Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги


расм. Сифат тушунчасини намоён этувчи асосий


Download 1.42 Mb.
bet8/77
Sana20.02.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1215728
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Bog'liq
Sifat-menejmenti

расм. Сифат тушунчасини намоён этувчи асосий

жиҳатлари
Фалсафий нуқтаи назардан қараганда сифат аниқ мазмун ва моҳиятга эга бўлиб, бошқалардан фарқ қилади. Аввалам бор унинг айрим хусусиятлари ва бошқалардан фарқи намоён бўлишига қарамай улар ўзаро узвий боғлиқликда экани намоён бўлади. Қолаверса, сифат кўплаб хусусиятлар мажмуасидан таркиб топади, улар чексиз бўлишлари ҳам мумкин. Бу эса моддий манбаъларга ва турлича дунёқарашларга асос бўла олади.
Сифатнинг социологик жиҳатлари муайян субъект билан ёки жамият билан боғлиқ бўлиб у истеъмолчилар ва маҳсулот (хизматлар) орасидаги муносабатдир. Бу ерда сифат категория кўринишида намоён бўлиб талаб ва таклиф қонуниятларига жавоб беради, ҳамда истеъмолчиларнинг маданияти ва даромадларига бевосита боғлиқ бўлади.
Сифатнинг техник жиҳатлари ўрганилаётган объектнинг миқдор ва сифат ўзгаришлари билан боғлиқдир. Бу ерда физикавий, электрокимёвий ва механиқ ўзгаришлар бир турдаги вазифани бажарувчи маҳсулот (моддалар) хусусияти хақида сўз юритилади.
Мухандислик нуқтаий-назардан олинганда ўрганилаётган маҳсулот сифати ва хусусиятлари эталонлар билан таққослаб ўрганилиши назарда тутилади.
Иқтисодий нуқтаий-назардан олганда - сифат - ўрганилаётган манбаъни истеъмол хусусиятларини ва қийматини намоён этади.
Истеъмолчиларнинг бу борадаги фикирлари турлича бўлиши - сифат даражасини аниқлашда техник-иқтисодий жиҳатлари биргаликда таҳлил қилишни тақазо этади ва бу тажрибани аниқлик даражасини кўпайтиради.
Сифатнинг хуқуқий аспектлари НТХ, уларнинг ишлаб чиқиш тартиби, тасдиқлаш, жорий этиш ва амалга ошириш, уни рўйхатга олишдир. Сифат хуқуқий нуқтаий назардан олинганда манбаъни барча хусусиятлари еғиндиси талабларга тўла жавоб бериши НТХларда ўз аксини топишидир.
2. Сифатни бошқариш тизимларининг беш босқичлари
Хужжатлаштирилган сифат тизимлари ривожланиши тарихида сифатнинг беш юлдузи сифатида кўриладиган бешта босқични ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи босқич дастлабки тизим - Тейлор тизими вужудга келгандаги бошқарувга тизимли ёдошувнинг бошланғич вазифаларига мос тушади.
Ташкилий жиҳатдан у инженер-мутахассислар томонидан ишлаб чиқариш техник нормаларни ўрнатишни назарда тутган, ишчилар эса фақатгина уларни бажаришган. Бу тизим деталлар (буюмлар) сифатига йўл қўйилиши майдони кўринишидаги талабни қўйган юқори ва қуйи чегарага мослаштирилган шаблонларни киритган. Тейлорнинг мослиги мувафақиятли фаолият юритишини таъминлаш учун сифат соҳасидаги дастлабки профессионаллар - инспекторлар киритилган. Мотивация тизими брак ва яроқсизлик учун жарима, шунингдек хайдалишни назарда тутган. Ўқитиш системаси профессионал ўқитишга ўлчов ва назорат жихозлари билан ишлашни ўрганишга қаратилган.
Истеъмолчи етказиб берувчилар билан алоқалар техник шартларда ўрнатилган бажарилиши қабул назоратида текшириладиган талаблар асосида ўрнатилади.
Тейлор тизимининг юқоридаги ўзига хос томонлари унинг тизимини ҳар бир алоҳида олинган детал сифатини бошқариш тизими қилиб кўрсатади.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling