Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети «санъатшунослик» факультети


Download 36.28 Kb.
bet1/2
Sana14.02.2023
Hajmi36.28 Kb.
#1197799
  1   2
Bog'liq
Мустакил иш Ахтамова Ш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«САНЪАТШУНОСЛИК» ФАКУЛЬТЕТИ
«МУСИКА ТАЪЛИМИ» КАФЕДРАСИ
«мусика назарияси» фанидан


МУСТАКИЛ ИШ

Мавзу: «Гармония тушунчаси»


Бажарди: 12-1МУЗ19 гуруҳ талабаси


Ш.И.Ахтамова
Текширди: Ж.Т.Ярашев


Бухоро - 2021


К И Р И Ш

Гармония – юнонча сўз бўлиб, «боғлиқлик, мувофиқлик, мутаносиблик» деган маънони англатади.


Мусиқада бир неча товушларнинг оҳангдошликка бирлашиши, оҳангдошликларнинг мантиқий боғланиб кетма-кет келишига гар- мония дейилади.
Гармония мусиқанинг муҳим бадиий-ифодавий воситаси бўлиб,
аккордлар ҳақидаги фандир.
Гармония фан сифатида қуйидагиларни ўрганади:
• аккордлар ва уларнинг тузилиши ҳамда тўртовозлик баёни- да тўғри ифодаланишини;
• аккордларнинг функсионал боғлиқлиги ва уларнинг тез-тез
учраб турадиган кетма-кетликларини;
• аккордларнинг тўғри овоз йўналишига асосланган боғланишларини;
• турли типдаги каденсияларни;
• аккордли ва ноаккордли товушларни;
• асар ривожланишида тонал режасининг асосий қоидаларини. Мусиқий асарда гармония куй, метроритм, темп, фактура, ди-
намика билан биргаликда боғланиб келади. Мусиқий асар ривожлани- шида гармония куйни бойитади. Гармония мусиқанинг бошқа елементларига ҳамоҳанг келиб, уларнинг янада таъсирли, мароқ- ли бўлишига хизмат қилади. Фикримизнинг исботи учун композитор A.Мухамедовнинг лирик куйини тинглаймиз.

Шу куйни такроран гармоник жўрликда тинглаб кўрсак, биз ун- га гармония қандай «бўёқлар» берганини, куй нечоғлиқ бойи- ганини ешитамиз.


Гармониянинг асосий тушунчалари — аккорд, лад функсияси, овоз йўналиши — бутун курс давомида кўриб чиқилади.


Уч ёки кўпроқ товушлардан иборат оҳангдошлик аккорд
дейилади.
кўп асрлар мобайнида кўп овозли мусиқада аккорднинг терси- яли тузилиши устунлик қилади.
Лад функсиялари аккордлар алмашинувидаги турғунлик би- лан нотурғунликнинг навбатлашиб келишида юзага чиқади. турғунлик ҳолатини тоника, нотурғунликни еса бошқа функсия- лар ифодалайди.
Гармоник ҳаракатда бир аккорднинг товушлари кейинги ак- корд товушларига ўтади, яъни овоз йўналиши ташкил топади. Овоз йўналиши муайян қонуниятларга бўйсуниб, мусиқий ижодий жара- ёнда қисман янгиланади.
Гармония тушунчаси бугунги кунга келиб анча кенгайди. Ҳозирда у фақат аккордлар (оҳангдошлар) ва уларнинг кетма-кетликлари тушунчасини билдирибгина қолмай, балки, ифода воситаларининг бутун бир соҳасини ўз ичига олади.
Олий таълим муассасида ўтиладиган гармония курсининг асосий мақсадидан бири – гармоник таҳлил соҳасидаги амалий кўникмалар, куйни гармониялаш, модуляция ва секвенцияларни ижро этишдан ташқари, бирон композитор, муайян бир мусиқий асар ёки даврга хос услубнинг характерли томонини аниқлаб бера олиш кўникмасини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Шунга кўра, мусиқий тизим, мусиқий тафаккур ривожининг жараёни, мусиқанинг лад-тонал асоси, ундаги мусиқий тилнинг бошқа унсурлари билан чамбарчас боғлиқлик вазифасини янада кенгроқ тушуниш алоҳида аҳамият касб этади.
Гармония мусиқанинг асосий таркибий қисми сифатида асарларда мелодика, метроритм, суръат, фактура, динамика, ижро услуби билан яхлит ҳолда қатнашади. У кўповозли матонинг исталган тури - гомофония, полифония, овоз ости тузум ва яширин ҳолда бировозлиликда ҳам намоён бўлади. Гармония ўқув курсида, аввалам бор, овозларни муайян тартибда тафовутлаш ва мусиқий матонидаги асосий куй ва жўр овозларни ажратиш мумкин бўлган кўповозлилик турларини ўрганишга эътиборни қаратиш керак.



Download 36.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling