Узбекистон республикаси олии ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иктисодиёт университети


Назорат ва мулохаза учун саволлар


Download 495.96 Kb.
bet20/79
Sana01.08.2023
Hajmi495.96 Kb.
#1664385
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79
Bog'liq
Ш.......Д.Эргашходжаева - инновацион маркетинг.pdf

Назорат ва мулохаза учун саволлар

  1. Инновация жараёни уз ичига кандай боскичларни олади?

  2. Инновация таваккалчилиги кандай бахоланади?

  3. Янги товарни режалаштиришнинг кандай вазифалари мавжуд?

  4. Янги гоялар ни танлаш неча боскичда амалга оширилади?

  5. Янги товарни режалаштиришнинг кандай усуллари мавжуд?

  6. Зарарсизлик нуктаси нима?

  7. Бозор фаолиятини бахоловчи курсаткичларга ним ал ар киради?

  8. Товар маркаси нима ва унинг кандай стратегиялари ишлаб чиощлади?

  9. Товар учун янги ном топишда кандай тамойилларга амал килиш зарур?

  10. Сифат стратегиясияи ишлаб чикишда нималар хисобга олинади?

  1. боб. ИННОВАЦИОН МАХ.СУЛОТЛАРГА НАРХ ШАКЛЛАНИШИ

  1. Нарх шаклланиши ва унинг боскичлари

Инновацион махсулотлар нархининг асосий функциялари хисоб функцияси, таксимот функцияси ва рагбатлантириш функцияси саналади. Нарх белгилаш товар ва хизматлар нар хини шакллан­тириш жараёнвдир. Нарх шакллантириш нинг иккита асосий тизими характерлидир: талаб ва таклиф узаро муносабатлари асосида фаолият юритувчи бозор нарх шаклланиши хамда давлат томонидан марказлашган нарх шакллантириш - нархларнинг давлат органлари томонидан шакллантирилиши. Бунда харажатлар буйича нарх шакллантириш доирасида ишлаб чикариш харажатлари ва муомала харажатлари нархни шакллантиришга асос килиб олинади. Ташки контрагентлар билан хисоб-китобларда фирмалар асосан икки хил нарх туридан - оммавий ва хисоб-китоб нархларидан фойдаланади.
Нарх шакллантириш тизимида шартли равишда олти боскични ажратиб курсатиш мумкин:

  1. Нарх сиёсати максадларини белгилаш.

  2. Фирма товарларига талаб ни аникдаш.

  3. Харажатларни бахолаш.

  4. Ракобатчиларнинг товарлари ва нархларини тахлил килиш.

  5. Якуний нарх хажмини белгилаш.

  6. Нархларни давлат томонидан тартибга солиш чораларини Хисобга олиш.

Нарх шакллантириш тизими коидага кура бир неча боскичдан иборат. Биринчи боскич - нарх сиёсати максадларини аниклашда - фирмалар “уз товарларининг нарх сиёсати ёрдамида нималарга эришиш максадга мувофик?” деган саволга жавоб беришга харакат килади. Одатда бу максадлар сони бир нечта булади. Уларнинг орасида фирманинг бозорларда фаолият юритишини таъминлаш, фойдани ошириш, товар айланмасини максимап даражада кенгай- тириш, сотувни оптимал ошириш, киммат нарх белгилаш эвазига “каймогини олиш”, сифатда етакчилик алохдда ажратиб туради.
Нарх сиёсатининг айтиб утилган максадлари узаро муносабатда булиб, доим хам мос келавермайди. Уларга эришиш, шунингдек, вакт буйича хам узаро амал килади.
Иккинчи боскич - фирма товарларига талаб ни аникдаш. Бу ерда ran умуман бозор сигимини эмас, балки турли нарх даражасида канча товар сотиш мумкинлигини аниклаш хакида боради. Тахмин килинаётган сотув хажмининг нарх даражасига богликлигини аниклай олиш керак, бу ерда асосийси - ушбу товарнинг турли нархларига талаб кандай жавоб кайтаришини комплексли тахлил килиш хисобланади. Талаб канчалик куп харакатчан булса товар сотувчиси шунчалик кимматрок нарх белгилаши мумкин
Нарх шакллантириш жараёнининт учинчи боскичи — хара- жатларни бахолаш. Харажатларни бахолаш ва уларни пасайтириш йулларини излаш хар кандай тадбиркор учун мажбурий машгулот- дир. Харажатларни икки турга - доимий ва узгарувчан харажатларга ажратиш кабул килинган. Доимий харажатлар уларнинг хажми товар айланмасидан олинадиган тушум ва ишлаб чикариш хажми одатий тебранишларита боглик булмаган харажатлардир. Узгарувчан хара­жатлар эса бевосита махсулот ишлаб чикариш хажмига боглик. Бу, асосан, хомашё харажатлари ва иш хаки харажатларидир. Доимий харажатлар ва узгарувчан харажатлар йигиндиси умумий харажатлар булиб, нархнинг куйи чегарасини хосил килади.
Ракобатчиларнинг товарлари ва нархларини тахлил килиш энг мураккаб вазифалардан биридир. Бозор иктисодиётида муайян битимлар буйича нархлар хакида ахборот купинча ишлаб чикарувчининг тижорат сири хисобланиб, бундай маьлумотни олиш жуда кийин булади. Ракобатчиларнинг товарлари ва нархларини урганиш аник бир максадни - бепарволик нархи, яъни бунда харидорга кимнинг фирма ёки ракобатчилар товарларини харид килишнинг фарки булмайдиган нархни топиш максадини кузлайди. Бу нархни аниклаш, у ни асос килиб олган холда ниманинг эвазига бундай “бепарволик”ни бартараф килиш ва айнан фирмадан товарларни харид килишларига эришишга нима ёрдам беришини аниклаш мумкин.
Ракобатчиларнинг товарлари ва нархларини оахолагач, нарх шакллантиришнинг кейинги боскичига — доимий фойдаланиладиган нарх белгилаш усулини танлашга утиш мумкин. Бозор томонидан нарх шакллантириш амалиётида энг таркалган бундай усулларнинг бир нечтаси маълум:

  • харажатлар усули;

  • ракобатчига эргашиш усули;

  • харажатлар-маркетинг усули.

Якуний нарх хажмини белгилаш боскичи харидорлар билан муайян музокаралар давомида амалга оширилади. Ушбу боскичда иккита асосий вазифани хал этиш: харидорлар учун узининг чегирмалар тизими яратиш хамда чикарилаётган товарнинг хаётийлик даври боскичлари ва инфляция жараёнларини хисобга олган холда келажакда нархларга тузатиш киритиш механизмини белгичаш лозим. Нарх шакллантириш усулларидан бири танлаб олингач, нархга о ид карорни кабул килиш - муайян нарх белгилаш зарур.
Бу ерда психологик таъсир, турли маркетинг элементлари таъсири, нарх сиёсатининг таянч максадларига амал килиш, белгиланадиган нархга эхтимолий реакцияни тахлил килиш каби бир катор жихатларни хисобга олиш керак. Психологик таъсирнинг роли шу билан белгиланадики, нарх куплаб истеъмолчилар учун махсулот сифатининг асосий курсаткичи булиб хизмат килади. Имиж яратувчи нархлар, аввало, харидорнинг узини англашига таъсир курсатувчи махсулотлар учун характерлидир. Истеъмолчи унга узига хос, ноёб ва нуфузлирок булиб куринса, кимматрок махсулотни хам афзал куриши мумкин.
Нарх шакллантиришнинг сунгги боскичи нархларни давлат томонидан тартибга солиш чораларини хисобга олишдир. Дунёнинг купчилик мамлакатларида нархлар ва уларнинг динамикасини давлат томонидан лимитлаш ёки тартибга солишнинг турли чоралари кулланиб келган, кулланмокда ва келажакда хам кулланилади. Фирма учун нарх шакллантириш масалаларини хал этишда давлатнинг чоралари фирма фаолиятига ижобий ёки салбий таъсир курсата олишини албатта бахолаш керак. Агар товарларни чет элда сотиш к^зда тутилаётган булса, уларни сотиш режалаштирилган мамлакатларда товарларнинг патент тизимини бахолаш хакида маълумотлар зарур.


  1. Download 495.96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling