Узбекистан обеспечит страны СНГ автобусами mercedes-benz


Download 0.65 Mb.
bet2/3
Sana06.05.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1433472
1   2   3
Bog'liq
Мавзу-2

Датчик асбобларда кўрсаткич сифатида авто - мобилнинг асбоблар панелида жойлаштирилган хабарчи лампалар хизмат қилади. Назорат-ўлчаш ва дараклаш асбобларининг автомобил носозликларини ўз вақтида аниқлашдаги аҳамияти каттадир. Бу автомобилнинг ишончли ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда катта рол ўйнайди. Бажарадиган вазифасига кўра, автомобилнинг НЎА қуйдаги гурухларга бўлинади: температура ўлчайдиган (термометрлар), босим ўлчайдиган (манометрлар), ёнилғи сатҳини ўлчийдиган, АБни зарядланиш режимини назорат қиладиган, тезлик ва ўтилган йўлни ўлчайдиган (спидометрлар), айланиш частотасини ўлчайдиган (тахометрлар). Бундан ташқари НЎА туркимига тахорафлар ҳам киради.

1-РАСМ. TICO АВТОМОБЛИ ПЕШТОЧКАСИНИ УМУМИЙ КЎРИНИШИ: 1 - АККУМУЛЯТОРНИНГ ЗАРЯДЛАНИШ СИГНАЛИ ЛАМПАСИ; 2 - МОЙ БОСИМИНИ СИГНАЛ ЛАМПАСИ; 3 - ТЎХТАТИБ ТУРИШ ТОРМОЗИ ВА ТОРМОЗ СУЮҚЛИГИНИ САТҲИНИНГ СИГНАЛ ЛАМПАСИ; 4 - БУРИЛИШ КЎРСАТГИЧИ ВА ФАЛОКАТ СИГНАЛ ЛАМПАСИ; 5 - УЗОҚНИ ЁРИТИШ ФАРАСИ СИГНАЛИ ЛАМПАСИ; 6 - ХАВФСИЗЛИК ТАСМАСИ СИГНАЛИ ЛАМПАСИ; 7 - ЁНИЛҒИ МИҚДОРИ КЎРСАТГИЧИ; 8 - МЎЛЖАЛЛАНГАН МАСОФАНИ ЎЛЧАГИЧ (ОДАМЕТР); 9 - ЎТИЛГАН МАСОФА ҲИСОБЧИСИНИНГ ТУГМАСИ; 10 - ЎТИЛГАН МАСОФА ҲИСОБЛАГИЧИ; 11 - СПИДОМЕТР; 12 - СОВИТИШ СУЮҚЛИҚЛИГИНИНГ ҲАРОРАТ КЎРСАТГИЧИ.

ҲАРОРАТ ДАРАЖАСИНИ КЎРСАТУВЧИ ЭЛЕКТР ИССИҚЛИК КЎРСАТУВЧИ ДАТЧИК. 1-АБ, 2- КЎРСАТКИЧ СПИРАЛИ, 3- КЎРСАТКИЧНИНГ БИМЕТАЛЛ ПЛАСТИНАСИ,4-МИЛИ, 5- ДАТЧИКНИНГ БИМЕТАЛЛ ПЛАСТИНАСИ, 6- ДАТЧИКНИНГ СПИРАЛИ, 7-ДАТЧИКНИНГ ВИНТИ.

МОЙЛАШ ТАРМОҒИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ЭЛЕКТР ИССИҚЛИК МАНОМЕТРИ. 1-АБ; 2-КЎРСАТКИЧНИНГ БИМЕТАЛЛ ПЛАСТИНКАСИ; 3-КЎРСАТКИЧНИНГ СПЕРАЛИ; 4- МИЛИ; 5 - ШТУЦЕР; 6 - ДИАФРАГМА; 7 - ҚЎЗҒАЛМАС ИЛАШМА; 8 - ҚАЗҒАЛУВЧИ ИЛАШМА; 9- ДАТЧИКНИНГ БИМЕТАЛЛ ПЛАСТИНКАСИ; 10 -ДАТЧИКНИНГ СПИРАЛИ.

Электр манометрлар Электр манометр двигателни мойлаш тизимдаги мой босимни кўрсатишда хизмат қилади. У автомобиль двигателларига ўрнатилади. Термо-вибрацион типдаги электр манометрлар анча кенг тарқалган. Бундай асбоб датчик ва приёмникдан ташкил топган. Датчик одатда мойни дағал тозалаш фильтри корпусига, приёмник эса асбоблар шчитчасига жойлашган. Бу асбоблар сим билан ўзаро уланган Электр манометр датчиги корпус штуцер мембрана таянч пластина ростлаш сектори аламштириладиган резистор контактавий пластина, биметалл пластина чулғам контакт ва қисмали қопқоқдан тузилган. Латун мембрана учлари корпусга вальцовкаланади. Таянч пластина тирсак мембранага таянади. Икки қаватли биметалл пластина П-симон шаклга эга. Унинг контакт ўрнатилган томондаги пастки қатлами хром-никел ёки хром-молибден пўлатидан, юқориги қатлами ЭН336 инвар қотишмасидан ясалган. (Бу қотишма қизигандан сўнг турли чизиғий кенгайиш коэффициентларига эга бўлади). Пластинанинг иш елкасига чулғам жойлашган бўлиб, иккинчи елкаси корпус кронштейнига кўзғалмас қилиб парчиланган. Чулғам икки вақт шойи ёки шиша тола изоляцияли, диаметри 0,1 мм ли констант симдан, контактлар эса кумуш билан кадмий қотишмасидан тайрланган.


Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling