Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги


Сигнал полосасини ёки модулияциянинг юқори частотасини аниқлаш


Download 469.56 Kb.
bet3/11
Sana18.06.2023
Hajmi469.56 Kb.
#1576505
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
4.2. Сигнал полосасини ёки модулияциянинг юқори частотасини аниқлаш

Вазифада сигнал полосасини ПС ёки модулияциянинг юқори частотасининг FЮ қиймати берилиши мумкин. Бу икки катталиклар ўзаро қуйидаги муносабатлар орқали боғланган.



бу ерда ψ – частотавий модулияция индекси:
агар топшириқда ψ нинг қиймати берилмаган бўлса, у ҳолда ψ = 3,3 ҳисоблаш керак бўлади.
Сигнал спектрини тасвирлаш талаб қилинади.
4.3. Уйғунликни танлаш

Уйғунликни танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак бўлади.


- юқори ( fг > fс ) уйғунликда ишчи диапазонда “ҳуштакли нуқталарни” пайдо бўлиши эҳтимоллиги камаяди, бу УТ, ЎТ, ҚТ диапазонларда муҳим ҳисобланади;
- уйғунлик турини интерференцион халақитларни сўндириш эхтимоллиги таъсирининг сабабини кўрсатиш тавсия қилинади.
- пастки уйғунликда ( fг < fс ) юқори стабил гетеродинни бажариш мумкин бўлади, бу ЎҚТ ва fс ≥ 20 МГц ҚТ диапазонларда муҳим ҳисобланади.
Уйғунлик танлангандан сўнг fc сигнал частотаси, fг гетеродин частотаси ва fак акс канал частотасининг ўзаро жойлашишини, шунингдек қабул қилинадиган диапазоннинг чегаравий частоталаридаги fак ва fг қийматларни ҳисоблаш керак бўлади.


4.4. Қабул қилгич трактлари бўйича частотавий бузилишлар коэффициентини тақсимлаш

Берилган частотавий бузилишлар коэффициентини ОЧ тракти (σn.очт) ва преселектор (радиочастота тракти) (σn.рчт) орасида тақсимланади.


Қуйидаги шарт бажарилиши керак:


σn≤ σn.очт σn.рчт

Одатда σn.очт> σn.рчт бўлади, чунки ОЧ тракти полосаси қисқароқ. Преселекторнинг частотавий бузилишлар коэффициенти УҚТ диапазонида 1,01 марттадан катта, УТ диапозонида 2,25 марттага тенг бўлади.


ОЧ тракти частотавий бузилишлар коэффициенти қуйидагига тенг бўлади:


σn.рчт= σn1 σn2

Бу ерда σn1-ОЧ тракт асосий танловчанлик тизимининг частотавий бузилишлар коэффициенти.


Одатда σn1=3-6 дБ=1,42-2 мартта;




σn1-ёрдамчи кенг полосали контурларнинг частотавий бузилишлар коэффициенти, одатда σn1 ≤ 1 дБ =1.122 мартта.
Қабул қилгич трактлари бўйича частотавий бузилишларни тақсимланиши биринчи босқич шартли ва кейинги босқичларда аниқлаштирилади. Лекин ҳар қандай ҳолда частотавий бузилишлар коэффициенти вазифада кўрсатилган қийматдан ортиқ бўлмаслиги керак.



Download 469.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling