Узбекистон реслубликаси / 1 р, министерство юстиции адлия вазирлиги
XV. АГТКШ ер ости металл коммуникация қурилмаларини коррозиядан
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
20YB-20
XV. АГТКШ ер ости металл коммуникация қурилмаларини коррозиядан
электркимёвий ҳимояси 290. АГТКШ ер ости коммуникциялари ва қурилмаларини коррозиядан ҳимоя қилиш (улар мавжуд бўлганда) электркимёвий ҳимоя қурилмаси (катод) ёрдамида амалга оширилади. 291. Катод ҳимояси қурилмасини тузулиши ва техник эксплуатация қилиш “Истеъмолчиларнинг электрқурилмаларини техник эксплуатация қилиш” (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль.), “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекциясининг 2004 йил 21 майдаги 207-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини теxник эксплуатация қилиш қоидалари” (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ва ушбу Қоидалар талабларига жавоб бериши керак. 292. АГТКШга кириш газ қувурида, олиб келувчи газ қувури ва ер ости металл қурилмалари электр тақсимоти учун изоляцияланган фланец ўрнатилиши керак. 293. Катод ҳимоя қурилмасини эксплуатация қилиш ва ҳимоя потенциалини сақлаш учун 25812-83 ГОСТ мувофиқ “Пўлат магистрал қувурлар. Коррозиядан ҳимоя қилишнинг умумий талаблари”га мувофиқ амалга оширилади. 294. Ер ости иншоотарининг ҳимоя потенциалини ўлчашни камида бир йилда 2 марта ўтказиш керак. 295. Изоляция қўшимчаси (фланц) холати бир йилда 1 марта текшиилади. Изоляция фланцининг холати бир вақтда қувурнинг изоляция фланцидан олдин ва кейин ҳимоя потенциалини ўлчаш билан аниқланади. Изоляция фланцининг, АГТКШ катод ҳимоя қурилмасининг кириш қувури ҳимоя потенциали катталигига таъсири бўлмаганда, соз холатда ҳисобланади. 296. Катод ҳимояси қурилмасига техник хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: амперметр ва вольтметр ёрдамида ўлчанган кўрсатигичлар қайд этиш журналига – ҳафтада 1 марта қайд қилинади; қурилмани ревизия қилиш ва жорий таъмирлаш ишлари бир йилда 1 марта амалга оширилади. 33 Хамма ишлар ишлаб чиқарувчи-завод йўриқномаларига мувофиқ бажарилади. Катод ҳимояси қурилмаси ишида рухсат этилган танаффус – бир йилда 80 соатдан кўп бўлмаслиги керак. 297. Технологик ускунада таъмирлаш ишлари бажарилганда электрокимёвий катод ҳимояси қурилмаси ҳисобига учқун чиқиб кетмаслик чораларини кўриш лозим. 34 Автомобиль газ тўлдириш компрессор шохобчаларини техник эксплуатация қилиш Қоидаларига 1-илова Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling