Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes etikasi fanidan (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
- Маъруза №4: Бизнес этикети ижтимоий нормаларнинг хусусий тури сифатида. Режа
Таянч иборалар
Бизнес этикаси ўрни ва унинг тузилмаси. Бизнес этикаси ва бошқариш қарорлари. Этиканинг асосланган қарорларининг модулининг схемаси. Ишбилармолик этикаси ва замонавий бошқарув. Халқаро миқёсидаги бизнес этикаси. Бизнес этикаси. Халқаро бизнеснинг тамойиллари. Компанияларнинг маънавий мажбуриятлари. Гиппернормалар. Этика нормативларнинг ишлаб чиқиш. Стратегияни ишлаб чиқишда этика хусусиятларини хисобга олиш. Тадбиркорлик этикаси. Цивилизациялашган тадбиркорлик этикаси шакллантириш шароитлари: озодлик; барқарорлик; таргибот; хукук; ассоциялаштириш Назорат учун саволлар: 1.Бизнес этикаси ўрни ва унинг тузилмаси нимани англатади? 2.Бизнес этикаси ва бошқариш қарорлари кай йусинда кабул килинади? 3.Этиканинг асосланган қарорларининг модулининг схемасини тушунтириб беринг? 4.Ишбилармолик этикаси ва замонавий бошқарувнинг асосий тамойилларини айтиб беринг Маъруза №4: Бизнес этикети ижтимоий нормаларнинг хусусий тури сифатида. Режа: 1.Бизнес этикетининг нормалари ва уларнинг бизнесдаги ахамияти. 2.Хулқ атворни формал ва ноформал ижтимоий назорати. 3.Бизнесда нормал ва хулқ атвор нормативларининг ахамияти. 4.Бизнес этикетининг қоидали ижтимоий нормаларининг хусусий тури сифатида. 5.Бизнес этикетининг тамоиллари. Узбекистон Республикаси бозор иктисодиётига утиш йулини танлашда шу давргача равожланишнинг шу йулидан булган турли давлатларнинг тажрибаларини урганди. Хар бир давлатни тажрибасни ижобий ва салбий томаонлари мавжуд булади. Максад, Узбекистонни узига хос табиий , демографик иктисодий мос келадиган ривожланиш йулин топиш эди. Шу максадда Бизнес этикетининг нормалари ва уларнинг бизнесдаги ахамияти шведча ёки Японча моделини синчиклаб урганилди. Швед моделига куцра бизнес этикаси ажралмас ижтимоий эга булиши, яъни ижтимий манфатталрнинг устиворлиги таъмнланиши керак. Японча моделга кура эса бизнес этикасининг иктисодий конунлар кучи катъий таъминланиши керак. Японлар жамиятни ижтимоий ва иктисодий имкониятларини купайтириб сунгра фукароларнинг турмуш даражасига кутаради. Демак, Узбекистоннинг бозор иктисодиётига утишинг узига хусусиятлари деганда, биз Узбекистон Президенти томонидан ишлаб чикилган 5 та тамойилни тушунамиз. Бизнес социологияснинг мохияти, тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари билан бир хил. Бизнес бирон бир иш фаолияти билан боглик булган муносабатдир, ишбилормонликдан келиб чикадиган муносабатдир. Бизнес билан боглик шахс бизнесмен дейилади. Бу суз инглизчадан олинган бизнес- иш, мен- одам деган маънони англатади. Бизнес тадбиркорлик иктисодий категория булиб, хуждалик юритиш усули, иктисодий фикрлашга туридир. Аввало, бизнес тадбиркорликни иктисодий объект ва субъектларидан бошлаш ва урганиш керак. Тадбиркорлик якка, гурух, жамоа хамда юз бериши мумкин, фаолиятлари бизнес мазмунига эга булишлари керак. Умуман бизнес этикаси фанининг хусусятларини оладиган булсак, бу давлат, жамоа ва хусусий корхоналар, тадбиркор- фермерлар фаолиятини урганнувчи фан хисобланади. Бизнесдаги асосий тушунча бу тадбиркорлик тушунчасидир. Унда аввало купчиликни ташкил этувчи хусусий шахслар ёки якка шахслар булиб, улар майда корхоналар очик фаолитя курсатадилар ва уз шахсий мехнатига асосланадилар. Хиссадорлик жамиятлари жамоа тадбиркорлигига асосланган. Ижара жамоалари ер, корхоналарини ижарага олиб фаолият курсатишдир. Кооператив эса сармояларни бирлаштириб, бирга тушишдан иборат. Давлат корхоналари бизнес асосида фаолият курсатса, тадбиркорлик субъекти булаб олади. Бизнес коидалари тартибли, назорати билан шугулланувчи давлат кисми ва ундаги мехнат жамоалари тадбиркорлик субъектлари була олмайди, чунки бизнес учун капиталдан фойдаланиш имконига эга булганлар тадбиркорликнинг реал субъектларни асос килиб олади. Тадбиркорлик доимо маълум равишда ташкил топиб, аник шаклларда ифодаланади. У хужалик юритиш усули сифатида бир канча умумий белгиларга эга. Буларга асосан хужалик субъектларининг мустакиллиги ва суверенлиги, иктисодий манфаатдорлик, доимо хужалик жавобгарлигини киритиш мумкин. Тадбиркорликдаги мустакиллик аввало эркин холда мустакил равишда бир карорга келиш имкониятини беради. Бу карор бозор механизми харакатини таъминлайди. Айтайлик маълум сармояга эга ва истаги бор шахс бизнесга киришиши, узининг тижорат ишини ёки ишлаб чикаришини ташкил килиши мумкин. Чунки ишлаб чикариш ресурслари, яъни ишлаб чикариш воситалари ва иш кучини бозордан сотиб олиш мумкин. Нима ишлаб чикариш, канча ишлаб чикариш, кимдан нима сотиб олиш, кимга сотиш, кайси бахони белгилаш кабилар эркин тарзда бозор холатини эътиборга олган холда тадбиркор томонидан хал этилади. Лекин тадбиркорликни соддалаштириб булмайди. Яъни хамма нарса мумкин деб иш тутиб булмайди. Хар бир тадбиркор якка эмас, зеро бозор иктисодиёти купчилик фаолият якунидир. Тадбиркорлик юкоридан хужайинлик килишдан, нима килиш, кандай ишлашни белгилаб беришдан озод булади, аммо бозордаги ва унинг каттик талабларидан, механизмларидан холи була олмайди. Тадбиркорликда мустакиллик билан иктисодий манфаатдорлик ажралмас холатда боглангандир. Даромадни, фойдани юкори даражага етказиш тадбиркорлик фаолиятини белгиловчи асосий омил булиб хисобланади. Умуман бошланган иш унинг кенгайиши, узгариб бориши, даставвал, шунга богликдир. Тадбиркорлик фаолиятини белгиловчи хусусиятлардан яна бири унинг ташкил этилиш усулидир. Бу жараён стихияли ёки ташкилий равишда юз бериши мумкин. Тарихан бу жараён стихияли булиб келган. Мартаба (мавқе) - бу персоналнинг ўз меҳнат истиқболи тўғрисидаги субъектив равишда англаб етилган фикр-мулоҳазалари, ўзини ўзи намоён қилиш ва меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш борасидаги кутилган йўлларидир. Бу хизмат пиллапоясидан тадрижий равишда илгарилаб бориш, ходим кўникмалари, қобилиятлари, малака имкониятлари ва фаолияти билан боғлиқ бўлган иш ҳақи миқдорларининг ўзгаришидан иборат. Кишининг ишдан ташқари ҳаёти мартабага маълум даражада таъсир қилади, бу мартабанинг маълум қисми ҳисобланади. Бу - бир вақтлар танланган фаолият йўлидан олға томон илгарилаб боришдир. Масалан, катта ваколатларга, тағин хам юқорироқ мақомга, нуфузга, хокимиятга, кўп миқдордаги пулга эга бўлишдир. Уй бекаларининг, оналарнинг, ўқувчилар ва шу кабиларнинг мартабаси (мавқеи) тўғрисида ҳам гапириш мумкин. Мартаба тушунчаси ташкилий поғона бўйлаб узлуксиз ва доимий равишда юқорига ҳаракат қилиб боришни англатмайди. Бошқача қилиб айтганда, мартаба - бу инсоннинг меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳаёти мобайнидаги иш тажрибаси ва фаолияти билан боғлиқ алоҳида англаб етилган мавқеи ва ҳулқ-авторидир. Мартабанинг икки тури бўлади: касб мартабаси ва ташкилот ичидаги мартаба. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling