Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги
II. МАХСУС ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТЛАР
Download 1.42 Mb.
|
Sifat-menejmenti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун назорат саволлари
- МАЪРУЗА. МЕТРОЛОГИЯ ТИЗИМИ ВА УНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ РЕЖА Метрология тўғрисида тушунча ва унинг мазмуни
- Метрология соҳасидаги ягона ўлчов тизими Метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқариш
Такрорлаш учун назорат саволлари Техник жиҳатдан тартибга солишнинг мақсади нима? Техник жиҳатдан тартибга солиш билан боғлиқ қандай атамаларни биласиз? Техник регламент нима ва унинг қандай турлари мавжуд? Техник жиҳатдан тартибга солишнинг қандай принциплари мавжуд? Техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини қайси органлар ташкил этади? Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат органларининг мажбуриятларини санаб беринг? Техник жиҳатдан тартибга солишнинг давлат тизимини нималар ташкил этади? Техник регламентларда маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга нималар киради? Техник регламентлар ўз ичига нималарни олади? МАЪРУЗА. МЕТРОЛОГИЯ ТИЗИМИ ВА УНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ РЕЖА Метрология тўғрисида тушунча ва унинг мазмуни Метрология соҳасидаги ягона ўлчов тизими Метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқариш Давлат метрология текшируви, назорати ва молиявий таъминоти Таянч сўзлар: метрология, ягона ўлчов бирлиги, ўлчов воситаси, бирлик эталони, давлатэталони, метрологикхизмат, давлат метрология назорати, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, ўлчов воситаларини калибрлаш, метрологик аттестация қилиш, аккредитация қилиш, метрологик таъминот. Метрология тўғрисида тушунча ва унинг мазмуни Метрология фанини ўрганиш дастлаб қуйидаги тушунчаларни ўрганишни талаб қилади: "метрология" - ўлчовлар, уларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда талаб қилинадиган и и I аниқликка эришиш иўллари ҳақидаги фан; "ягона ўлчов бирлиги" - ўлчовларнинг натижалари қонунлаштирилган бирликларда акс эттирилган ва хатоликлари берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчов ҳолати; "ўлчов воситаси" - ўлчовлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятга эга бўлган техника воситаси; "бирлик эталони" - физик ўлчам бирлигини бошқа ўлчов воситаларига ўтказиш мақсадида уни қайта ҳосил қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси; "давлат эталони" - ваколат берилган миллий органнинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўлчов бирлигининг ўлчами сифатида эътироф этилган эталон; "метрологик хизмати" - давлат органлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари тармоғи ҳамда уларнинг ўлчовлар ягона бирликда бўлишини таъминлашга қаратилган фаолияти; "давлат метрология назорати" - метрология қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият; "ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш" - ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи; "ўлчов воситаларини калибрлаш" - метрологик жиҳатларнинг и и \J /— и ҳақиқий қийматларини ва ўлчов бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси бажарадиган операциялар мажмуи; "ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш" - ягона намуналарда ишлаб чиқариладиган (ёки Ўзбекистон ҳудудига ягона намуналарда олиб кириладиган) ўлчов воситаларининг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида улар қўлланиш учун ҳаққоний эканлигининг метрология хизмати томонидан эътироф этилиши; Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling