Қувасой шахар «Hamkorlik sari yuksalish» мчж ишчи-хизматчиларининг умумий йиғилиши


Download 60.5 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1538681
Bog'liq
хамкорлик сари юксалиш йигилиш баёни янги


Қувасой шахар «Hamkorlik sari yuksalish» МЧЖ
ишчи-хизматчиларининг умумий йиғилиши

Б А Ё Н И.


“29”-июн 2020-йил Қувасой ш.



Раислик қилувчи:

У.Нуралиев МЧЖ рахбари

Йиғилиш котиби:Т.Қаландарова






Иштирок этдилар:

«Hamkorlik sari yuksalish» МЧЖ ишчи-хизматчилари 3 нафар.

К У Н Т А Р Т И Б И.




Кун тартибидаги масала: МЧЖ тегишли бўлган Қувасой шахар Зебинисо МФЙ А.Азизов кўчасидаги нотурар бино ва иншоатларни бир қисмини бузиб, ўрнига бўшаб қолган ер майдонига енгил конструкцияли иссиқхона қуриш тўғрисида.
Кун тартибидаги масала юзасидан «Hamkorlik sari yuksalish» МЧЖнинг рахбари У.Нуралиев сўзга чиқиб, Қувасой шахар хокимининг 2019 йил 29 январ кунги 127 сонли қарорига асосан ер майдони бириктирилган бўлиб, МЧЖ тегишли бўлган Қувасой шахар “Зебинисо” МФЙ А.Азизов кўчасидаги нотурар бино ва иншоатларни бир қисмини бузиб, ўрнига бўшаб қолган ер майдонига енгил типдаги иссиқхона қуриш мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди.
Жумладан, у сўзида мазкур худуд шахар бош режасида ишлаб чиқариш-санитар зонасида жойлашганлиги сабабли вақтинча енгил конструкцияли қурилишга рухсат этилган. Лекин зарурият туғилганда шахар хокимлиги томонидан бошқа мақсадлар учун ер майдони олинганда, ушбу қурилишлар учун сарфланган харажатларни қоплаш учун шахар қурилиш бошқармасидан маблағ талаб этилмаслигини, кейинчалик ушбу юзасидан моддий-маънавий даъво қилмаслик тўғрисида таклиф киритди. Киритилган таклиф йиғилиш иштирокчилари орасида мухокама қилиниб, бир овоздан маъкуллади ва ишчилар буни тасдиклашди.
Раислик этувчи бошқа фикрлар бўлса билдиришларини сўради. Бошқа фикр ва мулохазалар бўлмади.
«Hamkorlik sari yuksalish» МЧЖ ишчи-хизматчиларининг умумий йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:



  1. «Hamkorlik sari yuksalish» МЧЖ ишчи-хизматчиларининг умумий йиғилиши қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  2. «Hamkorlik sari yuksalish» МЧЖ балансида бўлган, Қувасой шахар хокимининг 2019 йил 29 январ кунги 127 сонли қарорига асосан бириктирилган нотурар бино ва иншоатлар ўрнига енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун тегишли тартибда рухсат олинсин. Шахар хокимлиги томонидан зарурият туғилганда шахар ер захирасига қайтариб олинганда қилинган сарф харажатларни қоплашни талаб ёки бошқа тартибда даъво қилинмасин.

  3. Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш ва тегишли хужжатларни расмийлаштириш МЧЖ таъсисчи У.Нуралиев зиммасига юклатилсин.

Таъсисчи: У.Нуралиев


Таъсисчи: Т.Нуралиев


Таъсисчи: Т. Қаландарова
Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling