Қува туманидаги Жалаер маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган йиғилиш баённомасидан кўчирма
Download 14.6 Kb.
|
Қува туманидаги Жалаер маҳалла фуқаролар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрилган масала
- Йиғилиш раиси: О.Раҳмонов Котибаси: Л.Эгамбердиева.
Қува туманидаги Жалаер маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган йиғилиш БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА 4 декабр 2018 йил Жалаер кишлоги Йигилиш раиси: Б. Маматқодиров Котибаси: Л.Эгамбердиева Қатнашдилар: Ёшлар етакчиси Б. Маматқодиров, махалла маслаҳатчи Л.Эгамбердиева, 59 нафар- маҳалла фаоллари. Кўрилган масала: 1.Намунали оилалар билан ишлаш, фақат шаръий никоҳни олдини олиш. 2. Маҳалла ёшлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш. Йиғилишни Ёшлар етакчиси Б. Маматқодиров очиб, ўз маърузасида қуйидагиларни гапириб ўтди: Жалаер МФЙ таркибида жами 691 нафар оила мавжуд бўлиб, шулардан 400 таси намунали.Ушбу оилалар ўзларининг фарзанд тарбияси, қуда-андалик, қайнона-келин, қўни-қўшнилик, маҳалла жамоат ишларида фаолликлари, томорқаларидан унумли фойдаланиш ва бошқа ижобий сифатлари билан ўрнак бўлиб келмоқдалар.Биз ушбу оилалар билан доимий алоқада бўлиб келмоқдамиз.Улар орасида шаръий никоҳли оилалар йўқ.Фарзандларининг никоҳ тўйларини ихчамлаштирилган ҳолатда ўтказишмоқда.Ушбу оилалар кетидан бошқа оилалар ҳам уларнинг ишларини давом эттирмоқчилар. Музокарада сўзга чиққан маслаҳатчи Л.Эгамбердиева оилалар ўртасидаги шаръий никоҳни олдини олиш учун аввало, мавжуд қонуний никоҳ асосида тузилган оилаларни тинчлигини сақлаш, ажрашиш муаммоларини бартараф этиш, қуда-андалик, қайнона-келин ўртасидаги низоларни сабабларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш ҳақидаги фикрларини билдирди. Биринчи масала юзасидан йиғилиш қарор қилади: Жалаер МФЙ да намунали оилалар билан ишлаш, шаръий никоҳни олдини олиш бўйича қилинган ишлар “яхши” деб топилсин. Шаръий никоҳни олдини олиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш Ёшлар етакчиси Б. Маматқодиров МФЙ раиси О.Раҳмонов ва маслаҳатчиси Л.Эгамбердиева зиммаларига юклатилсин. Иккинчи масала юзасидан Ёшлар етакчиси Б. Маматқодиров сўзга чиқиб, ўз маърузасида қуйидагиларни гапириб ўтди: Ёшлар ўртасида жиноятни олдини олиш, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, фохиша аёлларга тўғри йўл кўрсатиш, ҳаётдаги қийинчиликларни сабр-тоқат билан енгишда манзилли ишлаш жарёнини йўлга қўйишда маҳалла фаоллари ва катта ёшдаги аёлларнинг ўрни катта эканлигини айтиб ўтди. Ёшларимиз аёл қизларимиз ўртасида иложи борича ишсизликни бартараф этиш, яхши қўни-қўшничилик, меҳр-оқибат, инсоний фазилатларни тарғибот қилиш, шарқона одоб-ахлоқни ўргатишимиз зарурлиги ҳақида гапириб ўтди. Ушбу масала юзасидан музокарада маслаҳатчи Л.Эгамбердиева сўзга чиқиб, ёшларимиз ўртасида ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланувчилар кўпайиб кетаётганлиги, арзимаган сабаблар туфайли ўз жонига қасд қилиш, турли хил жиноятларга шерик бўлиб қолиш ҳолатлари кузатилаётганлигини таъкидлаб, буларни бартараф этиш учун оила ва маҳаллада соғлом муҳитни ташкил этиш, ёшларимизни шукроналик шукуҳида яшашга ундаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, енгил-елпи орзу-хавасларга учмаслик ҳақида гапирди. Музокаларда сўзга чиққан маҳалла фаолларидан Х.Хомидов, О.Асқаровалар ҳам юқоридаги фикрларни маъқулладилар. Иккинчи масала юзасидан йиғилиш қарор қилади: Маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида яшовчи ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида тушунтириш ишлари олиб бориш маҳалла маслаҳатчиси Л.Эгамбердиева зиммасига юклатилсин. Маҳаллада фаол ёшлар мавқеини кўтариш мақсадида “Намунали ёш оила”, танловлари бўйича самарали иш ташкил этиш Ёшлар етакчиси Б. Маматқодиров зиммасига юклатилсин. Ушбу қарорлар ижросини назорат қилиш МФЙ раиси О.Раҳмоновга топширилсин. Йиғилиш раиси: О.Раҳмонов Котибаси: Л.Эгамбердиева. Download 14.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling