Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги
Преселектор резонанс тизимларини турларини ва сонини асослаш
Download 469.56 Kb.
|
4.5. Преселектор резонанс тизимларини турларини ва сонини асослаш
4.5.1.Преселекторнинг вазифаси унинг резонанс тизимларини танлаш учун асос ҳисобланади: - руҳсат этиладиган частотавий бузилишлар коэффициентида акс канал бўйича берилган танловчанликни преселектор таъминлаши керак; - ночизиқли каскаддаги кесишма модулияцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган, маҳаллий станциялар кучли ҳалақитларини преселектор сўндириши керак (бундай ҳалақитлар, асосан, УҚТ ва ЎТ диапазонларда вужудга келади); -преселектор қабул қилгичнинг мумкин бўлган минимал шовқин коэффициентини таъминлаши керак. (ҚТ диапазонларида, айниқса ЎҚТ диапазонида муҳим). 4.5.2. Битталик контурли преселектор соддароқ ҳисобланади. Шунинг учун дастлаб бундай преселекторни бажарилиши имконияти текширилади. Битталик контурнинг резонанс характеристикасининг тенгламаси қуйидагича бўлади: (4.1.) Бу тенгламадан фойдаланиб, акс канал бўйича берилган танловчанликни таъминлаш учун контурнинг эквивалент асллиги қандай бўлиши аниқланади: бу ерда αак-максимал частотадаги акс канал бўйича умумлаштирилган созланиш: Ҳисоблаш максимал частотада амалга оширилади, чунки бу частотада контурнинг полосаси кенгроқ ва танловчанлик ёмонроқ бўлади. Ҳисобланган Qэ қиймат ҳисобланганидан 5-10 фоизга ортиқ бўлган бутун қийматга тенг олинади. Масалан, ҳисобланган қиймат Q=26 бўлса, уни 30 га тенг олиш мумкин. Олинган Qэ қиймат конструктив бажарилиши мумкин бўлган қиймат билан таққосланади. (4.1. жадвалга қараш керак). Контурнинг эквивалент асллиги контурнинг транзистор ва антенна билан шунтланганлиги учун конструктив асллигидан марттага кам бўлади. - шунтлаш коэффициенти қуйидагига тенг бўлади: Биполяр транзистор кириш ўтказувчанлигининг шунтлаш коэффициенти T=1,1÷1,5 бўлади (частота қанча катта бўлса, T нинг қиймати шунча катта бўлади). Майдоний транзистор, кириш ўтказувчанлиги шунингдек, исталган транзистор чиқиш ўтказувчанлиги шунтлаш коэффициенти 1 га яқин бўлади (T=1,01÷1,1). Антенна билан шунтлаш коэффициенти, агар антенна актив ташкил этувчига эга бўлмаса A=1, агар антенна йўналтирилган бўлса A=2, бошқа ҳолларда A=1,1÷1,5 олинади. Агар Qэ>Qк/ бўлса, битталик контурли преселектор акс канал бўйича берилган танловчанлигини бажара олмайди ва 4.5.3. бўлимга ўтиш керак бўлади. Агар Qэ≤Qк/ бўлса, у ҳолда бундай аслликли контурнинг частотавий бузилишлар коэффициенти аниқланади: (4.3) бу ерда Пҳис –ҳисобланган ўтказиш полосаси Пҳис =ПС+2fуйғ. fуйғ-преселектор ва гетеродин контурлари уйғунлигининг хатолиги (4.1.-жадвалга қараш керак); f - диапазонинг минимал частотаси. Ҳисоблаш минимал частотада амалга оширилади, чунки бу частотада полоса қисқароқ бўлади ва частотавий бузилишдар каттароқ бўлади. Олинган σn қиймат 4.4. бўлишда аниқланган. σn.рчт қиймат билан таққосланади. Агар σn ≤ σn.рчт бўлса, у холда битталик контурли преселектор ўз вазифасини бажаради. Бунда УТ ва ЎТ диапазонларида РЧТдан фойдаланмаслик мумкин. ҚТ диапазонида шовқин коэффициентини камайтириши учун аралаштиригич шовқиндан шовқинидан кам бўлган апериодик РЧТ олинади. Шунингдек, УҚТ диапазонида ҳам шундай қилиш мумкин. Лекин бу диапазонда 4.5.6 бўлимда тафсифланган вариант афзалроқдир Агар σn ≤ σn.трч бўлса, у ҳолда битталик контурли преселектор бир вақтнинг ўзида берилган танловчанлик ва руҳсат этиладиган частотавий бузилишларни таъминлай олмайди. Мураккаброқ резонанс тизимли преселектордан фойдаланиш керак бўлади. 4.1-жадвал
Download 469.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling