Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таьлим вазирлиги мирзо улугбек номидаги


Download 232.97 Kb.
bet3/11
Sana13.05.2023
Hajmi232.97 Kb.
#1456177
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Жавлонбек Эргашев курс иши

Курс иши вазифаси:

  1. Амалиётчи психологнинг касбий этикавий тамойиллари.

  2. Психологик хизматнинг замонавий мэтодлари ва уларнинг амалиётга татбик этилиши

  3. Талим муассасаларида психологик хизмат амалиётига ва амалиётчи психологга куйиладиган талабларни урганиш

Курс иши методлари ва методологияси: Р.Декард (1596-1650) “индивид хулқ атвори”, Теплов Б.М.шахсга муносабат тизими асосида ёндашув, Каримова В.М. "ижтимоий хулқ-атвор".
Курс иши тузилиши ва хажми: Курс иши 46 сахифадан иборат булиб унинг таркибий кисмига Кириш кисми, асосий кисм, иккита боб хулоса, тавсия, фойдаланилган адабиётлар ва сайтлар руйхати, глоссарий иловадан иборат.

I БОБ АМАЛИЁТЧИ ПСИХОЛОГНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИГА УСЛУБИЙ ЁНДАШУВ
1.1Психологик хизмат фани шаклланишининг назарийметодологик асослари
Психологик хизмат фани шаклланишининг назарий-илмий методологик асослари умумий психология фани шаклланиши билан боғлиқ узоқ тарихий илдизларга бориб тақалади. Албатта, психологик хизмат фани дастлабки психологик тушунчаларнинг пайдо бўлиш ва ривожланиш даврлари билан бевосита боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан, психологик хизмат фани ҳақидаги дастлабки мушоҳадалар эрамиздан олдинги давр мутафаккирлари Фалес (эр.о.VII-VI асрлар), Афлотун (эр.о.V-IV асрлар), Анаксимон (эр.о. V аср), Гераклит (эр.о. VI-V асрлар), Демокрит (эр.о. V-IV асрлар), Эпикур (эр.о.V-IV асрлар) Гален (эр.о. II аср) кабилар назарида ўша давр учун муайян маънода илмийлик кашф этган мулоҳазаларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Қадимги дунёнинг бир мунча кейинги ривожланиш даврларида ҳам тиббиёт, физиология, физика, мантиқ каби фанлар тизимидаги янги кашфиётлар инсон психологик ҳолатини адекват тушуниш ва тавсиф этиш бўйича илмий ёндашувларга асос солинди. Жумладан, римлик шифокорлар Гиппократ (эр.о. V аср), Гален (эр.о. II аср), Демокрит (эр.о. V-VI аср), Эпикур (эр.о. IV-III аср), Демокрит (эр.о. V-IV аср), Сократ (эр.о. V-IV аср) каби мутафаккирларнинг мушоҳадалари дастлабки психологик хизмат тушунчаларининг шаклланишига туртки бўлди. Жумладан, “психика”, “онг” тушунчалари тиббий физиологик билимлар билан бир мунча сайқал топди. Айни пайтда француз олими Р.Декард (1596-1650) томонидан индивид хулқ атворининг рефлекторлик табиатига хос жиҳатларнинг илк бор кашф 6 этилиши ва унинг кейинчалик рус олимлари И.С.Сеченов ва И.П.Павловлар томонидан ўзига хос илмий асослар билан ривожлантирилиши инсоннинг психологик таъсир доираларини белгилашда муҳим аҳамият касб этди.
Немис мутафаккири Лейбниц (1646-1716), инглиз файласуфлари Жон Локк (1632-1704), Гартли (1705-1757), француз олими Дидро (1713-1784) кабилар томонидан психологияда ассоциатив қонуниятлар ҳақидаги таълимотларнинг яратилиши психологик билимларни янада такомиллашувини таъминлашга хизмат қилди. Жумладан, психология фанининг экспериментал, психоанолитик, бихевиористик, эмпирик, гештальт, психогенетик, гуманистик, биогенетик, социогенетик каби йўналишлари томонидан олинган маълумотлар тизими ҳозирги замон психологик хизмат фани илдизларининг яратилишига асос бўлди. Жумладан, ўтмишдаги тарихий давр цивилизацияси вакилларидан бири Афлотуннинг (эрамиздан олдинги 428/427—347-йиллар) хизматлари шундаки, у жоннинг қисмлари тўғрисидаги дастлабки психологик тушунчани яратди. Шундай қисмлардан ақл-идрокни, жасоратни ва орзу-истакни алоҳида ажратиб кўрсатди ва улар тананинг турли қисмлари (бош, кўкрак, қорин бўшлиғи)да жойлашган бўлади, деган фикрни илгари сурди. Унинг «ғоялар» кўринмас, лекин табиатнинг нариги томонидаги олий дунёни ташкил этувчи азалий ўзгармас моҳиятлар эканлиги тўғрисидаги таълимоти катта аҳамиятга эга бўлди. Жоннинг ақл-идрокли қисми омонат танага жо бўлгунга қадар ана шу дунёга дахлдор. У танага жо бўлиб олгач, туғилишга қадар кўрилган нарсаларни эслай бошлайди. Хотиралар қанчалик ёрқин бўлса, унда ҳақиқий билимлар шунчалик кўп очилиб бораверади, деган фикрни илгари сурди.
Афлотун, психологияда дуализмнинг, яъни моддий ва руҳий оламни, тана билан психикани иккита мустақил ва антогонистик ибтидолар тарзида тушунтирадиган таълимотнинг асосчисига айланди. Афлотуннинг дуализмига қараганда унинг шогирди Арасту (эрамизга қадар 384-322 йиллар) нинг таълимоти анча муваффақиятли равишда илгарилаб кетдики, у психологик фикрларни табиий-илмий асосда қайта кўриб, уни биология ва 7 тиббиёт билан боғлади. Арастунинг «Жон тўғрисида»ги асари дастлабки психологик тушунчаларнинг бир мунча такомиллашувини шакллантирди. Арасту руҳий фаолиятни ўрганишнинг тажриба ва объектив методини инсонга психологик ёндашув маҳсули сифатида таҳлил қилиш ғоясини илгари сурди. Шу аснода Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонни тананинг ажралмас қисми эканлигини тарғиб қилди. Жон қисмларга бўлина олмайди, лекин у фаолиятнинг озиқланиш, ҳис этиш, ҳаракатга келтириш, акл-идрок каби турларига оид қобилиятларида намоён бўлишини асослаб берди. Арасту илк бор илгари сезги аъзоларига таъсир ўтказган нарсалар образларининг тасаввур тарзида мавжудлигини кашф этди. У шунингдек бу тасвирлар ўхшашлиги, турдошлиги ва кескин фарқланиши каби учта йўналишда бирлашувини ҳам кўрсатди, бу билан психик ҳодисалар ассоциацияси (боғланиши)нинг асосий турларини очиб берди. Арасту организмнинг табиатдан олган имкониятларини фақат ўзининг хусусий фаоллиги орқали рўёбга чиқаришига асосланган ҳолда характернинг реал фаолиятида шаклланиши тўғрисидаги назарияни илгари сурди. Бу назария инсонга психологик хизмат кўрсатиш фани билан боғлиқ дастлабки илмий тамойилларнинг яратилиши билан бевосита алоқадордир.
Бундан ташқари эрамиздан олдинги II асрда римлик врач Гален физиология ва тиббиётнинг ютуқларини умумлаштириб, психиканинг физиологик негизи ҳақидаги тасаввурларни бойитди ва онг тушунчасига яқинлашиб келди. У диқкат, хотира, мулоҳаза иштирок этадиган ҳаракатларнинг киши, масалан, уйқусида бажарадиган ҳаракатлардан чегараланишни кўрсатиб беради. Кейинчалик бу нуқтаи назар психологик хизмат фани тарихида интроспекционизм номи билан атала бошланди. XVII аср биологик ва психологик билимлар тараққиётида янги даврни очиб берди. Чунончи, Француз олими Декарт (1596- 1650) томонидан хулқ-атворнинг рефлектор (ғайриихтиёрий) 8 табиатга эгалигининг кашф этилиши ана шу ғоя билан узвий боғлангандир. Олим юракдаги мушакларнинг ишлаши қон айланишининг ички механикаси билан бошқариб турилгани каби хулқ-атворнинг ҳамма даражаларидаги бошқа мушакларнинг ишлаши ҳам худди соат механизмида милларининг айланишига қиёсловчи психологик тахминни илгари сурди. Зеро, Декарт мушаклар ташқи турткиларга руҳнинг ҳеч қандай аралашувисиз, асаб тизимининг тузилиши эътибори билан ҳам жавоб қайтаришга қодирлигини ҳам исботлаб берди. Бинобарин, Декарт ўзининг «асаб машинаси» ғояси билан сезгилар, ассоциациялар, кучли эҳтирослар қандай юзага чиқиши мумкинлигини тушунтириб берди.
Аста-секинлик билан психологик хизмат фани тарихида онглилик ва онгсизлик масалаларига жиддий ойдинликлар киритиш тенденцияси вужудга келди. Жумладан, фан тарихида биринчи бўлиб онгсизлик психикаси ҳақидаги тушунчани илгари сурган XVII асрдаги йирик немис мутафаккири Лейбниц (1646- 1716)нинг таълимотига математика, жумладан, интеграл ва дифференциал ҳисоблар кашф этилиши таъсир этган эди. Унга кўра психик ҳаёт манзарасининг арифметик йиғинди тариқасида эмас, балки интеграл тарзида намоён этилиши тасаввурларнинг узлуксиз чегараланиши ғоясига таянган ҳолда перцепция (бевосита онгсиз идрок) ни апперцепция (диққат ва хотирани ўз ичига олган англанилган идрок) дан фарқлаган эди. Шу билан бирга у психологияга жуда кўп янгиликларни, энг аввало, психиканинг фаоллиги, табиати ва узлуксиз ривожланиши ҳамда психиканинг онглилик ва онгсизлик кўринишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги ғояни олиб кириш билан инсонга психологик хизмат кўрсатиш тизимига янгича қарашлар мавжудлигини кўрсатди. Бундан ташқари инглиз файласуфи, педагоги ва эмпирик психология асосчиси Жон Локк (1632-1704) барча билимларнинг тажрибадан келиб чикиши ҳақидаги психологик қоидани илгари сурди. Чунки у руҳий ҳаётнинг муайян омиллари, оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларга ўтиш йўлларини илмий жиҳатдан изоҳлаб беришга уринди. Локкнинг фикрича, тажрибанинг иккита манбаи бор: бири ташқи сезги аъзоларининг 9 фаолияти (ташқи тажриба) ва иккинчиси ўзининг хусусий ишини идрок этувчи ақлнинг ички фаолияти (ички тажриба)дир. Киши ҳеч қандай ғояларга эга бўлмаган ҳолда дунёга келади. Унинг руҳи — «тоза тахта» (tabula rasa) бўлиб, кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади. Тажриба оддий ва мураккаб ғоялардан таркиб топади. Бу ғоялар ё сезгилардан, ё ички идрок (рефлексия)лардан ҳосил бўлади. Иккинчи ҳолатда онг реал нарсаларга эмас, балки ўз хусусий маҳсулига йўналтирилиб, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Жон Локкнинг рефлексия таълимоти («рефлекс» тушунчаси билан аралаштириб юбормаслик керак) киши психологик далилларни (физика далилларидан фарқли ўлароқ) интроспектив тарзда билиб олади, деган тахминга асосланган эди.
Психологик хизмат тарихида онгнинг таърифларини билиш муҳим ўринда туради. Тегишли адабиётлар асосида онгнинг қуйидаги таърифларини баён этиш мумкин. Унинг биринчи таърифи номининг ўзидаёқ берилган бўлиб, онг англаш деганидир. Кишининг онги бизнинг теварак-атрофимизни қуршаб турган олам ҳақидаги билимлар мажмуасидан таркиб топган. Демак, онг таркибига шундай муҳим билиш жараёнлари кирадики, улар ёрдамида одам ўз билимларини доимо бойитиб боради. Бу жараёнлар қаторига сезгилар ва идрокни, хотирани, ҳаёл ва тафаккурни қўшиш мумкин. Сезгилар ва идрок ёрдамида мияга таъсир ўтказувчи қўзғатувчиларнинг бевосита акс этиши натижасида онгда борлиқнинг киши тасаввурида ҳосил бўлган ҳиссий манзараси гавдаланади. Хотира онгда ўтмиш образларини қайтадан гавдалантирса, хаёл эҳтиёж объекти бўлган, аммо ҳозирги пайтда йўқ нарсанинг образли моделини ҳосил қилади. Тафаккур умумлашган билимлардан фойдаланиш йўли билан масаланинг ҳал этилишини таъминлайди. Айтиб ўтилган психик билиш жараёнларидан исталган бирининг батамом барбод бўлиши у ёқда турсин, бузилиши ё издан чиқиши ҳам онгнинг барбод бўлишига олиб келади.
Онгнинг иккинчи таърифи. Унда субъект билан объект ўртасида аниқ фарқланишининг ўз ифодасини топиши, яъни одам «Мен» деган тушунча билан «Мен эмас» деган тушунчага нима тегишли эканини аниқ билади. Тирик организмлар дунёси тарихида биринчи бўлиб ундан ажралиб чиққан ва ўзини атроф муҳитга қарама-қарши кўйган инсон ўз онгида ушбу қарамақаршилик ва тафовутни сақлаб келмоқда. Жонли мавжудотлар ичида унинг ўзигина ўзини билишга, яъни психик фаолиятни ўзини тадқиқ этишга йўналтиришга қодир. Одам ўз хаттиҳаракатларини ва умуман ўзини ўзи онгли равишда баҳолайди. «Мен»нинг «Мен эмас»дан ажратилиши хар бир киши болалигида бошдан кечирадиган йўл бўлиб, унинг ўзини ўзи англаши жараёнида юз беради.
Онгнинг учинчи таърифи. Одамнинг мақсадни кўзловчи фаолиятини таъминлашдир. Фаолиятнинг мақсадларини яратиш онгнинг вазифасига киради. Бунда фаолият мотивлари юзага келади ва чамалаб чиқилади, иродавий қарорлар қабул қилинади, ҳаракатларни бажаришнинг қандай бориши ҳисобга олинади, унга тегишли тузатишлар киритилади ва ҳоказо. Мақсадни кўзловчи фаолиятнинг амалга оширилишида, унинг мувофиклаштирилишида ва йўналишида касаллик оқибатида ёки биронбир бошқа сабабларга кўра ҳар қандай бузилишининг юз беришини онгнинг бузилганлиги деб қарамоқ керак. Ниҳоят, онгнинг тўртинчи таърифи унинг таркибига муайян муносабатнинг кирганлигидир. Киши онгига муқаррар равишда ҳис-туйғулар олами кириб келади. Унда мураккаб объектив ва энг аввало, одамнинг ўзи ҳам жалб этилган ижтимоий муносабатлар ўз аксини топади. Бу ўринда ҳам, бошқа кўпгина ҳолларда бўлгани каби патология нормал онгнинг моҳиятини яхшироқ англаб олишга ёрдам беради. Айрим руҳий касалликларга чалинганда онгнинг бузилганлиги айнан ҳистуйғулар ва муносабатлар соҳасидаги бузилиш билан белгиланади. Демак, психологик хизмат жараёнида онгли ва онгсиз фаолият таҳлили муҳим ўрин тутар экан, бинобарин, «Онг» тушунчаси психологияда, психиатрияда ва бошқа фанларда унинг юқорида келтирилган асосий таърифларига мос келадиган маънода ишлатилади. Онги яхши сақланиб шахсий ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳакида ҳисоб бера олган одам мияга келаётган янги ахборотга ўзидаги мавжуд билимларни ҳисобга олган ҳолда баҳо беради ва ўзини теварак-атрофдаги муҳитдан алоҳида ажратиб, бошқа одамларга ва фаолият вазиятига нисбатан таркиб топган муносабатлар системасини сақлаб қолади ҳамда ана шу барча маълумотлар асосида ўз ҳатти-ҳаракатини идора қилади.
Барча тадқиқотчилар ҳам ижтимоий, психологиянинг методологик тамойилларига амал қилган ҳолда психологик хизмат учун муҳим бўлган у ёки бу жиҳатни назарийилмий тарзда асослаб берадилар. Булар ичида психологик хизматнинг муваффақиятли ташкил этилиши учун муҳим назарий-илмий аҳамият касб этувчи ижтимоий психологик вазафаларни аниқлашга қаратилган тадқиқотларни Андреева Г.М., Давлетшин М.Г., Забродин Ю.М., Карнеги Д., Каримова В.М., Паригин Б.Д., Снигирева Т.В., Филиппов А.В., Шихирев П.Н., Шоумаров Ғ.Б., Ядов В.А., Ғозиев Э.Ғ.; шахс фаоллиги билан боғлиқ тадқиқотларни Абулханова-Славская К.А., Ануфриев Э.А., Гримак Л.П., Ломов Б.Ф., Лейтес Н.С., Голубева Э.А., Қодиров Б.Р., Липкина А.И., Петровский А.В., Рубинштейн С.Л., Қодиров Б.Р.; ижтимоий установка билан боғлиқ 13 тадқиқотларни Асмолов А.Г., Надирашвили Ш.А., Узнадзе Д.Н., Шихирев П.Н., Оллпорт Г.В., ижтимоий эҳтиёжлар ва фаолиятдан қониқиш билан боғлиқ тадқиқотларни Божович Л.И., Братко А.А., Вилёнас В.К., Додонов Б.И., Китвел Т.А., Маслов А.Ҳ; шахсга индивидуал ёндашувнинг таъминланиши билан боғлиқ тадқиқотларни Климов Е.А., Мерлин Б.С., Небилицин В.Д., Пейсахов Н.М., Русалов В.М., Сиавина Л.С., Стреляу А., Теплов Б.М.; шахсга муносабат тизими асосида ёндашув истиқболларига бағишланган тадқиқотларни Здравомислов А.Г., Кузмин Э.С., Лазурский А.Ф., Муксинов Р.И., Мясищев В.Н., Столин В.В., Сербаков А.И., Богославский В.В.; шахсга ҳиссийиродавий сифатлар асосида ёндашув истиқболларини тадқиқ қилувчи тадқиқотларни Бассин Ф.В., Василюк Ф.Е., Гиссен Л.Д., Зилберман П.Б., Конопкин О.А., Мажидов Н., Наенко Н.И., Прихожан А.М., Розелнблат В.В., Хекҳаузен Х., Эберлейн Г., Невв Д.О.; таълим муассасаларида психологик хизмат моделини тадқиқ қилишга бағишланган тадқиқотларни Бреинштейн М.С., Дубровина И.В., Кала У.В., Рудик В.В., Леймец Х.О., Маттес Г.О., Пратуивич Ю.М., Сиэрд Ю.Л.; меҳнат жамоаларида психологик хизмат вазифаларини белгилашга қаратилган тадқиқотларни (Герчиков В.И., Зотова О.И., Изард.К., Ковалев А.Г., Лоос В.Г., Попова И.И., Паригин В.Д., Саксакулм Т.И.,) ва ниҳоят оилавий ҳаётни ташкил этишдаги психологик хизмат учун муҳим жиҳатларни асослашга қаратилган тадқиқотларни М.Аргой., Бодалев А.А., Столин В.В., Каримова В.М., Ковалев С.В., Соғинов Н.А., Шоумаров Ғ.Б. каби олимлар яратганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Қолаверса, бугунги кунгача яратилган барча ижтимоий психологик тамойилларнинг асосий мезонлари бўлган "шахс ва фаолият бирлиги", "онгнинг фаолиятда тараққийси", "муомала", "индивидуал ёндошув" "муносабат", "турмуш тарзи", "ижтимоий установка", "борлиқни объектив ва субъектив акс эттириш", "жамоа", "ижтимоий қониқиш", "ижтимоий хулқ-атвор" кабиларнинг жамиятдаги амалий ўрни ва истиқболини психологик хизмат татбиқисиз тўлиқ тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, олимлар томонидан бугунги кунда ижтимоий-психологик ҳодисаларга инсон тараққиёти ва қадриятлари асосида ёндошув муаммосининг (Г.М.Андреева, 14 Ю.М.Забродин, Д.Карнеги, Э.Ғозиев, В.М.Каримова, И.С.Кон, C.И.Коралев, Б.Д.Паригин, Е.В.Шорохова, Ғ.Б.Шоумаров). Шунингдек, шахс ва фаолият уйғунлигини таъминлашга хизмат қилувчи психологик ёндашувни таъминлаш муаммосининг (Абулханова-Славская, Ж.Брунер, Л.С.Вигоцкий, М.Г.Давлетшин, У.Джемс, А.Г.Ковалев, А.Н.Леонтьев, А.В.Петровский, С.Л.Рубинштейн, В.А.Токарева, Д.И.Фелдиштейн, Э.Фромм, Б.Р.Қодиров) ўртага ташланиши психологик хизмат методологияси ҳақида жиддийроқ ўйлашни ва мулоҳаза юритишни тақозо этмоқда.


Download 232.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling