Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таьлим вазирлиги мирзо улугбек номидаги
Download 232.97 Kb.
|
Жавлонбек Эргашев курс иши
I Боб буйича хулоса
Мустақил ривожланиш йўлидан бораѐтган Ўзбекистон давлати учун ҳам бошқарув тизимини такомиллаштириш, раҳбар кадрларни танлаш, ўқитиш, қайта тайѐрлаш, малакасини ошириш, уларнинг билим савияларини янада юқори бўлиши билан боғлиқ шарт-шароитларни яратиш масаласи тараққиѐтнинг муҳим омилига айланиб бормоқда. Президент И.Каримовнинг асарлари мазмунини ташкил қилувчи ғоялар, Қонунчилик палаталари ҳамда Сенат фракцияларида қабул қилинаѐтган қарорлар ҳам бу масалани ҳозирги куннинг нечоғлик даражадаги долзарб муаммоси эканлигини эътироф этмоқда. ХХI асрнинг юксак ахборот технологиялари ва интеллектуал савиянинг кескин ошиши асри бўлиши сифатида башорот қилинганлиги бежиз эмаслигини бугунги кун воқеликлари кўрсатиб турибди. Бу ҳолат инсоний муносабатлар соҳасида ҳам ислоҳотлар юз бериши, интеллектуал савияси юқори инсонлар билан муомала қилишнинг ва уларга самарали таъсир кўрсатишнинг нозик ҳамда ўзига хос усулларини танлашни талаб қилади. Агар Ўзбекистон мисолида олинадиган бўлса, муомала анъаналари, миллий қадриятларимиз, менталитетимизнинг ўзига хос нодир қирраларини йўқотмаган ҳолда жаҳон цивилизациясининг таъсирларидан, умуминсоний қадриятлардан холи бўлмаган бошқарувчилар қатламини шакллантириш, уларнинг фаолияти орқали адолат, инсонийлик ва демократиянинг асосларини инсонлар онги ва шуурига сингдириш – давр талабидир. Раҳбар кадрларни психологик баҳолаш, уларга зарур бўлган хислатлар мажмуасини ишлаб чиқиш, номзодларни тўғри танлаш масалаларини ўрганиш анъанаси ижтимоий психология соҳасида мавжуд. Бу соҳада амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг жиддийлиги ҳамда долзарблиги – бошқарув психологияси деб аталувчи мустақил йўналишнинг юзага келишига сабаб бўлди. Шундай қилиб, психологик хизматнинг назарий асосларини яратишда шахс ва унинг онги билан боғлиқ барча методологик тушунчалар инобатга олиниши шартдир. Зеро, бугунги кунда айнан психологик хизмат муаммосига бағишланган ва унинг барча йўналишларини батафсил баён этишга қодир илмий адабиётлар етарли бўлмаса-да, бугунги кунда фан оламида ва жамият тараққиётида психологик хизмат муаммосининг зарурлигини кўрсата олувчи ва унинг "методологик илдизларини" асослаб бера олувчи илмий тадқиқотларни алоҳида қайд этиш мумкин. Download 232.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling