Узбекистон реслубликаси / 1 р, министерство юстиции адлия вазирлиги


Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларини (АГТКШ)


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/24
Sana25.07.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1662266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
20YB-20

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларини (АГТКШ) 
 техник эксплуатация қилиш
ҚОИДАЛАРИ 
 
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг 
саноат хавфсизлиги тўғрисидаги” Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 538-сон “Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий 
идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш 
бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 1 февралдаги 
75-сонли “Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги 
низомни тасдиқлаш тўғрисидаги” қарорига мувофиқ АГТКШнинг барча турларини 
эксплуатация қилувчи ташкилотлар учун автомобиль газ тўлдириш компрессор 
шохобчаларини (АГТКШ) техник эксплуатация қилиш тартибини белгилайди. 
 
І. Умумий низомлар 
§ 1. Асосий атама, таъриф ва қисқартиришлар 
 
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги атама, таъриф ва қисқартиришлар қўлланилади: 
Авария – иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган 
техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли 
моддалар ажралиб чиқишидир. 
Блокировка – ходимлар томонидан хавфсизлик талаблари бузилганда газни ишга 
тушириш мумкин эмаслигини ёки агрегатни ишга қўйишни таъминловчи мослама. 
Газ – газ ва нефтга қайта ишлов бериш корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган 
ва йиғиладиган, конларда олинадиган табиий, нефть гази. 
Газга хавфли ишлар – газ чиқиши мумкин бўлган муҳитларда бажариладиган ишлар. 
Газ қувурлари – газни ўтказадиган қувурлар. 
Диагностика – объектларнинг (газ қувурлари ва иншоотлар) техник ҳолатини аниқлаш 
назарияси, усули ва воситаларини қамраб оладиган билимлар соҳаси. 
Техник қурилмаларни индивидуал ҳолатда синаш таъмирлаш ишларини 
ўтказгандан сўнг техник қурилмаларни алоҳида синаш. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling