Ўқувчи ва талабаларнинг жисмоний тарбия тадбирлари жараёнларида жисмоний ривожланишини назорат қилиш


Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги


Download 322 Kb.
bet2/14
Sana16.03.2023
Hajmi322 Kb.
#1278763
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
oquvchi va talabalarning zhismonij tarbiya tadbirlari zharayonlarida zhismonij rivozhlanishini nazorat qilish

Магистрлик диссертацияси мавзусининг долзарблиги: магистрлик диссертациясида ўқувчи ва талабаларнинг жисмоний тарбия ва соғломлаштириш жараёнларида организм жисмоний ривожланишини тиббий назорат қилиш, жисмоний фазилатлар ривожланишини амалий назорат қилиш масалалар ўрганилган.
Магистрлик диссертациясининг мақсади ва вазифалари: магистрлик диссертациямизда ўқувчи ва талабалар организмини жисмоний ривожланиш даражаларини ҳар тамонлама тиббий назорат қилиш, унинг натижаларини мунтазам таҳлил этиб бориш. Тиббий назорат натижаларига мувофиқ ўқувчи ва талабаларни тиббий гуруҳларга саралаш. Тиббий гуруҳларда жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш. Шу билан бирга жисмоний тайёргарлик даражаларини синов меъёрлари орқали назорат қилиш, натижаларга мувофиқ жисмоний юкламаларни меъёрлаш, жисмоний фазилатларни ривожлантириш бўйича машғулотлар жараёнларида индивидуал ёндошиш.
Магистрлик диссертациясининг тадқиқот объекти ва предмети: Андижон шаҳар 32-ўрта мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш жараёнлари ҳамда жисмоний ривожланиш даражаларини тиббий назорат қилиш ҳамда жисмоний тайёргарлик даражаларини амалий назорат қилиш тадбирлари магистрлик диссертациясида ўрганилган.
Магистрлик диссертациясини ҳорижда ва маҳаллий адабиётларда ўрганиш даражаси: магистрлик диссертациясига оид ишлар мамлакатимиз ва яқин, узоқ ҳориж мамлакатлар жисмоний тарбия ва спорт бўйича талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар тамонидан кенг ўрганилган. Шу билан бирга ҳар бир илмий ишнинг ўзига хос янгилик ва натижалари, илмий адабиётлар, мамлакатимиз раҳбариятининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича олиб бораётган одилона ислоҳатлари бўйича қарор ва фармонларидан фойдаланилган.
Магистрлик диссертацияси бўйича илмий тадқиқотни олиб бориш услубиёти: магистрлик диссертациясида илмий тадқиқотнинг адабиётлар таҳлили, педагогик назорат, эксперимент, натижаларини математик статистик таҳлил этиш, тиббий-биологик хамда жисмоний ривожланиш даражаларини амалий синовлар билан назорат услубларидан кенг фойдаланилди. Шу билан бирга магистрлик диссертациясини ёзишда Интернет материалларидан ҳам фойдаланилди.

Download 322 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling