31-,32-,33-,34-,35-,36-машғулот. 12 соат.
Мавзу: И.Акбаров“Пахта қўшиғи” хорига дирижёрлик.
Мақсад: “Пахта қўшиғи” хорини ва дирижёрлик ҳаракатларини ўрганиш.
Машғулот тури: Амалий.
Машғулот методи: Тушунтириш, суҳбат, куйлаш, дирижёрлик ҳаракатлари, таҳлил қилиш.
Машғулот жиҳози: Дирижёрлик схемалари чизмаси, фортепиано, асар нотаси, дарслик.
Ажратилган вақт: 80 дақиқа.
Режа:
1. Асар матни ва нотасини ёзиб ўрганиш.
2. Асар муаллифлари ва дирижёрлик ўлчамлари ҳақида маълумот.
3. Берилган асарни таҳлил қилиш.
4. Чап ва ўнг қўл ҳаракатларини ёд олиш.
Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм-кириш: 10 дақиқа. Саломлашиш, давоматни аниқлаш, уй вазифасини баҳолаш, суҳбат ўтказиш. Талабаларнинг дарсга тайёргарлигини аниқлаш, машғулот мавзуси, мақсади ва кутилаётган натижалар билан таништириш.
2. Берилган уй вазифаларини сўраш.
3. Асосий қисм: 60 дақиқа.
4. Ўрганилган материални мустаҳкамлаш.
5. Якуний қисм: 10 дақиқа. Машғулот давомида талабалар олиб борган фаолиятни таҳлил қилиш ва баҳолаш.
Машғулотдан кутилаётган натижалар: Машғулот якунида талабалар қуйидагиларни билишлари зарур:
1. Матн, оҳанг ва дирижёрлик ҳаракатларини шакллантириш.
2. Ўлчамларни ўрганиш ва идрок қилиш.
3. Чап ва ўнг қўл ҳаракатларини аниқ ва кескин бажариш.
4. Дирижёрлик ҳаракатлари ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш.
5. Камчиликлар устида ишлаш.
ЖАМИ: 36 машғулот, 72 соат.
“ДИРИЖЁРЛИК” фани бўйича ўқув услубий
ИШЛАНМА. IV курс, 7- семестр.
1-машғулот. 2 соат.
Мавзу: “Барча ўлчовларга дирижёрлик ҳаракатлари ” ни ўрганиш.
Мақсад: Дирижёрлик ўлчамларини мукаммал ўрганиш.
Машғулот тури: Амалий.
Машғулот методи: Тушунтириш, суҳбат, куйлаш, дирижёрлик ҳаракатлари, таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |