Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana01.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1238423
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Услубий қўлланма (1)

хроматографияси (ЮҚХ) орқали белгиланади. Аммо бундай таҳлил 
натижасида фақат таъсир этувчи воситасининг назарий миқдори аниқланади, 
бошқа хавфли бўлиши мумкин бўлган ингредиентлар эса аниқланмаслиги 
мумкин. Скрининг текширувлар катта миқдордаги препаратлар учун етарли 
даражада сезгир ва специфик (махсус) бўлиши зарур. 


Қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлаш учун ЮҚХ усулини 
қўллаш тавсия этилади. Турли хил тадқиқотлар бу усул қўлланилишининг 
имкониятларини кўрсатиб беради. Бу усул дори моддаларини ва унинг 
миқдорини аниқлашда, таркибидаги ёт қўшимчалар сифатида қўшилиши 
мумкин бўлган субстанцияларни аниқлашда қўлланилиши мумкин. ЮҚХ махсус 
усул бўлиб, танлаб таъсир этишга эга, улар ЖССТ тестларига нисбатан соддароқ, 
дори воситаси муҳити таъсирига чидамлироқ. 
Қалбакилаштирилган дори воситаси талаб этилаётган фаол моддани 
сақлаши мумкин, аммо унинг миқдори кўрсатилганидек бўлмайди. 
Қалбакилаштиришга қарши кураш чораларининг амалга оширилишига жавобан 
фальсификаторлар тайёр дори турлари таркибига кам миқдорда ҳақиқий фаол 
моддаларни киритади. 
Бу эса препарат таҳлилида ўзининг ижобий натижасини бериб, 
қалбакилаштирилган воситани аниқлашда қийинчилик туғдиради. Бундай 
ҳолларда таҳлилнинг соддалаштирилган усулларини қўллаш натижа
бермайди, шунинг учун ЮҚХ усулидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Бу усул фаол инградиент миқдори ҳақида маълумот бериш билан 
бирга тайёр дори воситасида мавжуд бўлган бошқа қўшимча субстанцияларни 
ҳам аниқлайди. 
ЖССТ нинг соддалаштирилган тестлари асосида турли хил давлатлар 
томонидан қўлланилаётган «дала» шароитида фойдаланиладиган тест 
тўпламлари ишлаб чиқилди. 
Соддалаштирилган тестлар ЮҚХ усулларига қўшимча сифатида 
киритилиб, улардан биринчисини бир шароитда, бошқасини эса бошқа ҳол учун 
қўллаш тавсия этилади. Моҳирона қалбакилаштирилган дори воситалари учун 
юқори сезгир аналитик усуллар, масалан, масс-спектрометрия, ядро-магнит 
резонанси ва бошқа усуллар талаб этилади. 
дори воситаларининг чинлигини объектив аниқлаш учун ИҚ-
спектроскопияни таклиф этилиши мумкин. Қатор ҳолатларда ИҚ-спектроскопия 
ёрдамида таҳлил этилаётган препаратнинг келиб чиқишини ёрдамчи моддалар 
таркибидаги фарқлар асосида аниқлаш мумкин. Олинган спектрларнинг 
соддалиги ва автоматлаштирилганлиги сабабли инфрақизил спектроскопия 
усули илмий лабораторияларда кенг қўлланилиб, кимёвий ишлаб чиқаришда 
назоратнинг ишончли усули ҳисобланади. 
Бу ускуна ишлатилишида қулай бўлиб, ундан дори шаклларидаги фаол 
ингредиентларни мавжудлигини ва уларнинг миқдорини қисман аниқлашда 
фойдаланиш мумкин. Ускуна жуда кам миқдордаги дори воситасини талаб 
этади. Бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизими туфайли натижалар бир 
неча дақиқада олинади. Бундай технологияларнинг бошланғич нархи қиммат 
бўлса-да, уларни қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқ ва тез аниқлаш 
билан солиштиришда афзаллигини кўрсатиб ўтиш керак. 
Қандай таҳлил усули қўлланилишидан қатъий назар, қалбакилаштирилган 
дори воситаларини аниқлашда дастлаб маҳсулотни, шу жумладан унинг 
ёрлиқланиши ва жиҳозланишини синчковлик билан кўздан кечириш зарур. Ҳар 


доим уларни хақиқий препарат билан солиштириш ва улардаги ёрлиқлаш, 
жиҳозлаш, ташқи кўринишидаги фарқларни аниқлаш тавсия этилади. Масалан, 
шакли, ранги ва бошқалар қалбакилаштириш мумкинлигини кўрсатади. Ҳатто 
ҳақиқий препаратнинг физик кўрсаткичларини билмаган ҳолда ташқи кўриниши 
бўйича рангининг бир текисда эмаслиги ва х.з. ни кўриш мумкин. Бу эса 
қалбакилаштириш тўғрисида хабар беради. 
Бугунги кунда препаратнинг фақат ташқи кўриниши, эрувчанлигига ёки 
рангли реакцияларга асосланиб қалбакилаштирилганлигини аниқлаш жуда 
мураккабдир. Охирги йилларда қалбакилаштиришнинг мураккаб усуллари 
натижасида мутахассисга ҳақиқий препаратни қалбакилаштирилган препаратдан 
ажратиб олиш қийинчилик туғдиради. 
Шунинг учун фальсификатларни аниқлашнинг қисқа вақт ва кам маблағ 
сарф этиб, аниқ ва ишончли комбинацияланган тизимини тадбиқ этиш зарур. 
Хорижий давлатларда бир неча йиллар давомида ЖССТ томонидан ишлаб 
чиқилган асосий моддалар ва дори шаклларини тез идентификациялаш 
йўриқномасига мувофиқ фальсификатларни тез аниқловчи тестларни қўллаш 
бўйича изланишлар олиб борилмоқда. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling