Маҳсулотларни узлуксиз ишлаб чиқаришда сертификатлаштириш ишларини ўтказиш тартиби қуйидагилардан иборат:
Мижоз ўрнатилган тартибда Сертификатлаштириш Органига буюртма-ариза тақдим қилади;
Сертификатлаштириш Органи (СИ) аризани кўриб чиқиб қарор қабул қилади;
С.И мутахассиси топширилган хужжатларни таҳлилини ўтказади;
Ўрнатилган тартибда мутахассис мижоз иштрокида ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотни сақлаш шароитлари ўрганиб чиқади;
Технологик жараёнда қўлланиладиган ўлчов воситаларининг ҳолати кўздан кечирилади;
Тайёр маҳсулотни тўпидан мижоз иштрокида М.Х талаблари мутахассис намуналар танлайди ва намуналар танлаш ва идентификация далолатномаси тузилади;
Танланган намуналар синов лабораториясига топширилади;
Мижоз ва С.И ўртасида ўтказиладиган сертификатлаштириш ишлари бўйича шартнома тузилади;
Синовдан ўтказилган ва меёрий хужжатлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотга, ишлаб чиқариш учун мувофиқлик серитфикати расмийлаштирилади;
Сертификатлаштириш ишларини тўлови ўтказилгандан сўнг, мувофиқлик сертификати мижозга берилади.
Маҳсулотни тўпи бўйича сертификатлаштириш ишларини тартиби:
Мижоз ўрнатилган тартибда декларация - ариза топширади;
Сертификатлаштириш органи (СО) декларация аризани кўриб чиқиб қарор чиқаради;
Ўрнатилган тартибда мутахассис идентификацияни ўтказиб маҳсулотни тўпидан мижозни иштрокида намуналар танлайди ва намуналар танлаш далолатномасини тузади
Танланган намуналар синов лабораториясига топширилади;
Мижоз ва С.О ўртасида ўтказиладиган сертификатлаштириш ишлари бўйича шартнома тузилади;
Синовдан ўтказилган ва меёрий хужжатлар талабларига жавоб берган маҳсулотни тўпига мувофиқлик серитфикат расмийлаштирилади;
Сертификатлаштириш ишларини тўлови ўтказилгандан сўнг, мувофиқлик сертификати мижозга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |