Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1.Фуқаро Ж.Кенжаевнинг мурожаати юзасидан терговга қадар текширув муддатини 2021 йил “ ” феврал кунига қадар узайтириш туман прокуроридан сўралсин.
2. Бу ҳақида манфаатдор томонларга маълум қилинсин.
3. Қарор нусхаси назорат учун Нишон тумани прокурорига юборилсин.
Нишон тумани ИИБ ҲПБ ТП
профилактика инспектори лейтенант Ш.Ш.Давлатов
Текширув муддатини 2020 йил “____”августкунига қадар
У З А Й Т И Р А М А Н :
Нишон тумани прокурори адлия маслаҳатчиси
А.Х.Рахимов
2020 йил “___” август
Қ А Р О Р
Терговга қадар текширув муддатини узайтириш ҳақида
2020 йил “___” август Нишон тумани
Нишон тумани ИИБ ҲПБ ИИО ТП профилактика инспектори, лейтенантМ.Р.Жумаев, иш юритувимда бўлган фуқаролар Даминова Гавхар Абдуғаффоровна ва Аманқулова Сабохат Қобиловналар Нишон туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризалари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
Нишон тумани, Талимаржон шахри, “Тинчлик” МФЙ яшовчи фуқаро Даминова Гавхар Нишон туман ИИБ бошлиғи номига ёзган ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 28-июль куни соат 09.00 ларда унга қушни бўлган Сабохат сочидан тортиб буғиб ерга йиқитиб хақорат қилганлигини, келгусида Сабохатга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Нишон тумани, Талимаржон шахри, “Тинчлик” МФЙ яшовчи фуқаро Аманқулова Сабохат Нишон туман ИИБ бошлиғи номига ёзган ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2020 йил 28-июль куни соат 09.00 ларда унга қушни бўлган Адхам уни юз қисмига уриб тебиб ётқизиб тан жарохати етказганлигини, келгусида Атхамга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Мазкур аризалар29.07.2020 йилда туман ИИБ Шакл-2 китобига № 1259-рақами билан қайд қилинган.
Терговга қадар текширув давомида холатга ойдинлик киритиш мақсадида фуқаролар Г.Даминова хамда С.Атамуродоваларнинг олган тан жарохати юзасидан белгиланган туртибда унга олган тан жарохати оғирлик даражасига ойдинлик киритиш мақсадида унга вилоят СТЭБдан утиши учун қарор тайинланган бўлиб, хозирги кунга қадар хулосаси тайёр бўлмаганлиги сабабли иш ҳужжатларига қўшилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 329-моддаси 3-қисми 1-бандида, “ўтказиш учун кўп вақт талаб қиладиган экспертиза, хизмат текшируви, тафтиш ёки бошқа текширув тайинланган бўлса” терговга қадар текширув муддатини узайтириш мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳужжатлар бўйича дастлабки текширув муддати тугаб бораётганлиги ва ўтказилиши лозим бўлган бир қатор текширув ҳаракатлари мавжудлигини инобатга олиб, терговга қадар текшириш муддатини узайтирилишини туман прокуроридан сўраш мақсадга мувофиқ.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 391-моддаси, 329-моддаси 3-қисми 1-бандига асосланиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |