Узбекистон Республикаси Олий ва Урта махсус тахлим Вазирлиги Карши Мухандислик-иктисодиет институти


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/37
Sana15.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1476646
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
2022-12-21-10-43-52 131849d7375dc68df5cd94ab7c4e1df5

Уз-узини назорат килиш саволлари: 
 
 
1. Банк тушунчаси. 
2. Банк турлари 
3. Банк функциялари 
4. Банк операциялари 
5. Тижорат банкнинг вазифалари 
6. Марказий банкнинг вазифалари 
7. Траст операциялари 
8. Спот операциялари 
9. Своп операциялари 
10. Факторинг операциялари 
11. Лизинг операциялари 

 
 
 
 
 
 
 
6- маъруза: Инфляция. 
 
Режа: 
 
6.1.Иктисодий ислохатлар ва миллий валюта 
6.2.Миллий валютани баркарорлаштириш зарурияти 
6.3.Миллий валютани баркарорлаштириш усуллари. 
6.4. .Инфляция шароитида пул бозорини тартибга солиш 
Адабиетлар: 1, 34, 23,4, 30, 21. 
Таянч иборалар: (бозор иктисодиёти, миллий валюта, инфляция, 
экспорт, валюта алмаштириш) 
.Мамлакат микёсида миллий валюта баркарорлигини таoминлаш учун
пулга талаб ва таклифнинг шундай мувозанати урнатилиши керакки 
муомалага кам хам, керагидан ортикча хам пул массаси чикарилишига йул 
куйилмаслиги керак. Бунга, биринчидан, кушимча пул эмиссиси усуллари 
билан эмас, балки моддий сохаларни, айникса саноат ва курилиш, кишлок 


www.qmii.uz/e-lib 
49 
хужалигини ривожлантириш сиёсатининг аник дастурини ишлаб чикиш 
керак. Иккинчидан, юкори унумли мехнатни рагбатлантиришини 
кучайтириш керак (соликни камайтириш, зарур холларда субсиядияларни 
ажратиш, турли имтиезлар бериш, чет элга чикишини таoминлаш ва 
бошкалар). Учинчидан, ишлаб топилган даромадларни тасарруф этишда реал 
эркинлик бериш; Туртинчидан, норентабел ва туловга нокобил корхоналарни 
санациялаш ва тугатиш тадбирларини кучайтириш йули билан эришмок 
керак. Бешинчидан ишлаб чикариш сохаси ва сармоя муомаласи сохасининг 
ракобатлашиб ишлашини ташкил этиш керак, сармоя эгаси якка хоким булиб 
колмаслиги керак. Олтинчидан, хилма-хил соликларни жорий этиш ва 
мавжуд имтиезларни тугатиш сиёсати юргизмаслиги керак. Ана шу 
тадбирлар 
амалга 
ошса 
иктисодиётнинг 
пулга 
булган 
талаби 
баркарорлашади, миллат ва унинг айрим фукоролари реал даромади ошади, 
умуман жамиятда ахоли тук фаровон яшаш имкониятига эга булади. 
Бозор иктисодиёти мавжуд экан уни пул бозорсиз тасаввур этиб 
булмай. Маoлумки пул бор экан уни карзга олиш ёки карзга бериш табиий 
хол хисобланади, бундан ташкари фойда олиш максадида пулни валюта 
сифатида бошка давлат пул бирлигига айрибошлаш кенг ривожланган 
булади. Демак, хозирги бозор иктисодиётида карзга пул олиш одатдаги 
иктисодий вокеага айланган. Масалан: фирмалар ускуналар, машина, хом 
аше, екилги сотиб олиш, иш хаки тулаш учун, фермерлар уруглик, угит ва 
техника сотиб олиш учун, давлат уз сарфини коплаш учун, жисмоний 
шахслар кушимча даромад олиш учун карз оладилар ехуд пул сотиб 
оладилар. Бундан хулоса шуки пулга талаб бор. 
Айник вактида бошка юридик ва жисмоний шахсларда ортикча пул 
захираси мавжуд булади, бундан хулоса пуо таклифи бор. Пулга талаб ва пул 
таклифи пул бозори мавжудлигининг асоси хисобланади. Агар оддий хулоса 
килинса, пул бозори билан кредит муносатлари уртасида ухшашлик бордай 
туюлади, аслида ундай эмас, улар уртасида катта фарк бор. Агар пул 
бозорида барча субхекитларнинг узларига тегишли пул маблаьлари иштирок 
этса, кредит узга мулки булган пулни карзга олиб, ишлатиш борасидаги 
муносатларни англатади. 
Пул бозори билан кредитнинг умумийлиги шундаки, уларнинг хар 
иккаласида хам пул маблаьлари юзасидан буладиган муносатлар етади, 
уларнинг фарки эса пул маблаьларини жамлаш ва ишлатиш усулининг хар 
хил булиши билан характерланади. 
Пул бозорида пул эгасиуз мулки булган пул ресурсларини хохлаган 
вактда, хеч бир харажатсиз ишлатиши мумкин. Мавзунинг 1-саволи пул 
бозори-молия бозорининг таркибий кисми сифатида деб аталган. Бунинг 
сабаби пул бозорисиз тулик маoнодаги молия бозорини тасаввур этиб 
булмайди. Чунки мамлакатнинг молия бозори пул бозори, кимматли
коьозлар бозори ва сармоялар бозоридан ташкил топади. 
Пул бозори хам, кимматли коьозлар бозори хам, самоялар бозори хам 
расмий ва норасмий равишда фаолият курсатади. Расмий бозорлар конун 


www.qmii.uz/e-lib 
50 
доирасида амал килса, норасмий бозорлар инфиляция жараёнлари давом этиб 
товар – пул муносабатлари бузилган даврларда конундан ташкари фаолият 
курсатади. 
Молия бозори иштирокчилари мулк эгаси сифатида уз бойлигидан 
узлари билганларича фойдаланишлари мумкин, шу сабабли улар пул 
юзасидан эркин муносабат асосида битимга келадилар. Молия бозорида 
пулга кимматбахо коьозлар – облигация ва акциялар сотиб олинади. Молия 
бозорида вексель ва сертификат каби хужжатлар хам пул сингари муомалада 
булади, улар хам олди-сотди килинади. Молия бозори амалиетда расмий 
равишда тижорат банклари, суьурта, инвеститция, молия компанентлари, 
фоид биржалар, аукционлар оркали фаолият курсатади. Молия бозоридаги 
операциялар махсус воситачилар димрлар, брокер фирмалар оркали амалга 
оширилади. 
Молия бозорининг энг ахамиятли жойи шундаки, у ахоли кулидаги 
улик, харакатсиз пулни жонли, даромад келтирувчи пулга айлантради. 
Бундан шундай хулоса келиб чикадики, молия бозори миллий ва халкаро 
хужалик доирасида пул маблаьлари эркин харакатининг махсус шакли 
хисобланади. 
Энди бевосита пул бозорининг узига кайталик. Жахон пул бозори 
амлиетидан Маoлумки киска муддатли хазина мажбурятлари ёки хазина 
веселлари (улар хазина билетлари хам аталади) пул бозорининг асосий 
харакатлантирувчи воситаларидан бири хисобланади. 
Вексел – немисча айирбош сузидан олинган булиб, муайян микдордаги 
карзга олинган пулни белгиланган муддатда катpий тулаш мажбурияти 
юкланган, конун билан тасдикланган холатда тулдириб расмийлашти-рилган 
карздорлик хужжатидир. Уларни хар кандай тулашга лаекатли корхона 
чикариш хукукига эга. Веселни сотиш, кредит сифатида бериш ва аник олди-
сотди битимида тулов воситаси сифатида ишлатиш мумкин. Векселлар 
асосан киска муддатга (бир йилгача) берилади, унинг оддий ва утказма 
турлари мавжуд. Хазина векселлари инвесторларни жуда кизиктиради, чунки 
улар ишончли, ликвидли ва даромадлари кафолатланган. Одатда янги 
чикрилган вексел-лар дастлаб ким ошди савдосида (аукционда) сотилади, бу 
ерда сотувчи сифатида молия муассасининг узи, харидорлар сифатида эса 
махсус диллерлар, банклар ишлаб чикариш тузилмалари иштирок этади. 
Хазина векселлари буйича туланадиган фоизлар дисконт (хисобга олиш) 
шаклида туланади. Масалан: агар хазина билетининг номинал киймати 100 
сум булса, очик савдода у 96 сумлик дисконт нархида сотилади. Ана шу нарх 
унинг даромадлилигини белгилайди. Векел буйича даромад куйидаги 
формула буйича хисобланади: 
[(100-нарх):нарх]*[360*100:кайтариш муддати]. 
Бизнинг мисолимизда, агар кайтариш муддатигача колган 94 кун булса, 
даромад куйидагини ташкил килади: 


www.qmii.uz/e-lib 
51 
[(100-96):96]*[360*100:94]=16,0 % 
Хазина векселлари энг киска муддатли давлат коьози булганлиги учун, 
одатда улар буйича фоизлар узок муддатли ва урта муддатли коьозларникига 
нисбатан паст булади. Хазина векселлари – давлат учун энг малол келадиган 
карз мажбуриятлари хисобланади. Бунга сабаб шуки, киска муддат 
мобайнида уларнинг эгалари куплаб микдордаги векселларни кайтаришлари 
мумкин. Купинча, карз мажбуриятларининг ушбу хили буйича карздорлик 
давлат карзининг асосий кисмини ташкил килади. Хазина билетларининг 
такомиллаштирилган тури – жамьарма облигацияларидир. Улар облигация 
эгаси номига кайд килинади ва уларни сотиб булмайди, шунинг учун уларни 
“Бозордан ташкари” деб аташади. Уларни факат айрим шахслар ва бахзи 
инвестиция фоизлари чекланган микдорда сотиб олиши мумкин. Уларнинг 
ёзилган кийматини облигация эгаси истаган пайтида кайтариб олиши 
мумкин, бу эса уларни юкори ликвидли килади. Жамьарма облигациялари 
бир йилда бир марта чикарилади, уни иш хакидан ушлаб колиш йули билан 
ёки накд пулга харид килиш мумкин. Хазина векселлари билан буладиган 
операцияларни фьючерс битимларисиз тулик таввур этиш мумкин эмас. 
Фьючерс битимлари буйича операциянинг максади фоиз ставкалари 
узгаришидан чайков килиш ва бу ставкаларнинг узгариши билан боьлик 
таваккалдан сакланишдир. Соддарок килиб айтилса фpючерс битими 
тузилганида кимматбахо коьозлар нархи узгарса хам (маoлум муддат 
утганидан кейин) шартномада курсатилган бахо буйича туланади. 
Банк вексели – пул бозорининг навбатдаги воситаси хисобланади. У 
кенг таркалган булиб, келгусида Маoлум муддатда тулаш шарти билан 
товарга хак тулаш учун фирма ёзиб берадиган чекдан иборат. Бундай 
векселда “Акцептланган” деган банк белгиси булади, бу белги тулаш 
буйругини ифодалаб, чек топшириладиган банкка уз-узидан кафолат 
вазифасини утайди. Бундай вексель фирма билан яхши таниш булмаган, 
лекин банкка мутлок даражада ишонадиган хорижий мижозларга жуда кул 
келади. Банкларнинг вексель операциялари киска муддатли тижорат кредити 
билан бевосита боьлик. Харидор товар хакини узи тулай олмаса, 
векселларни накд пулга айлантириш эхтиёжи туьилади ва булиш вексель 
операциялари ёрдамида бажарилади, яoни банк муддати келмаган векселни 
сотиб олади ёки улар юзасидан пул ссудалари беради. Ссуда берилганида 
векселлар банк ихтиерига утади, ссуда кайтариб берилиши билан векселлар 
эгасига кайтарилади. Векселлар юзасидан берилган ссудалар муддатли 
(кайтариш муддати курсатилган) ва муддатсиз яoни онкол (банк томонидан 
исталган пайтда кайтариб олинадиган) хилларга булинади. Улар одатда 1 
ойдан 3 ой муддатгача берилади. 
Пул бозорининг яна бир унсури – депозит сертификати -банкнинг 
корздорлиги хакидаги хужжат (ДС) деб айтилади. ДС – кредит муассасаси 
булган банкнинг омонатчини депозит кредит муассасаларига саклаш учун 
жойлаштирилган пул маблаьлари ёки кимматли коьозлар (банк жамьармаси) 
олиш 
хукукини 
тасдикловчи, 
пул 
маблаьларини 
депонентга 


www.qmii.uz/e-lib 
52 
утказилганлигини билдирувчи езма гувохномаси хисобланади. ДС нинг икки 
шакли мавжуд: талаб килиб олинадиган (сертификатни курсатиб Маoлум 
суммани олиш хукукини берадиган) ва муддатли (муддати тулганидан сунг 
туланадиган) сертификатларга булинади. ДС хам юкори ликвид 
хисобланади. Агар уларни обрули йирик банклар чикарган булса, улар
муомала ва тулов воситаси сифатида пулнинг урнини босади. Аммо бу 
иктисодий юксалган, ривожланган мамлакатларда кенг таркалган.
Пул бозорини гапирганимизда сармояларбозорининг мазмунига тухтаб 
утиш фойдадан хли булмайди. Сармоялар бозори мамлакат учун мухим 
булган вазифа – йирик давлат муаммоларини хал килиш учун сармояларини 
туплаш ва уларни максадли йуналтиришга хизмат килади. 
Сармоялар бозорининг асосий молиявий воситалари – карпарциялар ва 
махаллий хукумат облигациялари, акциялар, кафолат кредити, Урта ва узок 
муддатли хазина мажбуриятлари, заёмлар хисобланади.
Сармоялаш – кимматли коьозлар бозоридаги ва умуман 
иктисодиётдаги куламни ифодалайдиган курсатгич. Сармоялар бозорида энг 
кенг таркалган кимматбахо коьоз турларидан бири облигациялардир.
Облигация – унинг эга пул маблаьлари туланганлигини билдирадиган ва унга 
катpий белгиланган муддатда уз наминал кийматини коплаш мажбуриятини 
тасдиклайдиган кимматли коьоз. Облигацияни чикарган ташкилот (эмитент) 
пул карз олувчи ва сотиб олувчи (инвестор) карз берувчи яoни кредитор 
сифатида номаен булади.
Улар оддий ва ютукли, фоизли ва фоизсиз (максадли), эркин муомалада 
буладиган ва муомала доираси чекланган булиши мумкин. 
Облигацияларнинг номинал (узига езилган) нархи, кайтариб олиш 
нархи ва бозор нархи булади. 
Сармоялар бозорининг яна бир унсури – акциялар хисобланади. Акция 
– акционерлик жамияти чикарадиган ва унинг эгасига жамият оладиган 
фойдадан дивидент тарикасида маoлум микдорда даромад олиш хукукини 
берадиган кимматбахо коьоздир. 
Акциядан фарклирок облигациялар факат карздорликни билдиради. 
Акциялар икки хил булади: оддий ва имтиезли. 
Оддий акция шундай акцияки, унга тегадиган дивидент фойдага караб 
хар хил булади, унинг микдори катpий кафолатланмайди, аммо у эгасига 
акционер жамият йиьинида овоз бериб, унинг ишини хал этишда иштирок 
этиш хукукини беради. Оддий акцияда дивидентни олмай колиш хавф-хатари 
хам мавжуд булади. 
Имтиезли акция шундай акцияки, унга тегадиган даромад катpий фоиз 
шаклида олдиндан белгиланади ва албатта у берилади, жорий йилда тегмай 
колган даромадни келажакда олишни кафолатламайди, аммо уз эгасига 
акционерлар йиьинида бериш хукукини таoминламайди. 
Молия бозорида оддий акционерга нибатан имтиезли акциялар 
хардоргир булади. Акцияларда курсатилган киймат унинг номинал киймати 
булади, аммо унинг бозор бахоси ундан паст ёки баланд булиши мумкин. 


www.qmii.uz/e-lib 
53 
Бозор бахоси бозор курси деб аталади.бозор бахоси кимматбахо коьоз 
катировкаси деб аталади. 
Узбекистон Республикасида хам мустакиллик шарофати билан молия 
бозори хусусан пул бозори астасекин таркиб топиб, ривожланиб бормокда. 
Давлат киска муддатли облигациялари (ДКМО) муомалага чикарилиши 
натижасида сармоялар бозорида энг юкори ликвидли, юз фоиз ишонли 
молия воситаси пайдо булди. ДКМО инвесторлар учун хам, оддий фукаролар 
учун хам анча фойдали хисобланади, сабаби, унинг даромадлари соликка 
тартилмайди. Республикамизда уч ойлик киска муддатли заём облигациялари 
буйича биринчи савдолар 1996 йил 28 мартда булиб утди. Жамьарма 
облигациялари ва фьючерс битимлари Узбекистон кимматли коьозлар 
бозорида хали унча ривожланмаган. 
Банк векселлари Узбекистонда анча кенг ривожланган. Республика 
банклари кимматли коьозлар эмиссиясининг умумий хажмида улар кам 
фоизни ташкил этади. Сабаби, вексел муомаласида корхона ва ташкилотлар 
айрим рахбарлари ва хисобчи ходимлари малакали фаолият курсата 
олмадилар. Агар депозит сертификатларига келсак мазкур молиявий восита 
Узбекистонда эндигина пайдо булмокда, республика тижорат банклари 
кимматли коьозла умумий микдорида улар 2% дан ошмайди (1997 йилга). 
Узбекистонда пул бозори ривожланаетганлигига яна бир мисол 1996 йилдан 
бошлаб пулларнинг янги энг замонавий хилларидан бири – пластик 
карточкалар муомалага чикарилди. Унинг афзаллиги шундаки унинг эгаси 
биринчидан, карточкани кабул килувчи банклар ва банк булимларида накд 
пул олиш, иккинчидан, хизматлар ва товарларга хак тулашлари мумкин. 
Шундай килиб мустакил Узбекистон Республикасида хам молиявий 
бозор ва унинг унсурлари ривожланиб бормокда. 
Уз-узини назорат саволлари: 
1. Инфляция тушунчаси 
2. Инфляция турлари 
3. Инфляцияни келиб чикиш сабаблари 
4. Гиперинфляция тушунчаси 
5. Сузиб юрувчи инфляция 
6. Узбекистонда инфляцион сиесати 
7. Инфляцияни олдини олиш йуллари. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling