Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази
Download 0.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Услубий қўлланма (1)
III-босқич: Аниқлаш: Экспресс таҳлил усуллари. Дори воситаси намуналарида: чинлигини микрокимёвий реакциялар ёрдамида аниқлаш; майдаланган доривор ўсимлик қисмларини ва эримайдиган заррачаларни микроскопик таҳлил қилиш; дори воситаларининг айрим физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш. Қалбакилаштирилганлик белгилари: Дори воситаси сифатини МҲ га мослигини аинклаш. Дори воситалари намуналарида: МҲ (ФМ - фармакопея мақоласи, ВФМ - вактинчалик фармакопея мақоласи, КФМ - корхона фармакопея мақоласи, фирма спецификацияси ва бошқалар) келтирилган сифат кўрсаткичлари бўйича чинлигини ёки бошқа кўрсаткичларини аниқлаш. IV-босқич: Аниқлаш: Ҳужжатларни текшириш. Қалбакилаштирилганлик белгилари: Ишлаб чиқарувчи сертификатлари, аналитик паспортлар, юк ҳужжатлари ва бошқалар: матнни ўқиш мумкинлиги; дори воситаси номининг, дори шаклининг, дозаси, сериясининг ҳужжатларга мослиги; дори воситаси сертификатини МҲ га мослиги; Дори воситаси сифат кўрсаткичларининг МҲ бўйича тўлиқ бажарилганлиги; Дори воситаси сертификати, аналитик паспортини берган масъул ижрочининг исми шарифи ва манзили, корхона номини мавжудлиги; Муҳр, сертификат штампларининг сифати ва бошқа белгилар мавжудлиги V-босқич: Аниқлаш: Дори препарати чинлигини замонавий ўта сезгир ва аниқ усулларда таҳлил қилиш. Қалбакилаштирилганлик белгилари: Дори препарат намуналари: замонавий таҳлил усуллари ёрдамида дори воситасининг қайси корхона томонидан ишлаб чиқарилганлигини кўрсатадиган айрим тестларни аниқлаш. Таҳлил натижаларига кўра, аксарият ҳолларда қалбакилаштирилган дори воситаларини меъёрий ҳужжатларнинг «Чинлиги», «Ташқи кўриниши» ва «Миқдорий таҳлил» кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Дори воситаларининг сифатига қизиқиш дори воситаларининг яратилиши билан бир даврда юзага келган. Эрамиздан аввалги IV асрнинг ёзма ҳужжатларида қалбакилаштирилган дори воситаларининг зарари ҳақида огоҳлантиришлар келтирилган. Эрамизнинг III асрида юнон шифокори Диоскорид бундай препаратларни аниқлаш бўйича кўрсатмалар берган. Яқин ўтмишдаги фармацевтика саноати ва унинг маҳсулотларининг назоратсиз миқдорий ўсиши натижасида турли хил муаммоларни юзага келтирди. Сўнгги йилларда янги иқтисодий муносабатлар ривожланган даврда фан ва техникада эришилган ютуқларни тадбиқ этиш асосида, баъзи анъанавий қонунбузарлик ҳолатлари кескинлашди, холбуки аввалроқ бу ҳолат кенг тарқалмаган эди. Шулардан бири қалбаки дори воситалари ҳисобланади. Дастлаб айнан контрафакт дори воситалари фармацевтика бозорида асосий қисмни ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб қалбаки дори воситаларининг тури кўпайди. Бир неча йиллар аввал эътибор контрафакт маҳсулот ва баъзан урчарву қалбаки маҳсулотларга қаратилган эди. Бугунги кунга келиб ЖССТ мутахассисларининг таъкидлашича, қалбаки дори воситалари жахон бозорида товар айирбошлашнинг 7% ини ташкил этади. Ҳозирги даврда аниқ таҳлилий ҳисобга кўра бундай кўрсаткич мавжуд эмас. 1948 йилда ЖССТ ташаббуси билан дори маҳсулотларининг сифати ҳақида муаммолар халқаро савдода глобал миқёсгача кўтарилди. 1985 йилда Кениянинг Найроби шаҳрида, қалбакилаштирилган дори воситаларини мақсадга мувофиқ қўллаш борасидаги мутахассисларнинг анжуманида илк бор қалбакилаштирилган препаратларга оид муаммоларга эътибор қаратилди. Бу анжуман ЖССТ бошқа халқаро ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда қалбаки дори воситаларининг тарқалиш миқёси ва хусусияти тўғрисида маълумот берувчи ахборот палаталарини ташкил этиш учун имкониятлар беришни ўрганишга тавсия этди. ЖССТ маълумотларига кўра, қалбакилаштирилган дори воситалари дунёнинг 28 мамлакатида аниқланган. 1992 йил 2-3 апрель кунлари ЖССТ билан халқаро фармацевтик ишлаб чиқарувчи фирмалар ассоциацияси хамкорликда ўтказган дори воситаларини қалбакилаштириш муаммоларига бағишланган биринчи жахон анжуманида «қалбакилаштирилган дори воситаси» тушунчасига таъриф берилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таърифи бўйича, Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling