Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


II-БОБ ЭШИТИШИДА МУАММОСИ БУЛГАН


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   143
II-БОБ
ЭШИТИШИДА МУАММОСИ БУЛГАН 
БОЛАЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ НАЗАРИЯСИ
У.Файзиева, п.ф.н.
2.1. 
УМУМИЙ ПЕДАГОГИКАДА ЁШ АВЛОД 
ТАРБИЯСИДА АХЛОКИЙ МАЛАКА ВА КУНИК- 
МАЛАРНИ ТАРКИБ ТОПТИРИШ
Умумий педагогикада «Таълим назарияси» булимининг 
мазмуни, ташкил этилиши, укитувчининг фаолият характери 
билан укувчиларни факат билимлар билан куроллантириш- 
гагина эмас, балки уларни яхши хулк-атвор эгалари килиб 
тарбиялашга хам каратилганлигига ишонч хосил килдик. 
Амалиёт шуни курсатадики тарбия вазифаларини тула маънода 
факат укув жараёнидагина хал килиш мумкин эмас.
Педагогик жараёнда таълим доимо тарбиявий вазифалар- 
ни, тарбия эса хаётий билиш, унга таёрланишдек масъулиятли 
вазифани бажаради. Тарбиянинг вазифалари купкирралидир. 
Таълимнинг асосий вазифаси укувчиларни билимлар билан 
куроллантириш булса, тарбияда укувчиларнинг жамиятимизда 
кабул 
килинган 
ахлок-одоб 
коидаларига 
мос 
келадиган 
эътикодни, ахлокий малака ва куникмаларини, эхтиёж ва 
интилишларини таркиб топтириш мухимдир.
Тарбия таълим бериш билан мустахкам алокада булгани 
Холда узига хос конуниятларга хам эга. Таълим ва тарбия ягона 
жараёндир. Лекин улар бир-бирига айнан ухшаш эмас. Таълим 
ва тарбиянинг бирлиги, аввало, улар максадининг умумийлиги- 
дан иборат.
Тарбиянинг мацсади. Тарбия ижтимоий ходиса эканлиги 
хусусида фикр юритганда, унинг аник максадга йуналтирилган- 
лиги алохида таъкидланади. Инсон камолотига таъсир этувчи 
омилларни тахлил килиш шуни курсатдики, бу омиллар ичида 
тарбия мухим ва етакчи уринда турар экан. Шу уринда хакли 
савол тугилади: хуш тарбиянинг максади нима? Унинг 
максадини ким ва нима белгилаб беради.
73


Тарбиявий ишнинг самарадорлиги мана шу саволларга 
тугри жавоб топишга боглик. Яъни, биринчи навбатда, тарбия 
билан шугулланадиган хар бир тарбиячи, аввало, уз фаолиятини 
ва унда кузда тутилган максадни аник тасаввур эта олиши, бу 
максаднинг мухимлигини тушунтириши лозим. Демак, кандай 
одамни тарбия килиш даркор, тарбия натижасида инсон кандай 
булиши керак, деган саволларни аввалдан тасаввур этиш зарур 
экан. Бу максад жамиятнинг комил инсонни тарбиялашдек 
максадига мос келиши керак.
Тарбиянинг вазифалари кенг ва купкирралидир. Таълим­
нинг асосий вазифаси укитувчиларни билим, малака ва куник- 
малар билан куроллантириш булса, тарбия ёш авлодда жамия- 
тимизда кабул килинган одоб-ахлок коидаларига мос келадиган 
эътикодни, ахлокий малака ва куникмаларни, эхтиёж ва 
интилишларни таркиб топтиришдан иборат.
Мутафаккир олим А.Авлоний «Туркий гулистон ёхуд 
ахлок» асарида инсон камолотида тарбиянинг урнини алохида 
таъкидлаб, шундай деган эди: «Жаноби Хак инсонларнинг асл 
хилкатда истеъдод ва кобилиятли, яхши ила ёмонни, фойда ила 
зарарни, ок ила корани айирадиган килиб яратган. Лекин, 
инсондаги бу кобилиятни камолга етказмок тарбия воситасида 
булади. Агар бола яхши тарбия топиб, бузук хулкдан сакланиб, 
гузал хулкларга одатланиб катта булса, бахтиёр инсон булиб 
чикади. Агар тарбиясиз, ахлоки бузилиб усса, насихатни 
кулогига олмайдиган, хар хил бузук ишларни киладиган нодон, 
жохил, расвойи одам булиб чикади».
Ахлокимиз биносининг гузал ва чиройли булишида 
тарбиянинг таъсири катта. Ю корида биз, тарбиядан максад -
баркамол инсонни тарбиялаш, деган эдик. Хуш, баркамол инсон 
деганда кимларни тушунмок керак?
Ш аркона тарбия минг йиллар мобайнида исломий ахлок 
коидалари асосида таркиб топиб боргани тарихдан маълум. 
Куръони карим оятлари, Пайгамбар алайхиссалом хадислари, 
уламо ва хукамоларимизнинг китоблари тарбиямизнинг манбаи 
булиб хизмат килган. Исломий тарбия мусулмонлар хаётининг 
барча жабхаларини камраб олган.
Исломий тарбия болани етти жихатдан тарбиялашни мас- 
лахат беради. Булар: соглик ва бадан тарбияси, аклий тарбия,
74


нафосат тарбияси, ахлокий тарбия, виждоний-нафсоний тарбия
диний-рухий тарбиядир.
Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам «Фарзандларин- 
гизни иззат-икром килиш билан бирга, тарбиясини, одобини 
хам яхшиланглар!» деганлар. Шу билан бирга, «Х,еч бир ота уз 
фарзандига хулк-одобдан бошка яхширок мерос колдирмайди» 
деб, тарбияда ота-онанинг ролини белгилаб утганлар.
Исломий (шаркона) тарбия барча мумин-у мусулмонлар- 
ни нихоятда хуш хулкли, ширин сузли, олийжаноб булишга 
даъват этади.
Бир ривоятда яхши тарбия курганнинг унта нишонаси 
санаб утилади:
1. Халк тугри деб топган нареага нотугри деб карамаслик.
2. Уз нафеига инсоф беришни сураш.
3. Бошкалар дан айб кидирмаслик.
4. Бировда ёмонлик содир булса, уни яхшиликка йуйиш.
5. Агар гунохкор узр сураса, унинг узрини кабул килиш.
6. Мухожирлар хожатини чикариш.
7. Эл гамини ейиш.
8. Уз айбини тан олиш.
9. Эл билан очик юзли булиш.
10. Одамлар билан ширин муомалада булиш.
Турли тарихий даврларда тарбиянинг максади хам, хусу- 
сияти хам узгариб боради. Буни ибтидоий жамоа, кулдорлик, 
феодализм ва капитализм формациялари мисолида хам куриш 
мумкин. Ибтидоий жамоа тузумида тарбиянинг максади оддий 
булиб, шунчаки инсоннинг хаёт кечиришини таъминлашга 
хизмат килган.
Кулдорлик тузумида кулдорлар ва кулларнинг пайдо бу­
лиши тарбиянинг хусусияти ва максадини хам узгартирди. 
Кулдорларнинг 
болалари 
хукмрон 
булишга 
интилдилар, 
боскинчилик урушлари олиб бориш учун харбий санъатни 
урганиб бордилар. Кулларниш болалари оддий кора ишни 
бажариш, мехнат жараёнида иштирок этишга ургатилди.
Феодализм тузумига келиб тарбия кескин табакалана 
бошлади. Ишлаб чикариш кучларининг ривож топа бориши 
таълим мазмунини узгартириб юборди, таълим аста-секин 
илмий характер касб эта бошлади, бу уз навбатида умумий
75


таълим куртакларининг пайдо булишига олиб кслди. Энди 
феодал болаларига илмий билимлар бериш, уларни махсус 
мактабларда тарбиялаш зарурияти тугилди.
Капитализмга келиб тарбиянинг табакаланиш хусусияти 
янада кучлирок сезила бошлади. Ишлаб чикариш кучлари ва му- 
носабатларининг ривожланиши, ишлаб чикариш корхоналарида 
ишлаш, дастгохларни бошкариш, иш унумдорлигини ошириш 
ишчилардан саводхонликни, илмли булишни талаб этди. Бу 
даврга келиб ишчиларнинг болаларига хам бир мунча илм бе­
риш, укиш даврида уларга шахсий мулкни мукаддас эканлигини 
уктириб бориш тарбиянинг асосий максади булиб колди.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling