Узбекистон республикаси фармацевтика таълим ва тадцщ от институти малака ошириш ва цайта тайёрлаш маркази


Ўзбекистон Республикасида аниқланган қалбакилаштирилган дори


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana01.03.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1238423
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Услубий қўлланма (1)

Ўзбекистон Республикасида аниқланган қалбакилаштирилган дори 
воситалари қуйидагича таснифланади 
Биринчи гуруҳ - таркибида таъсир этувчи моддаси бўлмаган дори 
воситалари, улар «плацебо», баъзан «бўш-препарат» деб аталади. Бундай 
препаратларни ишлаб чиқаришда одатда ёрдамчи моддалар (тальк, оҳак ва 
бошқалар), шунингдек табиий бўёқлар (лавлаги, сабзи ва бошқалар) дан 
фойдаланилади. Қалбакилаштиришнинг бундай тури жуда кам учрайди; 
фальсификат оригиналдан кескин фарқланади. Бундай препаратлар деярли 
хавфсиз бўлиши билан бирга даволовчи самарага (ДС) эга эмас. Аммо миокард 


инфаркти натижасида юрак хуружида нитроглицерин ўрнига «плацебо»ни қабул 
қилиш ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Бундай усул билан асосан таблеткалар, 
суртмалар ва геллар қалбакилаштирилади. 
Бу ҳолда қалбакилаштирилган препаратни аниқлаш осон, чунки таҳлил 
усуллари асосида фақат ундаги сақланиши лозим бўлган фаол моддалар йўқлиги 
аниқланади. 
Иккинчи гуруҳ - ёрлиқда кўрсатилмаган, ёки уларни имитацияловчи 
таъсир этувчи моддалар сақловчи препаратлар. Одатда, улардаги таъсир этувчи 
модда арзонроқ, аммо самарасизроқ моддага алмаштирилади. Аксарият ҳолларда 
арзон препарат ўрами қимматроқ препарат ўрамига алмаштирилади. Масалан, 
оддий физиологик эритма сақловчи флаконга оғриқ қолдирувчи ёки онкологик 
препарат ёрлиғи ёпиштирилади. Бундай гуруҳ препаратлари хавфлидир, чунки 
препарат кутилаётган натижани бермайди, препаратнинг ҳаётга хавфсизлиги 
учун кафолат берилмайди. 
Масалан, 2002 йилда Қозоғистон Республикасида шизофрения ва бошқа 
психик касалликларни даволаш учун мўлжалланган «Ципрекс» препарати 
флаконларида ацетилсалицил кислота таблеткалари солинганлиги аниқланган. 
Учинчи гуруҳ - ёрлиқда кўрсатилган таъсир этувчи моддалардан 
фарқланувчи таъсир этувчи моддалар сақлаган препаратлардир. Текширув 
жараёнида дори воситаси таркиби кўрсатилган таркибга бутунлай тўғри келиши 
аниқланади. Аммо препарат қалбакилаштирилган 
бўлади. Масалан, 
Германиянинг Вауеr компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган аспирин 
қутисига маҳаллий ишлаб чиқарувчининг ацетил салицил кислота вижилловчи 
таблеткалари жойлаштирилади. Бу препарат деярли хавф кўрсатмайди, аммо 
бунда даволовчи самараси пасаяди. Баъзан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ўрамига 
корхонанинг мавқеини ошириш учун машҳур ишлаб чиқарувчи препарати 
жойлаштирилади.
Бу схема қимматлигига қарамай, ўзини оқлайди, кейинчалик худди шу 
ўрамларга ўзининг маҳсулоти жойлаштирилади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling