Узбекистон Республикаси Олий таьлим вазирлиги
Навои инноватсиялар институти
Иктисодиет
(тармоклар ва сохалар буйича)
Мавзу:
Аксиядорлар умумий йигилиши
Сиртки: 3 – боскич 1 - гурух
Бажарди: Шамсиев. У
Текширди: Шомуродов.Р
Мустакил иш
Акциядорлар умумий йиғилиши
Режа:
1.
Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатлари
2.
Умумий йиғилишни ўтказиш тартиби
3.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш
4.
Умумий йиғилиш кворуми ва унинг ишчи органлари
1
. Акциядорлар
умумий йиғилиши ваколатлари
Акциядорлик жамияти олий бошқарув органи акциядорлар умумий йиғилиши
хисобланади. Акциядорлик жамияти йилда бир маротаба молиявий йил
якунлангандан сўнг 6 ой ичида акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиши
шарт. Акциядорлар умумий йиғилиши хисоботида мажбурий тартибда жамият
фаолияти тўғрисида йиллик хисобот ва бошқа қонунчиликда белгиланган
хужжатлар кўриб чиқилади.
Акциядорлар умумий йиғилиши йил якунлари арафасида ўтказилса, у
навбатдан ташқари хисобланади.
Умумий йиғилишни ўтказиш санаси, акциядорлар умумий йиғилиши
ўтказилиши ҳақидаги шакл, акциядорларга тақдим этиладиганмаълумотлар
рўйхати жамият Кузатув кенгаши томонидан аниқланади.
Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатларига қуйидагилар киради:
а) жамият Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги
Низомни тасдиқлаш;
б) жамиятни қайтадан ташкил этиш;
в) жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва оралиқ ва
муддатидан олдинги тугатиш балансини тасдиқлаш;
г) жамият Кузатув кенгаши миқдорий таркибини аниқлаш, аъзоларини сайлаш
ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
д) эълон қилинган акциялар чегаравий миқдорини аниқлаш;
е) жамият низом жамғармасини ошириш ёки камайтириш;
ж) ўз акцияларини сотиб олиш;
з) Кузатув кенгаши томонидан тайинланган бошқарув органи раҳбарини
тасдиқлаш;
и) жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатини
муддатидан олдин тўхтатиш;
к) жамият аудиторини тасдиқлаш;
л) жамиятнинг йиллик хисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари,
унинг зарар ва фойдаси тақсимоти;
Do'stlaringiz bilan baham: |