Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорлар манфаатларини
ҳимоя қилиш учун ишончномага эга бўлса унга рўйхатга олиш рўйхатида
акциядор фамилияси қаршисига “_____ овоз берадиган акцияга №___ сонли
ишончнома бўйича” белгиси қўйилади ва вакилнинг фамилияси, исми,
отасининг исми ёзиб қўйилади.
Номинал сақловчи акциядорлар умумий йиғилишида у акциясини сақлаб
турган шахс билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади.
Акциялар рўйхат тузилгандан кейин ва акциядорлар Умумий йиғилиши
ўтказилгунча тақдим этилганда жамият тақдим этувчига умумий йиғилишда
овоз беришга ишончнома беришга мажбур. Бу қоида ҳар бир мана шундай
ҳолатларда яъни акциялар тақдим этилганда қўлланилади.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўриш Кузатув кенгаши томонидан
амалга оширилади ва у қуйидагиларни аниқлайди:
- акциядорлар Умумий йиғилиши санаси, ўтказиш муддати ва жойи;
- акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартиби;
- акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар
рўйхатини тузиш санаси;
- форму сообщения актсионерам о проведении Общего собрания актсионеров;
- акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этадиган акциядорларга тақдим
этиладиган ахборот материаллари;
- бюллетен орқали овоз бериш учун бюллетен матни ва шакли;
- йиғилишни ўтказиш шакли (ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун).
Акциядорлар Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида ахборот бериш
олингани тасдиқланган ҳолда ёзма равишда ва матбуотда тегишли ахборот
бериш орқали амалга оширилади.
Жамият қўшимча тарзда Умумий йиғилиш ўтказилиш тўғрисида бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: |