Узбекистон Республикаси Олий таьлим вазирлиги Навои инноватсиялар институти Иктисодиет


Download 438.05 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi438.05 Kb.
#1047291
Bog'liq
РЕФЕРАТ






Узбекистон Республикаси Олий таьлим вазирлиги
Навои инноватсиялар институти


Иктисодиет (тармоклар ва сохалар буйича)

Мустакил иш




Мавзу: Аксиядорлар умумий йигилиши


Сиртки: 3 – боскич 1 - гурух


Бажарди: Шамсиев. У



URGUT 2021
Текширди: Шомуродов.Р


Акциядорлар умумий йиғилиши
Режа:



  1. Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатлари




  1. Умумий йиғилишни ўтказиш тартиби




  1. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш




  1. Умумий йиғилиш кворуми ва унинг ишчи органлари

1. Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатлари

Акциядорлик жамияти олий бошқарув органи акциядорлар умумий йиғилиши хисобланади. Акциядорлик жамияти йилда бир маротаба молиявий йил якунлангандан сўнг 6 ой ичида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорлар умумий йиғилиши хисоботида мажбурий тартибда жамият фаолияти тўғрисида йиллик хисобот ва бошқа қонунчиликда белгиланган хужжатлар кўриб чиқилади.


Акциядорлар умумий йиғилиши йил якунлари арафасида ўтказилса, у навбатдан ташқари хисобланади.


Умумий йиғилишни ўтказиш санаси, акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги шакл, акциядорларга тақдим этиладиганмаълумотлар рўйхати жамият Кузатув кенгаши томонидан аниқланади.


Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатларига қуйидагилар киради:


а) жамият Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги Низомни тасдиқлаш;


б) жамиятни қайтадан ташкил этиш;
в) жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва оралиқ ва муддатидан олдинги тугатиш балансини тасдиқлаш;
г) жамият Кузатув кенгаши миқдорий таркибини аниқлаш, аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
д) эълон қилинган акциялар чегаравий миқдорини аниқлаш;
е) жамият низом жамғармасини ошириш ёки камайтириш;
ж) ўз акцияларини сотиб олиш;
з) Кузатув кенгаши томонидан тайинланган бошқарув органи раҳбарини тасдиқлаш;
и) жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш;
к) жамият аудиторини тасдиқлаш;
л) жамиятнинг йиллик хисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари, унинг зарар ва фойдаси тақсимоти;
м) жамият харажатларини тасдиқлаш ва уни жамиятни ривожлантириш бизнес-режаси билан таққослаш:
н) очиқ савдолар орқали жойлаштирилганда актсионернинг қимматли қ коғоз сотиб олаётганида устунлик ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор а кабул қилиш;
о) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
п) дробление и консолидация акций;
п) йирик битимларни имзолаш, улар:
жамият активлари баланс қийматининг 25 фоизидан ортиқ қисми билан амалга ошириладиган сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган битимлар тузиш бўйича қарор қабул қилиш;
жамият активлари баланс қийматининг 25 фоизидан ортиқ қисмини ташкил этадиган акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ амалга ошириладиган битим ёки ўзаро боғланган битимлар тузиш бўйича қарор қабул қилиш. Йирик битим предмети бўлган мулкнинг қийматини аниқлаш жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади;
с) жамият Кузатув кенгаши, жамият бошқарув органида лавозимга эга бўлган шахс, жамият акцияларининг 20 ва ундан ортиқ фоизига яқинига эгалик қиладиган актсионер (яқин қариндошлари билан бирга) манфаатдор бўлган битимларни тузишда:
- бу битимларда битим тузувчи томон ёки унда воситачи, вакил сифатида иштирок этади;
- йигирма ва ундан ортиқ фоиз акция (пай, улуш)га эгалик қилувчи юридик шахснинг битим томони ёки унда воситачи ёки вакил сифатида;
- битим томони бўлган ёки унда воситачи ёки вакил сифатида қатнашувчи юридик шахс бошқарув органларида лавозим эгаллаган шахслар билан амалга ошириладиган битимлар тузишда акциядорлар умумий йиғилиши қарори керак бўлади. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қуйидаги ҳолларда улар манфаатдор бўлмаганда ҳам битим тузиш учун умумий йиғилиш қарори қуйидаги ҳолларда керак бўлади:
1) битим предмети бўлган мулк қиймати ва битм бўйича тўловлар жамият активларининг 5 фоизидан ортиқни ташкил этса;
2) агар битим ёки ўзаро алоқадор бир қатор битимлар орқали жамиятнинг овозга эга акциялари ёки овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акцияларга алмаштириши мумкин бўлган бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш билан боғлиқ битимлар суммаси 5 фоиздан ортиқни ташкил этса;
т) жамият низоми ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалаларни ечиш.
Юқорида қайд этилган "а", "б", "в", "г", "д", "е", "з", "л", "м", "р", "с" пунктлар бўйича қарорлар акциядорлар умумий йиғилишида 75 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги овоз билан қабул қилинади.
2 . Умумий йиғилишни ўтказиш тартиби

Акциядорлар умумий йиғилишига иштирок этиш ҳуқуқини жамият Кузатув кенгаши томонидан ўрнатиладиган муддатда акциядорлик жамияти акциядорлари реестрига асосан аниқлайди.


Акциядорлар рўйхати Кузатув кенгаши томонидан тузилади. Акциядорлар рўйхатида ҳар бир акциядорнинг исми (номи), унинг манзили (жойлашган жойи), унга тегишли акциялар миқдори, тури ҳақидаги маълумотлар акс этади.
Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати Умумий йиғилиш ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган санада олдин ва Умумий йиғилиш ўтказилишидан 60 кундан ортиқ вақт олдин тузилмайди.
Акциядорлар рўйхатига ўзгартиришлар рўйхат тузилган вақтда йиғилишга қатнашишга ҳақли бўлган киши киритилмаганда ёки уни тузиш вақтида хатолар бўлганда киритилади.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун келган акциядорлар, юридик шахслар, жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш актсионер шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа хужжат тақдим этилади, ишончли вакил иштирок этаётганда эса нотариусда тасдиқланган ишончнома тақдим этилади.
Акциядорлар умумий йиғилишига қатнашиш ҳуқуқига Умумий йиғилишга киритиладиган кишилар рўйхатига кирган акциядорлар, уларнинг ишончли вакиллари, Жамият аудитори, Кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув органи аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари (Кузатув кенгаши ва бошқарув органи раҳбарини сайлашда овоз бериш бюллетенига киритилган шахслар таклиф этилиши тавсия этилади).
Жамият акциядори – юридик шахс раҳбари ўз ваколатини Умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи хужжат ва лавозимга тайинланганлигини тасдиқловчи ҳуқуқий хужжат орқали амалга оширади.
Юридик шахс бўлган акциядорнинг вакили ушбу ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган унинг номига ёзилган ишончнома орқали иштирок этиши мумкин.
Акциядорларни рўйхатга олиш Кузатув кенгаши қарорига кўра белгиланган муддатда ва тузилган қатнашувчилар рўйхатига асосан амалга оширилади.
Акциядорлар рўйхатига мувофиқ умумий йиғилишда иштирок этувчиларнинг рўйхатга олиш рўйхати тузилади.
Рўйхатга олиш рўйхати шнурланган, тикилган ва жамият муҳри билан муҳрланган бўлиши шарт.
Умумий йиғилиш ўтказилаётган вақтда акциядорлар (уларнинг вакили) рўйхатга олиш рўйхатига имзо чекишади ва унга кўра овоз бериш ҳуқуқига эга акциялар сонидан келиб чиқиб овоз бериш бюллетенини олишади.
Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун ишончномага эга бўлса унга рўйхатга олиш рўйхатида акциядор фамилияси қаршисига “_____ овоз берадиган акцияга №___ сонли ишончнома бўйича” белгиси қўйилади ва вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзиб қўйилади.
Номинал сақловчи акциядорлар умумий йиғилишида у акциясини сақлаб турган шахс билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади.
Акциялар рўйхат тузилгандан кейин ва акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилгунча тақдим этилганда жамият тақдим этувчига умумий йиғилишда овоз беришга ишончнома беришга мажбур. Бу қоида ҳар бир мана шундай ҳолатларда яъни акциялар тақдим этилганда қўлланилади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўриш Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади ва у қуйидагиларни аниқлайди:
- акциядорлар Умумий йиғилиши санаси, ўтказиш муддати ва жойи;
- акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартиби;
- акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини тузиш санаси;
- форму сообщения актсионерам о проведении Общего собрания актсионеров;
- акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этадиган акциядорларга тақдим этиладиган ахборот материаллари;
- бюллетен орқали овоз бериш учун бюллетен матни ва шакли;
- йиғилишни ўтказиш шакли (ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун).

Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот бериш олингани тасдиқланган ҳолда ёзма равишда ва матбуотда тегишли ахборот бериш орқали амалга оширилади.


Жамият қўшимча тарзда Умумий йиғилиш ўтказилиш тўғрисида бошқа ахборот етказиш воситалари орқали (радио, телевидение) хабар бериши ҳам мумкин.
Жамият акциядор талабига кўра уни Умумий йиғилишда иштирок этувчилар рўйхатига киритишига мажбур. Акциядорларга Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги ахборотни етказиш муддати жамият Низоми асосида амалга оширилади.

Акциядорларга тақдим этиладиган ахборотларга жамият фаолияти тўғрисида йиллик хисобот, жамият тафтиш комиссияси ва жамият аудиторининг жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича хисоботи, жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодлар ғақида маълумотлар, янги таҳрирдаги жамият Низоми ёки унга киритилган ўзгартиришлар, қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар киради.


Умумий йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга қўшимча тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозори фаолият юритишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.


Жамият акциядорлари Умумий йиғилиши кун тартибига бир фоиздан кўп овозга эга бўлган акциядорлар томонидан жамият молиявий йили тугагандан сўнг 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда жамият Низоми бўйича бошқа муддат белгиланган бўлмаса таклифлар киритиш имкони мавжуд. Юқорида кўрсатилган акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибига жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодлар киритиш ҳуқуқига эга ва уларнинг сони ушбу органлар сонидан кўп бўлмаслиги керак.
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ёзма шаклда киритилиши сабаблари, масалани киритгган акциядор (акциядорлар) номи ва уларга тегишли акциялар тури ва миқдори кўрсатилган ҳолда киритилади.
Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодларни киритиш тўғрисидаги таклифлар киритилганда жумладан ўз номзодини кўрсатганда номзоднинг номи, унга тегишли акциялар сони (номзод акциядор бўлса) ва тури кўрсатилади.

Жамият кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқади ва кун тартибига киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳақидаги қарорни кун тартибига киритиш муддати тугагандан кейин ушбу тартибнинг 4.6. бандида ўрнатилганидек 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилади.


Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш каби киритилади ва қуйидаги ҳоллар бундан истисно:


- акциядор (акциядорлар) муддатга риоя этмаганда;
- жамият органига сайловда номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;
- таклиф қонунчиликда назарда тутилган талабларга тўғри келмаса.
Жамият Кузатув кенгашининг акциядорлар Умумий йиғилиш кун тартибига масала киритиш ёки асосланган рад этиш ҳақидаги қарор таклиф этган акциядорга (акциядорлар) уни қабул қилгандан сўнг 3 кун муддат ичида етказилади.
3 Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши

Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказиш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши томонидан қуйидагилар асосида:


- унинг ташаббусига кўра;
- жамият Тафтиш комисссияси ва аудитори талабига асосан;
- жамият овоз берувчи акцияларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисмига эгалик қилувчи акциядор томонидан талаб билдирилган санада қабул қилинади.
Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда кун тартибига киритилиши лозим бўлган масалалар рўйхати ишлаб чиқилади ва уларни киритиш сабабалри кўрсатилади.
Жамият Кузатув кенгаши жамият Тафтиш комиссияси, жамият аудитори, жамият акцияларининг 10 фоизи ва ундан ортиқ қисмига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) талабига кўра ўтказиладиган навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилииш кун тартиби масалаларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар) томонидан тушадиган бўлса йиғилиш чақиришни талаб этган акциядорга (акциядорлар) тегишли акциялар миқдори, тури кўрсатилади.
Навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақиришни талаб этувчи шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
Талаб билдирилгандан сўнг 10 кун муддат ичида жамият Кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Жамият Тафтиш комиссияси, жамият аудитори ёки овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган жамият акцияларининг 10 фоизидан кўп бўлган акцияларга эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) талабига кўра навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
- жамият овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акцияларининг 10 фоизига эгалик қилмаган акциядор (акциядорлар) нинг талаби;
- навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалардан бирортаси ҳам унинг ваколатига кирмаса;
- кун тартибига киритилиши таклиф этилаётган масала қонун хужжатларига тўғри келмаса.

Кузатув кенгашининг акциядорлар навбатдан ташқари йиғилишини чақириш бўйиач талаб рад этилгани ҳақида уни чақиришни талаб этган шахс (шахслар) га 3 кун муддат ичида етказилади.


Агар жамият Кузатув кенгаши томонидан акциядорлар навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақириш рад этилгани ҳақида қарор қабул қилинмаса, у ҳолда уни чақиришни талаб этган шахслар томонидан навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилиши чақирилиши мумкин.

4 Умумий йиғилиш кворуми ва унинг ишчи органлари


Акциядорлар умумий йиғилиши Умумий йиғилишда қатнашувчилар рўйхатдан ўтказилган вақтда 60 фоиздан кўп рўйхатдан ўтганлар мавжуд бўлса у қонуний кучга эга қарорлар қабул қила олади яъни кворумга эга хисобланади.


Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга кворум мавжуд бўлмаганда янги акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш муддати белгиланади. Янгидан ўтказиладиган акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига ўзгартиришлар киритишга рухсат этилмайди.


Илгари ўтказилмаган йиғилиш ўрнига янгидан ташкил этилган акциядорлар умумий йиғилиши унда иштирок этувчилар рўйхатдан ўтиш якунланганда рўйхатдан ўтганлар жамият овоз бериш ҳуқуқига эга акцияларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган акцияларга эгалик қилдувчилар бўлишса йиғилиши қонуний кучга эга хисобланади.
Умумий йиғилишнинг ишчи органи: президиум, саноқ комиссияси, котиб (котибият) хисобланади.
Президиум ва Умумий йиғилиш раиси акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Умумий йиғилиш Президиуми таркибига лавозими бўйича Кузатув кенгаши раиси, давлат акциялар пакети ишонилган давлат ишончли вакили киради.
Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш президиумини бошқаради, йиғилишни олиб боришни таъминлайдиган ўз вазифасини бажариш учун зарур бўлган ваколатларга эга бўлади.
Умумий йиғилиш раиси йиғилиш боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳаракатини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачилар вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз беришнинг натижалари бўйича тушунтиришлар олиб боради, залда тартиб бўлишини назорат қилади. У Умумий йиғилиш қарори ва баённомани имзолайди.
Жамият овоз бериш ҳуқуқига эга акциялари эгалари сони 100 кишидан кўп бўлса, саноқ комиссияси ташкил этилади ва унинг шахсий таркиби ва сони акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан Кузатув кенгаши таклифига кўра тасдиқланади.

Саноқ комиссиси таркиби уч кишидан кам бўлмаслиги керак.. саноқ комиссиясига Кузатув кенгаши аъзолари, Тафтиш комиссияси аъзолари, ушбу лавозимга номзодини қўйган шахслар ҳамда Бошқарув раиси ва Бошқарув органи аъзолари кириши мумкин эмас.


Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар сони 500 кишидан кўп бўлса саноқ комиссияси функцияси жамиятнинг реестр сақловчисига юклатилиши мумкин.
Акциядорлар Умумий йиғилишда овоз бериш “овоз берувчи бир акция - бир овоз” тамойилига асосан (жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари) амалга оширилади.
Овоз бериш бюллетени орқали овоз беришда ҳар бир масала бўйича варианталардан фақат биттасигина чизилмасдан қолдирилади. Қолган ҳолларда юқоридаги талаб бузилганда у ноқонуний деб топилади ва хисобга олинмайди.
Саноқ комиссияси Умумий йиғилиш томонидан янгидан унинг аъзолари сайлангунча фаолият юритади ва у мустақил фаолият юритувчи ишчи орган хисобланади.
Саноқ комиссияси акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилишга тайёргарлик кўришда Кузатув кенгаши топшириғига кўра қуйидаги функцияларни бажаради:
• акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатини тузади;
• овоз бериш учун бюллетенлар ва Умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради, берилган бюллетенлар хисобини олиб боради.
Акциядорлар Умумий йиғилишида ўтган акциядорлар Умумий йиғилишда сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:
• Умумий йиғилишда иштирок этувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари)ни рўйхатга олади;
• ишончномалар ва уларга тақдим этилган ҳуқуқлар хисобини олиб боради;
• овоз бериш учун овоз бериш бюллетенлари ва Умумий йиғилишнинг бошқа ахборотлари (материаллари)ни беради;
• акциядорлар Умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди.

Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилаётган вақтда тасдиқланган саноқ комиссияси қуйидагиларни амалга ошради:


• акциядорлар Умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
• актсионерлар (уларнинг вакиллари) Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқи билан боғлиқ вужудга келадиган саволларни аниқлаштиради;
• овозга қўйилган масалаларни овозга қўйиш тартибини аниқлаштиради;
• белгиланган овоз бериш тартиби ва овоз беришда иштирок этувчи акциядорлар ҳуқуқларини таъминлайди;
• овозларни хисоблаб чиқади ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;
• овоз бериш якуни бўйича баённома тузади;
• овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

Хулоса

Бошқарувнинг акциядорлик шакли – нафақат демократик қайта ташкил этиш натижаси балки корхоналар мустақил хўжалик юритиш тамойилларининг кучайиши ҳамдир. Акциядорлик жамияти олий бошқарув органи акциядорларнинг Умумий йиғилишдир.
Умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар акциядорларга белгиланган тартибда ва муддатларда етказилади. Акциядорлар акциядорлик жамияти қабул қилган қарорларни суд тартибида кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Умумий йиғилиш акциядорларнинг 50 фоизидан ортиғи ёки овоз бериш ҳуқуқига эга акцияларнинг 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар қатнашганда у қонуний кучга эга хисобланади.
Акциядорлик жамияти акциядорлар талабига ва Кузатув кенгаши қарорига кўра навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақириши мумкин. Бу каби йиғилишларни ўтказишни талаб қилган шахс ўз аризасида имзо чекиши лозим.
Йиғилиш ўтказишда кворм мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади. Овоз бериш ҳуқуқига эга акцияларнинг 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акция эгалари мавжуд бўлса кворум борлиги тасдиқланади. Кворум бўлмаса йиғилиш ўтказилмайди ва янги йиғилиш ўтказиш муддати белгиланади.

Асосий адабиетлар


1. Конституция Республики Узбекистан. Ташкент, «Узбекистон», 1993.


2. О. Волков. «Экономика предприятия». Учебник. М. ИНФРА-М, 2002.
3. Как управлять акционерным обществом. Ташкент, 2000.
4. Югай Л. П. Акционирование предприятий. Ташкент, ТГЭУ, 2000.
Download 438.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling