими вазирлиги


Кёльн бочкачиларининг устави (1397 й.)


Download 1.44 Mb.
bet36/85
Sana15.09.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1678555
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Bog'liq
Roza Qurbongaliyeva O\'rta asrlar tarixi

Кёльн бочкачиларининг устави (1397 й.)93

1. Биродарлик аъзолари ҳар бир ишни уни ким топширмасин, виждонан бажариш ва иш берувчининг манфа-атини ўзининг шахсий манфаати сингари эҳтиёт қилиши лозим.


2. Бу биродарликка фақат шон-шуҳратига доғ тушмаган, яхши ва моҳир ҳунармандларни қабул қилиш мумкин.
4. Эски одатга кўра шогирд цехга киришда оқсоқол-

га бир рейн гульден94 бериши лозим. Унинг ярми биродарлик хазинасига, қолган ярми оқсоқолга тегади. Бунинг устига шогирд касбга ўрганишининг бошланиши олдидан хўжайин шарафига бир фунт воск ва яхши винодан қуяди... Бир касбдаги биродарлар ўз ораларидан икки оқсоқол сайлайдилар, улар бу вазифани икки йил давомида эгаллаб турадилар... Улар даромад ва харажатларни икки йил муддатга сайланган рехенмейстерлар (ҳисобчилар) билан биргаликда олиб борадилар.


6. Ким ўзини шу ҳунар билан боқишни истаса ва мустақил уста бўлмоқчи бўлса, тўла совутга (панцирга) эга бўлиши лозим.
У қачон уста бўлишни истаса оқсоқол ҳузурига келиб яхши олтиндан икки оғир гульден келтириб, биродарлик ҳуқуқига эга бўлиши лозим. Бу гульден биродарлик фойдасига тушади. Бу шартни бажармаган ҳунарманд Кёльн территориясида бу ҳунар билан ўзини боқиш ҳуқуқига эга бўла олмайди. Агар у оқсоқолнинг таъқибига қарамай, Қёльнда ишлашни давом эттирса, ишининг ҳар ҳафтасига 1 гульден жарима тўлайди. Жаримани тўлагач, юқорида кўрсатилгап қонун-қоидаларни бажариб, биродарлик ҳуқуқини эгаллашга мажбур.
9. Кунбайга ишловчи бочкачилар ишни тугатмай ташлаб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бу қоидани бузувчилар 1 фунт воск ҳажмида жарима тўлайдилар. Касб эгаларига бир-бирларидан халфа, шогирдларни ўзига қизиқтириб олиб кетишлари ман этилади. Кимкн буни қилса олиб келинган халфа ёки шогирд учун ҳар куни 1 фунт воск тўлаш талаб қилинади. Кунбай ҳақ икки вайспфеннигдан95 ошмаслиги лозим.
11. Ҳаётлигида ҳалол ва пок ишлаб, бу ҳунар билан шуғулланганлардан бирортаси ўлса мотам кунига, биродарлик хазинасидан 6 фунт воск берилади. биродарлик аъзоларидан ҳаммаси ўлган кишининг жасади кетидан черков ва мозоргача бориб, сўнгра одат бўйича унинг уйига қайтиб келишларц лозим. Уставнинг ушбу пунктини бажармагаилар 1 вайспфенниг жарима тўлайдилар.
12. Агар биродарлик аъзоларидан бирор кимса чўлок ёки кўр бўлиб қолса ёки қариса, натижада қашшоклашса ва ишга яроқсиз бўлиб қолса, умрининг охиригача бнродарлик хазинасидан ҳар кунига 8 моргиндан олиш ҳуқуқига эга.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling