Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


Сертификатлаштириш органи қуйидагилар учун жавобгар бўлади


Download 1.42 Mb.
bet60/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

Сертификатлаштириш органи қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

  • мувофиқлик сертификатини асоссиз ва қонунга хилоф тарзда берганлик учун;

  • аризачига нисбатан қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар қилганлик учун;

  • аризачининг тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этганлиги.

Аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) сертификатлаштириш органига синовларнинг натижалари ҳақида нотўғри маълумот берганлик учун жавобгар бўлади.
Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари (марказлари) аризачига етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўла ҳажмда қоплашлари шарт.
Тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун
тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади. Жарима суд қарорига асосан, тайёрловчи (тадбиркор) содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади. Тайёрловчининг (тадбиркорнинг) охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йиғирма фоизидан ортиқ миқдорда жарима ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади. Жариманинг тўланиши тайёрловчини (тадбиркорни) мажбурий
сертификатлаштириш ўтказишдан озод қилмайди.
Такрорлаш учун назорат саволлари

  1. Сертификатлаштиришга доир асосий атамаларни ёдга олинг?

  2. Синов лабораториясини аккредитация қилиш деганда нимани тушунасиз?

  3. Сифат бўйича эксперт-аудитор ким?

  4. Сертификатлаштириш мақсади нима?

  5. Сертификатлаштириш соҳасига оид давлат сиёсати нима ва уни қайси органлар амалга оширади?

  6. Сертификатлаштириш турларини тушунтириб беринг?

  7. Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарлар қачон сотилмайди?

  8. Маҳсулотларни узлуксиз ишлаб чиқаришда сертификатлаштириш ишларини ўтказиш тартибини тушунтиринг?

  9. Маҳсулотни сертификатлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни санаб беринг?

  10. Чет-эл мувофиқлик сертификати нима?

  1. МАЪРУЗА. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ОРГАНЛАРИ

РЕЖА

  1. Сертификатлаштириш органларининг ташкилий тузилмаси

  2. Гигиеник сертификатни, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини расмийлаштириш ва бериш тартиби

  3. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш тартиби

  4. Чет эл мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш


  5. Download 1.42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling