ахборот етказиш воситалари орқали (радио, телевидение) хабар бериши ҳам
мумкин.
Жамият акциядор талабига кўра уни Умумий йиғилишда иштирок этувчилар
рўйхатига киритишига мажбур.
Акциядорларга Умумий йиғилиш ўтказиш
тўғрисидаги ахборотни етказиш муддати жамият Низоми асосида амалга
оширилади.
Акциядорларга тақдим этиладиган ахборотларга жамият фаолияти
тўғрисида йиллик хисобот, жамият тафтиш комиссияси ва жамият
аудиторининг жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича
хисоботи, жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодлар
ғақида маълумотлар, янги таҳрирдаги жамият Низоми ёки унга киритилган
ўзгартиришлар, қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар киради.
Умумий йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга
қўшимча тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати қимматли
қоғозлар бозори фаолият юритишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш
бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
Жамият акциядорлари Умумий йиғилиши кун тартибига бир фоиздан кўп
овозга эга бўлган акциядорлар томонидан жамият молиявий йили тугагандан
сўнг 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда жамият Низоми бўйича бошқа
муддат белгиланган бўлмаса таклифлар киритиш имкони мавжуд. Юқорида
кўрсатилган акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибига жамият
Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодлар киритиш ҳуқуқига эга ва
уларнинг сони ушбу органлар сонидан кўп бўлмаслиги керак.
Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ёзма шаклда
киритилиши сабаблари, масалани киритгган акциядор (акциядорлар) номи ва
уларга тегишли акциялар тури ва миқдори кўрсатилган ҳолда киритилади.
Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига номзодларни киритиш
Do'stlaringiz bilan baham: |