Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Услубий қўлланма (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Қалбакилаштирилган дори воситалари таснифи
сифатсиз дори воситаси - яроқсиз ҳолга келган дори воситаси ва (ёки)
яроқлилик муддати ўтган дори воситасидир. Бунда дори воситасининг сифат таҳлили натижасида бир ёки бир нечта тестлар бўйича тасдиқланган стандарт талабига жавоб бермайдиган дори воситаси назарда тутилади. Сифатсиз дори воситалари ёрлиқларида ишлаб чиқарувчининг номи атайин яширилмайди. Таркибни билмаган ҳолда ўзгариши, ностандарт хом ашёнинг қўлланилиши, технологик жараённи бузилиши, ташиш ва сақлаш жараёнида талабга риоя қилмаслик дори воситаларининг сифатсиз бўлишига олиб келади. 1. Қалбакилаштирилган дори воситалари таснифи Таркибида таъсир этувчи моддаси бўлмаган дори воситалари («плацебо» маҳсулот); Таркибида ёрлиқда кўрсатилмаган дори воситаси сақлаган ёки уни имитация қиладиган модда сақлаган дори воситалари; Таркибида ёрлиқда кўрсатилганга қараганда кўп ёки кам модда сақлаган дори воситалари; Таркибида дори воситасини тўғри сақлаган, аммо бирламчи ўрами ва ёрлиғи бўйича оригиналидан фарқ қилган дори воситалари; Сифати амалдаги талабларга жавоб берадиган, ишлаб чиқарувчи корхона номидан ишлаб чиқарилган, таркиби, номи ва ўрамлари бўйича оригинал дори воситалари билан ўхшаш дори воситалари; Таркибида таъсир этувчи моддалари талабга жавоб берадиган ва замонавий асбоб-ускуналарга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари. Фармацевтика бозорига қалбакилаштирилган дори воситаларининг кириб келиши қуйидаги салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин: 1. Истеъмолчи - бемор организмига зарурат туғилиб турган ҳолда тегишли фармакотерапевтик ёрдам кўрсатмаслиги, яъни дори деб қабул қилинган восита таркибида таъсир этувчи моддаларни умумай йўқлиги ёки етарли миқдорда бўлмаслиги; 2. Ёрлиқда кўрсатилган дори моддасининг ўурнига бошқа таъсир этувчи модда бўлиши бемор организмига зарарли ва унга керак бўлмаган биологик фаол моддаларни киритилиши; 3. Ҳақиқий дори воситаси ишлаб чиқарувчи фирма ва дори воситасига нисбатан исътемолчид аишончсизлик уйғониши; 4. Ишлаб чиқарувчи фирма ва (ёки) давлат ташкилотларига етказиладиган иқтисодий зарар. Дори воситасининг ғайриқонуний нусхалари – интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситаларидир. Жахон фармацевтика бозорида муомалада жуда кўп оригинал ва генерик дори воситалари мавжуд. Уларнинг кўп қисми Халқаро патент ташкилоти ёки Ўзбекистон Республикаси патент идорасидан технологиясига, таркиби ва товар белгисига патент олмаганлиги сабабли патент эгаси билан лицензион келишувсиз ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилиши мумкин эмас. Одатда, дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларда ишлаб чиқарувчи корхона яширилмайди. Сифатсиз дори воситаларидан фарқли равишда улар амалдаги стандартлар талабларига тўлиқ жавоб беради, шу билан бирга патент эгаси билан келишмаган ҳолда тайёрланганлиги учун ғайриқонуний ҳисобланади. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling