Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги


Download 469.56 Kb.
bet7/11
Sana18.06.2023
Hajmi469.56 Kb.
#1576505
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
4.7. Транзисторнинг Yпараметрларини аниқлаш

4.7.1. Биполяр транзисторнинг Yпараметрлари частотага ва ўзгармас ток бўйича режимга кучли боғлиқ бўлади. [1] да ГТ309, ГТ322, ГТ313 транзисторларининг ишчи нуқтада эмиттер токи 1 мА бўлганида кенг частоталар диапазонида ҳисобланган Yпараметрларининг қийматлари келтирилган.


Ишчи нуқтанинг жойлашиши ўтиш характеристикаси квадратик полосасининг ўртасига мос келади (Uбэ=0,2...0,3 В).
Зарур ҳисоблашларни бажариш учун оралиқ частотада ва қабул қилинадиган диапазоннинг бир неча частоталарида транзистор Yпараметрларининг қийматларини билиш керак. Агар диапазонни қоплаш коэффициенти Кд≤1,5 бўлса, унда Yпараметрларнинг фақат битта ўрта частотадаги қийматини билиш етарли бўлади. 1,5Кд≤2,5 бўлса, унда Yпараметрларнинг диапазоннинг чекка частоталардаги қийматларини, Кд>2,5 бўлса эса, диапазоннинг чекка ва ўрта частоталардаги қийматларини билиш крак бўлади.
Агар f1 ва f2 частоталарда Yпараметрлар маълум бўлса, унда f =(f1+f2)/2 частотадаги Yпараметр қийматини мос қийматларнинг ўртасини олиш билан топиш мумкин.
4.7.2. Майдоний транзисторларда Yпараметрлар частотага кам боғлиқ, ишчи нуқтанинг жойлашишига эса, асосан, фақат Y21 параметр боғлиқ. 4.3жадвалда бир неча майдоний транзисторларнинг параметрлари келтирилган. 4.3,а...4.3,врасмларда тўғри ўтказувчанлик Y21 тиклигининг затвористок кучланишига боғлиқликлари, 4.3,грасмда эса g11 ва g22 ўтказувчанликларнинг частотага боғлиқликлари келтирилган.
РЧК ва ОЧК да ишчи нуқтани Y21 параметр қаерда етарлича юқори бўлса, ўша ерда танлаш мумкин. КП305 ва КП313 транзисторлари учун Uзи=0 режимни, КП902 транзистори учун эса Uзи=5...10 В режимни тавсия қилиш мумкин. Частота ўзгартиргичининг ишчи нуқтасини Y21 параметрнинг Uзи кучланишга боғлиқлиги чизиқли полосасининг ўртасидан танлаш керак. КП902 транзистори учун шуни назарда тутиш керакки, керакли силжитиш кучланишини олиш учун махсус схема, масалан, затвор занжиридаги бўлгичли схема талаб қилинади.
4.3жадвалда баъзи қийматлар келтирилмаган. Уларни кам деб ҳисоблаш керак бўлади ва ҳисоблашларда уларни эътиборга олмаслик мумкин.

4.3-расм
4.3 жадвал




n турли каналли ва затвори изоляцияланган юқори частотали майдоний транзисторларнинг параметрлари



Параметр

КП 305Д (Е, Ж,И)

КП 313А (Б, В)

КП 902А (Б,В)

Y21, мСм

4.3,а расм

4.3,в расм

4.3,в расм

C11, пФ

≤ 5

≤ 7

≤ 11

g11, мСм

4.3,г расм

-

-

C22, пФ

-

-

≤ 11

g22, мСм

4.3,г расм

-

-

C12, пФ

≤ 0,8

≤ 0,9

≤ 0,6

Шовқин коэффициенти, дБ (f=250 МГц)

≤ 6

≤ 7,5

≤ 6




Download 469.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling